Халқаро журналистлар Дубайдаги мулк эгалари ҳақида маълумот берувчи Dubai Unlocked суриштирувини эълон қилди. Унда Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодировнинг ўғли — қидирувга берилган Алишербек Қодировнинг умумий қиймати деярли 8 млн доллар бўлган 4 та офисга эгалик қилиши айтилган.
Telegram каналларида Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида бола ўғрилари пайдо бўлгани билан изоҳланган видеолар тарқалди. Икки вилоят ИИБлари ушбу хабарлар асоссиз экани, видеоларда эса бошқа ҳолатлар тасвирланганини маълум қилди.
Ўзбекистонда 2024 йилги Ҳаж мавсуми 23 майдан бошланади. Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
IT Park University`да кириш имтиҳонларини топширишда MacBook Pro акциясида иштирок этиш имконияти мавжуд.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 19 та ҳолатда 8,1 млрд сўмлик давлат харидларининг қонунчиликка зид амалга оширилиши олди олинганини маълум қилди. Энг кўп қонун бузилиши ҳолатлари таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида аниқланган.
Куннинг биринчи ярмида Тошкент шаҳрида ёғиб ўтган қисқа ва шиддатли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирди. Тарқалган видеоларда маҳаллалар, автомобиль йўллари ва бозорларни сув босганини кўриш мумкин. Видео.
Uzum Market Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда реабилитация воситаларини етказиб бериш лойиҳасини ишга туширди.
Пахтаобод туманида 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқарони уриб юборди. ЙТҲ оқибатида 41 ёшли пиёда оёқ синиши билан боғлиқ жароҳат олди.
Хотин-қизлар кўпроқ руҳий, шунингдек, жисмоний ва иқтисодий зўравонликка учрамоқда, деди ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Умида Абдуллаева. Унинг айтишича, 86−87 фоиз зўравонлик оилаларда кузатиляпти. 2024 йилнинг уч ойида аёлларга 10 мингдан зиёд ҳимоя ордери берилган.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама номаълум муддатга ёпилди. У ерда 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.
Пастдарғом туманида қулаб тушган уй эгаси ИИБга мурожаат қилиб, унга 300 минг доллар миқдорида моддий зарар етказилганини билдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Қурилиш вазирлиги унинг қўшниси лойиҳа ҳужжатларига амал қилмасдан ер қазиш ишларини олиб борганини маълум қилди.
Реҳина Мария Кастижио БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари бўлди. Бунгача у фонднинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхоналарини бошқарган.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида MAN ва Yutong автобуслари тўқнашди. ЙТҲда жароҳат олганлар йўқ, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ёшларни терроризм таъсиридан ҳимоя қилиш чоралари, Ўзбекистонда очиладиган бешинчи Coca Cola заводи, ХВЖнинг даромадлар декларацияси бўйича тавсияси, аҳоли яшаш ҳудудига кириб қолган айиқ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Мониторинг ДХМларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга шайлик даражаси турлича эканини кўрсатди. Нима учун бир шаҳарда давлат хизматлари турлича тақдим этилади? «Газетa.uz» колумнисти Дилмурод Юсупов ягона стандартларни жорий этиш орқали муаммони ҳал қилиш мумкин, деб ҳисоблайди.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги нотурар жойда хандақ қазилиши оқибатида қўшни уй қулаб тушди. Келтирилган зарар ёки жабрланиш ҳолатлари ҳақида маълумот берилмади.
Сариосиё туманидаги маҳаллага келиб қолган айиқ отиб ўлдирилди. Экология вазирлиги ҳайвон ИИБ ходимига жароҳат етказгани, мактабга кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф солгани учун «тезкор чора кўриш талаб қилинганини» билдирди.
Олтиариқ туманида «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» диний экстремистик оқими аъзоси қўлга олинди. У Россиядан қайтиб, Telegram`даги турли гуруҳларда ақидапарастлик ғояларини тарқатиб келган. Бағдод тумани суди уни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этди.
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 16−22 май кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Риштон туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси компрессор агрегатларига ноқонуний уланиб, 2,7 млн кВт соат электр энергиясини ишлатгани маълум бўлди. Бу 3,6 млрд сўмга тенг. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг