Президент томонидан имзоланган қонун билан қарздор истеъмолчилардан коммунал тўловларни ундириш тартибига ўзгартириш киритилмоқда.
Фаластинликларни Ўзбекистонда даволашни таклиф қилган президент, сайловдан сўнг қайта тасдиқланган ҳокимлар, тарихий рекордни янгилаган биткоин, Тошкентда реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
«Навоий-Учқудуқ» автомобиль йўлида икки автомобиль иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Nexia ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузган, оқибатда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Exeed билан тўқнашган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчилари «Ханжар-2024» тактик ўқув машғулотларида турли жанговар қуроллардан отиш ва шартли аҳоли пунктида жанг олиб бориш ҳаракатларини машқ қилади.
Фарғонада танишига 20 мартадан ортиқ пичоқ уриб, жиноят изларини яшириш мақсадида уйига ўт қўйган аёл 15 йилдан кўпроққа озодликдан маҳрум этилди. Судланувчининг кредит қарздорлиги бўлган ва қарзни тўлаш учун жабрланувчиникига ўғирликка тушган.
Наманганда Damas ҳайдовчиси тўхташ белгиларига амал қилмасдан, темирйўлни кесиб ўтишга уринди ва электровознинг юк вагонига урилди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.
Чоршанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари деярли ҳамма жойда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0…+2 даражагача тушиши кутилмоқда.
Сўнгги йилларда ноябрь ойи нисбатан совуқроқ келиб, қиш олдидан, хусусан, Ўзбекистон энерготармоғини ҳам синовдан ўтказаётган эди. Аммо 2024 йилнинг ноябри нисбатан илиқроқ ва қуруқроқ кечиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун ноябрь об-ҳавоси бўйича шарҳ тайёрлади.
Тошкентда ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш ўтган якшанба куни яна бошланди. Ишчилар нафақат баннерлар ва реклама конструкцияларини, балки муассасаларнинг пешлавҳаларини ҳам олиб ташлади. «Газета.uz»га маълум бўлишича, бунга пойтахт ташқи рекламасининг янги дизайн-коди сабаб бўлган.
Тошкентда 2024 йилги халқаро фан олимпиадаларида совриндор бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозлари мукофотланди. Улар орасида салкам 200 млн сўм «ишлаб олган» ўқувчилар ҳам, шундай ўқувчилар шарофати билан 400 млн сўмдан кўпроқ мукофотни қўлга киритган ўқитувчилар ҳам бор. «Газета.uz» репортажи.
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти эндиликда ичимлик ва оқова сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда амалга оширилишини маълум қилди. Ушбу тартиб 1 декабрдан бошлаб жорий этилади.
Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини яқин ҳафталарда кузатиладиган ноқулай об-ҳаводан огоҳлантирди. Агентлик йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни сўради.
Qanot Sharq авиакомпанияси маданий кашфиётлар ва пазандалик дурдоналарига бой ноёб муҳитдан баҳраманд бўлиш учун Будапештга дам олишга боришни таклиф қилади.
Президент хорижга чиқиш паспортини почта орқали етказиб бериш тартибини тасдиқлади. Бу хизмат (ID-карталарни почта орқали етказиб бериш каби) ўтган йилнинг кузида ишга туширилиши режалаштирилганди. 2023 йил январидан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномасини почта орқали олиш мумкин бўлди.
Yandex Maps иловасида Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хива шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларнинг 3D моделлари жойланди. Компания жами Ўзбекистондаги обидаларнинг 27 та уч ўлчамли моделини ишлаб чиқди.
Ўзбекистонда жорий ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари вирус ва бактерияларнинг фаоллашишига сабаб бўлувчи булутли ва ёғинли об-ҳаво кузатилади, туман тушиши бошланади. Ҳафта охирига бориб, ҳаво ҳарорати яна кўтарилади. Ҳафтанинг биринчи ярмида аҳоли магнит бўронларидан ҳам азият чекиши мумкин.
Россиянинг Пенза вилоятида 10 ноябрь куни тунда содир бўлган ЙТҲ оқибатида уч киши ҳалок бўлди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Жабрланган яна икки ўзбекистонлик шифохонага ётқизилган.
Самарқандда Қуролли Кучлар хизматчиси ва ёрдамчиси фуқародан сохта ҳарбий гувоҳнома учун 600 доллар олаётганида қўлга тушди. Нарпай туманида кадастр ходими 700 доллар, Каттақўрғон туманида эса солиқ инспектори 11,5 млн сўм олмоқчи бўлганида ушланди.
ДХХ ва ИИВ ходимлари рейд ўтказиб, Қашқадарё, Сирдарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида наркотик моддалар сақлаган ва унинг савдоси билан шуғулланганларни қўлга олди. Ҳозирда гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Asialuxe Travel туроператори Double 11 Sale акцияси доирасида Дубай, Париж, Бали, Мальдив ороллари, Туркия ва бошқа мамлакатлардаги меҳмонхоналарга 50 фоизлик чегирмалар таклиф этмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг