Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев электр энергиясидаги узилишларнинг сабабини станцияларда электр ишлаб чиқариш учун ёқилғи етишмаслиги билан изоҳлади. Унинг айтишича, Ўзбекистонда мавжуд электрнинг 85 фоизи табиий газ воситасида ишлаб чиқарилади.
Тармоқлардаги «одоб-ахлоқ қоидаларига зид ва фуқароларнинг даъволарига сабаб бўлган» видео ва фотосуратлари сабаб қамалган инста-блогер апелляциядан сўнг озод қилинди. Тошкент шаҳар судининг ажрими билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси 4 суткага ўзгартирилди.
Деҳқонобод тумани ҳокими ёрдамчиси тадбиркорлар билан кредит маблағларини ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳоким ёрдамчисига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тошкент вилоятидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Nexia-2 «КамАЗ» билан тўқнашди. Зарб оқибатида Nexia-2 ёниб кетди.
Тармоқларда Термиздаги ҳарбий қисмларнинг бирида хизмат ўтаётган қаршилик йигит вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мудофаа вазирлиги унинг соғлигидаги шикоят учун клиник госпиталга ётқизилгани ва операциядан сўнг йигитда биологик ўлим қайд этилганини маълум қилди.
Россия Ўзбекистондан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноатга ташкилий тарзда ёллаш орқали жалб қилинган меҳнат муҳожирлари сонига чеклов, шунингдек, мажбурий эмлаш талабини олиб ташлади.
Пойтахтнинг Чилонзор ва Яккасарой туманлари, Тошкент, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қўқон шаҳрида қарийб 4,4 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини сақлаш ва сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди.
Қирғизистон Ўзбекистонга Сўх анклавига алоҳида коридор ажратмайди, бироқ давлатлар чегарадан ўтиш тартибини соддалаштиришга келишиб олди, дея маълум қилди бош вазир Абдулла Арипов. Хусусан, ID-карталар билан (паспортсиз) ҳаракатланиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Умарова инста-блогер Севинч Саъдуллаевани судга берди. Суд вақтида блогер ўз қилмишларини бошқа такрорламаслик ҳамда барча видео ва фотосуратларни ўчириб ташлашга ваъда бериб, енгилроқ жазо тайинланишини сўраган, бироқ 5 суткага қамалган.
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида 4 баллик зилзила содир бўлди. Бу икки кун ичида тўртинчи ер ости силкиниши.
Бухоро вилояти халқ таълими ва ички ишлар бошқармалари Бухородаги 4-сонли мактабда дарс вақтида ўқувчиларнинг ўқитувчи томонидан калтакланиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганмоқда.
Қорақалпоғистонда «ўз соҳалари бўйича юклатилган вазифаларни бажаришда хато-камчиликларга йўл қўйган, ўзига билдирилган ишончни оқламаган» 15 нафар мансабдор шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, 116 нафарига интизомий жазо чораси қўлланилди.
15 дан 17 ноябргача Варшавада бўлиб ўтадиган Халқаро тўқимачилик кўргазмасида Ўзбекистон компаниялари қатнашади.
Пойтахтда яна Equinox, Mercedes-Benz ва Nexia иштирок этган авария содир бўлди. Тўртинчи машина эса — Labo. ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилди.
Humo Arena’да #wearethechildren халқаро фотокўргазмаси бўлиб ўтмоқда. У ЮНEСКО ва Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан эрта ёшдаги болаларни тарбия ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси арафасида очилди. Кўргазмада Осиё, Африка, Жанубий Америкада олинган фотосуратлар ўрин олган.
Ноқонуний тадбиркорларга ёрдам бермоқчи бўлган «Ойбек» чегара божхона пости бошлиғи ўринбосари ва 3 нафар ходими қўлга олинди. Шунингдек, хизмат лавозимини суиистеъмол қилган Тошкент халқаро аэропорти навбатчилик қисми бошлиғи ва «Қўқон» ТИФ божхона постининг бир нафар ходими ҳам ишдан олинди.
ДХХ «Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси мансабдорларининг 1 млрд сўмдан ошиқ маблағни талон-торож қилганини аниқлади. Суд ҳукмига кўра, уларга озодликдан маҳрум қилиш, аҳлоқ тузатиш ишлари ҳамда бошқа жазо турлари тайинланди.
Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази меҳмонхоналарга «юлдузча» беришнинг янги таҳрирдаги давлат стандарти лойиҳасини ишлаб чиқди. Унга кўра, аввал меҳмонхоналар учун мажбурий бўлган 97 та талаб 85 тага қисқарди.
Шайхонтоҳур тумани Олмазор ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳада Kai K5 ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Spark йўловчиси жароҳат билан шифохонага юборилди.
Журналист Азиза Қурбонова Учтепада газ босими пастлигини танқид қилгач, пост остида туман ҳокимлиги номидан қўпол изоҳлар қолдиришгани ҳақида ёзгандик. Шундан сўнг, туман ҳокимлиги баёнот бериб, матбуот котиби Тўрабек Тўраев «ҳис ҳаяжонга берилиб ёзган фикрлари» учун огоҳлантирилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг