Жамият

Январда об-ҳаво қандай бўлади?
27 декабрь 2024, 11:20

Январда об-ҳаво қандай бўлади?

Январь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйича аномал совуқ кутилмаяпти, дея хабар бермоқда Ўзгидромет. Ҳарорат кечалари −8…+8, кундуз кунлари −2…+15 даража атрофида бўлади. Кейинчалик қисқа даврда ҳаво кечаси −20 даражагача пасайиши эҳтимоли ҳам бор. Айрим кунларда ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда.

Тошкентда ҳаво сифати яна хавфли даражага кўтарилди
27 декабрь 2024, 09:47

Тошкентда ҳаво сифати яна хавфли даражага кўтарилди

Жума куни эрталабдан Тошкент яна IQAir халқаро ҳаво сифати мониторинги антирейтингида етакчилар қаторидан жой олди. Тошкент ва Ўзгидромет порталлари ҳам PM2,5 рухсат этилган концентрациядан ошиб кетганини кўрсатмоқда. Бу борада ҳозирча ҳеч қандай расмий баёнот ёки изоҳ берилмади.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
27 декабрь 2024, 09:37

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди

Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев 58 ёшида вафот этди. У Қўрғонтепа тумани ҳокими, Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган.

Тошкентда бир кечада учта ЙТҲ содир бўлди
27 декабрь 2024, 09:33

Тошкентда бир кечада учта ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларида 27 декабрга ўтар кечаси учта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки ҳайдовчи ва бир йўловчи жароҳат олган.

26 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
26 декабрь 2024, 23:06

26 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Нукус воқеалари бўйича комиссиянинг парламентга ҳисоботи, 2025 йилда ЕОТБга аъзо бўладиган Ўзбекистон, келаси йил учун давлат бюджетининг асосий кўрсаткичлари, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бош режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Бир йилда 8 мингдан ортиқ ҳолатда энергоресурслардан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
26 декабрь 2024, 22:34

Бир йилда 8 мингдан ортиқ ҳолатда энергоресурслардан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

2024 йил давомида 8289 та ҳолатда электр ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилди, уларда 1 трлн 409 млрд сўм зарар етказилди. Қоидабузарлик қилган 51 та газ заправканинг лицензияси бекор бўлди, 1,5 мингдан ортиқ истеъмолчига баённома тузилди.

Тошкент — Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди
26 декабрь 2024, 20:34

Тошкент — Чорвоқ мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

Янги йил муносабати билан 28 декабрдан 5 январгача Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди. Yutong транспортлари соат 9:00 ва 16:00 да «Машинасозлар» бекатидан жўнайди. Йўлкира нархи — 20 минг сўм.

Ўзбек-қозоқ чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандасига мўлжалланган туннель аниқланди
26 декабрь 2024, 18:47

Ўзбек-қозоқ чегарасида нефть маҳсулотлари контрабандасига мўлжалланган туннель аниқланди

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида узунлиги 450 м бўлган туннель топилди, ундан кунига 5−7 тонна ёнилғи-мойлаш материаллари контрабанда йўли билан ўтган. Жиноий гуруҳнинг барча иштирокчилари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистонликлар янги йилни яна қорсиз кутиб олади
26 декабрь 2024, 15:44

Ўзбекистонликлар янги йилни яна қорсиз кутиб олади

Ўзбекистонликлар бу йил ҳам янги йилни қорсиз кутиб олади. 31 декабрь ва 1 январь кунлари ҳарорат кечалари 0…+5, кундуз кунлари +5…+10 даража атрофида бўлади, баъзи жойларда 12 даражагача исийди.

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан нималар ўзгаради?
26 декабрь 2024, 15:30

Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан нималар ўзгаради?

Букмекерлик фаолиятига рухсат берилади, пойтахтдаги жамоат транспортида нақд шаклдаги тўлов нархлари ошади, умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми кешбэк сифатида қайтарилади, маданият ва санъат соҳаси ходимларининг маоши оширилади — 2025 йил 1 январдан нималар ўзгаради?

Зомин аэропорти 27 декабрдан яна очилади
26 декабрь 2024, 15:14

Зомин аэропорти 27 декабрдан яна очилади

Яқинда вақтинча ёпилгани хабар қилинган Зомин аэропорти 27 декабрдан рейсларни қабул қилишни давом эттиради. Silk Avia шу санадан бошлаб Тошкент — Зомин қатновларини қайта тиклаши ҳақида хабар берди.

Ҳавони ифлослантирувчи манбаларни бартараф этиш шу моддаларни атмосферага чиқарувчи ташкилотлар зиммасига юкланди
26 декабрь 2024, 14:19

Ҳавони ифлослантирувчи манбаларни бартараф этиш шу моддаларни атмосферага чиқарувчи ташкилотлар зиммасига юкланди

Экология вазирининг буйруғи билан атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади
26 декабрь 2024, 12:52

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади

Ҳукумат Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлади. У аҳоли эҳтиёжлари, экологик зоналар ва маданий меросни муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарни ривожлантиришни назарда тутади. Бу даврда аҳоли сони 3 миллиондан 7,4 миллионга ошиши прогноз қилинмоқда.

М Сosmetic «Космик» акциясини эълон қилмоқда
26 декабрь 2024, 11:00

М Сosmetic «Космик» акциясини эълон қилмоқда

Янги йил арафасида М Сosmetic ўз илиқлиги ва муҳаббатини мижозларга улашишга шошилмоқда ва «Космик» акцияни тақдим этмоқда.

Тошкент — Самарқанд янги тезюрар темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди
26 декабрь 2024, 10:36

Тошкент — Самарқанд янги тезюрар темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш бошланди

«Ўзбекистон темир йўллари» Кореянинг Saman Corporation компанияси билан Тошкент — Самарқанд янги тезюрар темирйўлининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни бошлади ва ишчи гуруҳ тузишга киришди. Жараён 2026 йилнинг март ойигача давом этиши кутилмоқда.

«Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти» — маданият вазири
26 декабрь 2024, 09:58

«Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти» — маданият вазири

Озодбек Назарбеков маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдираркан, соҳани қушга қиёслади ва уни маҳкам ушлаш зарурлигини таъкидлади. «Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти», — деди у.

Yunusabad Residence тайёр кадастрли премиум хонадонларни таклиф этади
26 декабрь 2024, 09:00

Yunusabad Residence тайёр кадастрли премиум хонадонларни таклиф этади

Yunusabad Residence турар жой мажмуасида тайёр кадастр, ривожланган инфратузилма ва 15 йилга қулай ипотека шартларига эга премиум хонадонлар мавжуд.

25 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 декабрь 2024, 22:16

25 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Битта нарх таклифида якунланган «Аския» бозори аукциони, хусусий олийгоҳларга «солиқ» юзасидан депутатлик сўрови, рекорд даражадаги 75 минг долларлик «чиройли» авторақам, Афғонистон халқига юборилган «саломатлик поезди» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Янги йил тадбирлари сабаб Tashkent City атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилди
25 декабрь 2024, 20:03

Янги йил тадбирлари сабаб Tashkent City атрофидаги кўчалар вақтинча ёпилди

Tashkent City ҳудудида Янги йил байрами тадбирлари ўтказилиши сабаб 25 декабрдан 10 январга қадар Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида автомобиллар ҳаракатига чеклов киритилди. Ташриф буюрувчилар учун бир нечта автотураргоҳлар ажратилган.

TBC Bank илк бор фойдаланувчиларнинг шахсий натижаларини сарҳисоб қилди
25 декабрь 2024, 19:00

TBC Bank илк бор фойдаланувчиларнинг шахсий натижаларини сарҳисоб қилди

TBC UZ иловасида 2024 йил учун шахсий натижалар мавжуд. Барча фойдаланувчилар иловага биринчи марта қачон кирганликларини, омонат бўйича фоизлардан қанча даромад олганликларини, қанча қадам босганликларини билиб олишлари мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг