Жамият

Сешанбадан ҳаво исиб, ҳарорат +40…+43 даражагача етиши кутилмоқда
24 июнь 2024, 12:09

Сешанбадан ҳаво исиб, ҳарорат +40…+43 даражагача етиши кутилмоқда

Ўзбекистонда сешанбадан то иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат кўтарилиб, кундузи +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача исиши мумкин. Ушбу кунларда фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ ва ёмғир бўлиши, сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда.

Тошкентда 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
24 июнь 2024, 11:11

Тошкентда 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Янгиҳаёт туманида фуқаро қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширгани аниқланди. У 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

Ошхона учун жиҳозлар: Meest China танлов таклиф қилмоқда
24 июнь 2024, 11:00

Ошхона учун жиҳозлар: Meest China танлов таклиф қилмоқда

Meest China ошхона анжомлари учун вариантларни йиғди, шунингдек, уларни сотиб олишда қандай қилиб пулни тежаб қолиш мумкинлигини айтиб берди. 12 июндан бошлаб у янги ҳаво тарифларини жорий қилди.

Perfectum ва e& ҳамкорлик ҳақида битим тузди
24 июнь 2024, 09:00

Perfectum ва e& ҳамкорлик ҳақида битим тузди

Perfectum e& Group билан Ўзбекистон телекоммуникация экотизимини рақамлаштириш ва трансформация қилиш учун ҳамкорлик қилади.

«Док-1 Макс» иши бўйича 21 июндаги апелляция суди тафсилотлари
23 июнь 2024, 22:34

«Док-1 Макс» иши бўйича 21 июндаги апелляция суди тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича апелляция суди музокарага киришди. Бир неча адвокат ҳимояси остидаги судланувчиларга оқлов сўради. 20 нафар жабрланувчи товон пули тўланса, даъвосидан воз кечиш ҳамда Сардор Кариев ва бошқа судланувчиларнинг озод этилишига қарши эмаслигини билдирди. «Газета.uz» стенограммаси.

«Дарё» нашрининг «Бахти Ташкентский» судини ёритаётган журналисти ИИБга чақирилди
23 июнь 2024, 18:12

«Дарё» нашрининг «Бахти Ташкентский» судини ёритаётган журналисти ИИБга чақирилди

«Бахти Ташкентский» ва 36 нафар айбланувчи бўйича бошланган суд мажлисини ёритаётган «Дарё» журналисти Отабек Қўлдошев ИИБга чақирилди. Журналист шикоят аризаси билан таништирилмай, тушунтириш хати ёздириб олинган. Унинг устидан судга раислик қилаётган судья шикоят қилгани айтилмоқда.

Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан 8 августгача ёпилади
23 июнь 2024, 15:43

Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан 8 августгача ёпилади

Урганч халқаро аэропорти 20 июлдан 8 августгача ёпилади. Бу пайтда учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади, йўловчилар трансфер билан таъминланади.

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринган шахс қўлга олинди
23 июнь 2024, 14:59

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринган шахс қўлга олинди

Фарғонада криминал авторитет бўлишга уринган Абдулло Эгамбердиев қўлга олинди. Вилоят ИИБга кўра, у «Бахти Ташкентский» ва «Салимбойвачча» билан яқин алоқада бўлиб, жиноят оламида етакчиликка интилиб келган. Эгамбердиев фирибгарлик ва пора бериш каби жиноятларда айбланмоқда.

Қашқадарёдаги университетда йигит қизга 8 марта пичоқ санчиб, ўзини ҳам жароҳатлади
23 июнь 2024, 14:36

Қашқадарёдаги университетда йигит қизга 8 марта пичоқ санчиб, ўзини ҳам жароҳатлади

Қарши давлат университетида йигит талаба қиз билан ўзаро жанжаллашиб, унга 8 марта пичоқ санчди. Шундан сўнг ўзининг қорин бўшлиғига ҳам жароҳат етказди. Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланганини билдирди.

Тошкент вилоятида 10 ёшли бола поезд уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
23 июнь 2024, 11:48

Тошкент вилоятида 10 ёшли бола поезд уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Зангиота туманида темирйўлни велосипедда кесиб ўтмоқчи бўлган 10 ёшли болани поезд уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ишга тушади
22 июнь 2024, 14:43

Ўзбекистонда Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ишга тушади

Ўзбекистонда давлат хизматчилари (ўқиш улар учун мажбурий бўлади) ва аҳолининг бошқа тоифалари учун мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш виртуал академияси ишга туширилади. Базавий курсларда ўқитиш бепул, махсус курсларда малака ошириш пулли бўлади.

Жиззахда болаларни урган тарбиячига нисбатан жиноий иш очилди
22 июнь 2024, 14:29

Жиззахда болаларни урган тарбиячига нисбатан жиноий иш очилди

Ғаллаорол туманидаги боғчада болаларнинг турли жойларига оёқ кийим билан урган тарбиячига нисбатан қийнаш моддасига кўра жиноят иши қўзғатилди. У аввалроқ ишдан олинганди.

ДХХ ҳудудларда қурилиш бошқармаси ходими ва суд бошқарувчиларини қўлга олди
22 июнь 2024, 12:49

ДХХ ҳудудларда қурилиш бошқармаси ходими ва суд бошқарувчиларини қўлга олди

ДХХ Бухорода хариталар тузиш билан шуғулланувчи МЧЖ директорини 12,5 минг доллар олганида ушлади. Шунингдек, шу иш доирасида 5000 доллар олган қурилиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи ҳам қўлга тушди. Самарқанд, Бухоро вилоятларида суд бошқарувчилари, Жиззахда эса адвокатлик бюроси раҳбари ушланди.

21 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
21 июнь 2024, 22:40

21 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Мўғулистоннинг Ўзбекистондаги илк элчиси, лавозимига қайта тайинланган бош прокурор, PISA тадқиқотидаги паст кўрсаткичлар, логотипини янгилаган Uzbekistan Airways ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда
21 июнь 2024, 18:14

Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда

Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) Бекободда «ИИБ биносига мажбурий олиб кетилган» ака-укага нисбатан куч ишлатилганлиги, улардан бирининг вафоти ҳолатини ўрганмоқда. Вакил воқеанинг барча жиҳатлари қонун талаблари доирасида очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда.

PISA доирасида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш даражаси ўрганилди. Ўзбекистоннинг натижалари
21 июнь 2024, 15:58

PISA доирасида ўқувчиларнинг креатив фикрлаш даражаси ўрганилди. Ўзбекистоннинг натижалари

15 ёшли мактаб ўқувчиларининг креатив (ижодий) фикрлашини баҳолаш бўйича PISA-2022 халқаро тадқиқоти натижалари эълон қилинди. Ўзбекистон энг паст кўрсаткичларга эга бўлган давлатлар қаторидан жой олди.

Тошкентда аёл 2 ўғлини танишига ташлаб кетди, улар болалар уйига жойлаштирилди
21 июнь 2024, 15:48

Тошкентда аёл 2 ўғлини танишига ташлаб кетди, улар болалар уйига жойлаштирилди

Олмазор туманида аёл ижтимоий тармоқда танишган бошқа аёлга икки нафар фарзандини ташлаб кетиб, 45 кун давомида хабар олмагани маълум бўлди. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Она билан алоқа ўрнатилган. У ташлаб кетган фарзандлари болалар уйига жойлаштирилди.

Тошкент вилоятида ИИБ биносига олиб кетилган эркак вафот этди
21 июнь 2024, 15:27

Тошкент вилоятида ИИБ биносига олиб кетилган эркак вафот этди

Бекобод туманида укасининг суд мажлисида жанжал кўтариб, ИИБга олиб кетилган эркак «бинога кириш йўлагида» ҳушини йўқотди. Шифохонага олиб борилганда унинг вафот этгани аниқланган. ИИВ бунинг фавқулодда ҳолат сифатида кўрилиши ва ҳар бир ходимнинг ҳаракатлари синчковлик билан ўрганилишини билдирди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (22−23 июнь)
21 июнь 2024, 15:15

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (22−23 июнь)

Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, ноёб буюмлар ярмаркаси, румин ва ўзбек костюмлари кўргазмаси, театр намойишлари ва ижодий маҳорат дарслари ҳамда дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

1111: Asialuxe Travel банд қилиш ва консультация учун янги қисқа рақамни тақдим этди
21 июнь 2024, 15:00

1111: Asialuxe Travel банд қилиш ва консультация учун янги қисқа рақамни тақдим этди

Asialuxe Travel компанияси мижозларга саёҳатлар ва авиачипталарни банд қилишга, шунингдек, кеча-ю кундуз исталган масалани оператив ҳал қилишга ёрдам берадиган ягона тармоқ рақамини ишга туширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг