Коронавирус ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли? Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши эмланиши мумкинми? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.
Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олади. Препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилади.
Адлия вазирлиги ҳайдовчиларга қулоқчин ва бошқа ускуналар орқали телефондан фойдаланишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Салонга монитор ўрнатганлик учун жаримани бекор қилиш ҳам таклиф этилмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилик гувоҳномаси, суғурта полиси ва техпаспорт олиб юрмасдан автомобилдан фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов Токиодаги Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик боксчиларга нисбатан адолатсизлик бўлганлигини таъкидлади. «Шу ёшга кириб, ҳеч қачон бунақанги адолатсиз ҳакамликни кўрмаганман… Уларнинг мақсади боксчиларимизнинг иродасини синдириш эди», — деди у.
Депутат Нодир Абдувалиев Тошкент аҳолиси маҳаллаларни ободонлатириш борасида бекорда шикоят қилмаётганини маълум қилди. Унинг фикрича, айрим ҳолатларда қурилиш ишларидан кейин «маҳаллалар бор файзу тароватидан маҳрум бўлмоқда».
Ҳукумат қарори билан Чорвоқ сув омбори атрофидаги ва унга туташ ҳудудларда, ўрмон билан қопланган ва ўрмон барпо қилиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалик ерлари чорвачиликка тақиқ қўйилган ҳолда ўрмон фондига ўтказилади. 2023 йилгача ушбу ҳудуд ўрмонлаштирилади.
Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак? Коронавируснинг «дельта» штамми қандай аниқланади? Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев «Газета.uz»нинг ушбу саволларига батафсил жавоб берди.
Касаллик ёки вакцинадан сўнг организмда «антитаначалар» пайдо бўлмаслиги мумкин, лекин хотира ҳужайралари олдинроқ вирусга дуч келганлигини эслаб қолади. Коронавирусдан тузалган одам нима сабабдан эмланиши керак? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.
«Чегарасиз шифокорлар» ва ОИТСга қарши курашиш маркази ОИВ, Гепатит С ва тери-таносил касалликлари ташхиси учун мобил лабораторияни ишга туширди. У Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият кўрсатади.
Халқ таълими вазирлиги янги 2021−2022 ўқув йилида мактабларда дарс жараёни гибрид шаклда давом эттирилишига тайёргарлик кўраётганини маълум қилди. Бунда мактабда юзага келадиган вазиятга қараб айрим мактаблар карантинга ёпилиб масофавий тизимга ўтказилиши мумкин.
АҚШдан беғараз кўмак сифатида қиймати 330 минг доллардан зиёд бўлган 240 минг дона тиббий ниқобларнинг биринчи қисми Ўзбекистонга олиб келинди. Мазкур инсонпарварлик юки «Global Jewish Assistance and Relief Network» жамғармаси ва Бухоро яҳудийлари жаҳон конгресси томонидан етказилган.
9 августдан бошлаб бир ҳафта давомида Ўзбекистондаги барча эмлаш пунктларида хитой-ўзбек вакцинасининг фақат биринчи дозаси билан эмлаш ишлари амалга оширилади. Шу муддат ичида ушбу вакцинанинг иккинчи ва учинчи билан эмланилмайди. Бу иш вакцинация жараёнини тўғри режалаштириш ва эмлаш бўйича ҳисоб-китобни тўғрилаб олиш учун қилинганлиги айтилди.
Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновага туҳмат қилиш учун тарқатилган видеода расмий никоҳдаги эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлганлиги маълум қилинди. Уларнинг ҳаракатида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистнинг обрўсини тўкишга қилинган ҳаракат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ҳафтанинг катта қисмида республика ҳудудлари бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлади. Пайшанба куни Ўзбекистонга салқин ҳаво китиб келади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +30…+35 даражагача пасаяди.
Сенат раҳбари, омбудсман, Саида Мирзиёева, Комил Алламжонов, давлат органлари, депутатлар ва жамоатчилик Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлаб чиқди. Номаълум шахслар унинг шаъни ва қадр-қимматини топтайдиган монтаж қилинган видеони эълон қилди. Тошкент ИИББ терговга қадар текширувни бошлади.
10 августдан бошлаб ходимлари коронавирусга қарши вакцинанинг камида 2 та дозасини олган умумий овқатланиш объектлари 20:00 дан кейин ва ёпиқ биноларда ишлашлари мумкин бўлади. Кафе ва ресторанларга вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати бўлган мижозларни киритиш тавсия этилади.
Зомин миллий табиат боғида ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари жалб этилди. Ҳодиса натижасида 10 сотих майдоннинг зарар кўргани маълум қилинди.
Тефтеллар, юнонча мусака, вегитарианча паста, туркча рататуй — Zira.uz кечки овқат учун мазали ва ноодатий таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ўзбекистонда пандемия бошидан бери энг кўп кунлик коронавирус ҳолатлари аниқланиши, «Миллий тикланиш» Алишер Қодиров номзодини президентлик сайловларида илгари суриши, ўзбекистонлик курашчи Бекзод Абураҳмонов Олимпиадада бронза медали олиши — «Газета.uz»нинг 6 августдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчилари шартли жангарилар гуруҳини йўқ қилиш бўйича махсус операцияни амалга оширдилар. Душманга авиация, артиллерия, зирҳланган жанговар техникалар ва барча турдаги ўт очиш воситалари ёрдамида зарбалар берилди. Машғулотларда Россиянинг тўртта Ту-22М3 бомбардимончи самолёти қатнашди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг