Андижон вилоятида «Ўзбекистон» коньягини истеъмол қилиш оқибатида 22 киши ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган, улардан 5 нафари вафот этган. Вилоят прокуратураси спиртли ичимликда Ўзбекистон акциз маркаси бўлганини маълум қилди.
Buka Gym ўз спорт залида боксчи Шаҳрам Ғиёсов айиқ билан жанг қилгани акс этган видео учун узр сўради. Компания видео суратга олинганидан бехабар эканини маълум қилди. Барча масъул шахслар бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган. Экология вазирлиги ҳолатни ўрганмоқда.
«Док-1 Макс» иши — Ўзбекистонни ларзага солган ҳодиса. Унинг асоратлари дори-дармон, тиббиёт, ҳуқуқ-тартибот каби соҳалар учун ҳам оғир синов бўлди. Фожиага икки йил тўлиши муносабати билан «Газета.uz» шу дорилар сабаб вафот этган 68 боланинг сўнгги кунларини ёдга олади — улар унутилмаслиги керак.
«Док-1 Макс» иши сабаб 68 бола ҳалок бўлгани кўпчиликка маълуму, омон қолган 20 дан зиёд бола тақдири кўпинча эътибордан четда қолади. Уларнинг даволаниши учун суд ҳукмида белгиланган компенсация имкон қадар тезроқ тўлаб берилиши керак. «Газета.uz» жабрланувчи 23 боланинг ҳикоясини ҳавола қилади.
Интернетда боксчи Шаҳрам Ғиёсов Buka Gym спорт залида айиқ билан жанг қилиб, уни бир неча бор чалқанчасига йиқитгани акс этган видео тарқалди. Ижтимоий тармоқларда спортчининг ҳаракатлари қораланди. «Mehr va Oqibat» ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ИИВ ва Экология вазирлигига мурожаат қилди.
Маданият вазирлиги хорижда концерт қўяётган ўзбекистонликларни ҳамкорликка чақиряпти. Вазир Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, «биз Ўзбекистоннинг имиджини тиклашга ҳаракат қилаётганимизда, кимдир бориб уни синдиришига йўл қўймоқчи эмасмиз». Унинг қўшимча қилишича, бу цензура ё тақиқ эмас.
Ўзбекистон 2025 йилни қор билан кутиб оладими? Ўзи бизда қайси йиллар қор билан кузатилган? Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун байрамолди об-ҳаво шарҳини тайёрлади ҳамда Янги йил байрами қачон қор билан ўтганини Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Урганч шаҳарлари мисолида кўрсатиб берди.
Курка гўшти, сабзавотли балиқ, ананасли товуқ, форель балиғидан стейк ва Янги йил байрами дастурхони учун бошқа иссиқ таомлар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Афғонистоннинг Балх вилоятига «Саломатлик» поездида борган ўзбекистонлик шифокорлар уч кун давомида 1300 дан ортиқ аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Фото.
Тошкентдаги Форумлар саройида «Президент арчаси» бўлиб ўтди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ота-она қарамоғисиз қолган ва ногиронлиги бўлган болажонлар учун байрам дастури намойиш этилди.
Uzbekistan Airways айни пайтда Россиянинг Грозний, Махачқалъа ва бошқа шаҳарларига парвозларни давом эттираётганини маълум қилди. Аввалроқ бир қатор авиакомпаниялар Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учрагандан сўнг Россиянинг баъзи шаҳарларига парвозларни тўхтатган эди.
Қашқадарё вилоятида яшовчи Mobiuz абоненти Гулзода Исломова «MobiDRIVE» акциясида иштирок этиб, BYD Song Plus Champion автомобилини қўлга киритди.
Ўзбекистонга эвакуация қилинган фаластинлик аёллар ва болалар, қурилиши бошланган Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли, сунъий интеллектни ўрганадиган амалдорлар, 60 млрд доллардан ошган ташқи қарз ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Комил Алламжоновга нисбатан қотилликка суиқасд иши бўйича икки нафар Россия фуқароси — Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановга қидирув эълон қилинди. Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбланмоқда.
Йил якунига келиб Ўзбекистоннинг IТ ва телекоммуникация хизматлари экспорти ҳажми 900 млн доллардан ошиши кутилмоқда. Давлат органларининг 3000 нафар ходими, шунингдек, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари сунъий интеллект соҳасида малака ошириши режалаштирилмоқда.
Жума куни Бухоро вилояти Жондор туманида 3,6 магнитудали ер силкиниши қайд этилди.
Наманганда яшаган аёл оилавий муаммолар сабабли ўзи ва икки фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлади. Болалар қутқариб қолинган, аёл эса вафот этган.
Шанба куни ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. 29−30 декабрь кунлари эса аксарият ҳудудларда қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечалари −2…+5 даража, кундуз кунлари +2…+15 даража атрофида бўлади.
Asaxiy Books ва Xalq Banki китобхонликни ривожлантириш мақсадида янги шартнома имзолади. Бу ҳамкорлик муҳим китобларни ўзбек тилига таржима қилиш, китоб нархларини барқарор сақлаш ва болалар адабиётини ривожлантиришга ёрдам беради.
Президент қарори билан Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академияси ташкил этилиши белгиланди. Академия фаолияти 2025 йилнинг 1 октябридан йўлга қўйилиб, унда илмий-тадқиқот лабораторияси, ўқув-симуляцион марказ ва меҳмонхона бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг