17 январь куни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси баёни билан Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг айрим ҳудудларида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланди. Ушбу чеклов қайси кўчаларда амал қилиш ҳақида маълумот.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси Тошкентнинг Кичик ҳалқа йўли ичидаги ҳудудларда транспортларнинг ҳаракат тезлигини 70 кмдан 60 кмгача пасайтиришга оид қарорни қабул қилди.
«Эшитиш академияси» эшитиш қобилиятини йўқотиш қандай намоён бўлишини ва эшитиш воситалари муҳимлиги ҳақида сўзлаб берди ҳамда махсус таклифни эълон қилди.
Ўзбекистонда ковид статистикаси эълон қилинмаётганига бир ойдан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланиш ҳолатлари кескин камайгани учун ахборот бериш тўхтатилганини билдирди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда кунига 15−20 та касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.
Олмаота вилояти Есик шаҳрида новвойхона портлаб, ёнғин юз берди. Оқибатда 2 нафар Ўзбекистон фуқароси куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди.
Аномал совуқ кунларда Ўзбекистондаги сув ҳавзалари, кўл ва шаршаралар музлаб қолди. Уларнинг нафақат доимий кўриниши, балки музлаган ҳолати ҳам алоҳида жозибадор. «Газета.uz» ана шундай тасвирларни жамлади.
Turkish Airlines авиакомпаниясининг Бишкек-Истанбул йўналишидаги самолёти ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкент аэропортига қўнди. Ҳозирда унинг белгиланган манзилга парвозини амалга ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Пойтахтнинг Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк 19 январдан қисман номаълум муддатгача ёпилди. Бу вақтда ҳудудда йўл таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ўзбекистонда Сингапур компанияси ҳамкорлигида умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилади. Унда иммунобиологик препаратлар ва онкологик касалликларни даволовчи дори воситаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Ўзбекистондан халқаро йўналишларда амалга оширилувчи мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қатновлар 13 январдан тўхтатилган эди.
«Док-1 Макс» сиропидан вафот этган болаларнинг яқинларига компенсация тўлаб бериладими? «Газета.uz» мухбирининг ушбу саволига жавоб берар экан, ССВ раҳбари ўринбосари Эльмира Баситханова «ҳужжат билан тасдиқлансагина, компенсация тўлаш бўйича юридик жараёнлар бошланиши мумкин», дея жавоб берди.
Ўзбекистондаги ғордан топилган неандертал боланинг 3D тикланган кўриниши, суд тизимини яхшилаш стратегияси, пойтахтда енгил автомобиллар сони 20 фоизгача қисқариши, 50% чегирма муддатини чўзган Uzbekistan Airways, Сингапур билан 5 млрд долларлик келишув ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Москвадан Гоага учаётган «Аэрофлот» самолёти зўравон йўловчи туфайли Урганчга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. У рейсдан чиқариб ташланди.
Ўзбекистонда аномал совуқ сабаб газ-заправкалар ёпилиб, ҳудудларда транспорт муаммоси юзага келди. Қорақалпоғистонда кўнгиллилар ташаббус кўрсатиб, йўлда қолиб кетганларни бепул ташимоқда. Дастлаб Нукусда бошланган бу ҳаракат ҳозирда Хўжайли, Қонликўл, Чимбой ва бошқа туманларда ҳам оммалашган.
Боёвут туманидаги уйларнинг бирида газ портлаши оқибатида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса сабаб 2 киши жароҳат олиб, касалхонага юборилди.
Пойтахтдаги қурилиш фирмаларининг бирида 20 нафар ишчи овқатдан заҳарлангани аниқланди. Улар тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб борилган. СЭС хабарига кўра, ҳозирда беморларнинг аҳволи қониқарли.
Uzbekistan Airways компанияси талабалар учун авиақатновларга бериладиган 50 фоизли чегирма муддатини 23 январга қадар узайтирди.
2 февралдан Тошкент-Новосибирск йўналишидаги халқаро поезд ҳаракати қайта тикланади. Йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди.
USAID Самарқандда мигрантлар ва уларнинг оилалари учун иккинчи ахборот-маслаҳат марказини очди. Марказ хорижда одам савдоси билан шуғулланувчилар тузоғига тушиб қолмаслик учун тренинглар ўтказади ҳамда қайтиб келган мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига ҳуқуқий маслаҳат ва касб-ҳунар ўргатади.
Зиёвуддин Мирсодиқов «Вақф» хайрия жамоат фонди раиси этиб тайинланди. У шу пайтга қадар Тошкент шаҳридаги «Бўта бува» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг