Кармана тумани халқ таълими бўлимининг мудири вазифасини бажарувчи, методисти ва бош ҳисобчиси чет тили ўқитувчиларига дарслик сотиб олиши учун тарқатилаётган 1 млн сўмни нақд кўринишда бергани, қолаверса, 60 минг сўмлик дарсликларни 483 минг сўмдан сотгани учун ишдан бўшатилди.
Бухоро вилоятида ОИТСга чалинганини била туриб 4 йил давомида қарийб 40 кишига касалликни юқтириб келган аёл аниқланди. Суд ҳукмига кўра, унга 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Амалдаги тартибга кўра, пенсия ва нафақалар тўлови ҳар ойнинг биринчи банк иш кунидан ойнинг 27 санасига қадар амалга оширилади. Пенсия жамғармаси Янги йил арафасида ўзбекистонликлар 5 кун дам олишини ҳисобга олган ҳолда, 5−6 январдан пенсия ва нафақа тўлаб берилишини маълум қилди.
Наманган ва Андижон аэропортлари қуюқ туман тушиши туфайли рейсларни қабул қилмаяпти, кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда. Рейслар эса энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.
ДХХ томонидан Аҳмад Дониш кўчасидаги чўкиш туфайли давлатга 4,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва пойтахт ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдорарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Яккасарой туманида жойлашган қурилиш объектида икки донадан 115 ммлик ўқув снаряди ва 82 ммлик ўқув миномёти топилди. ИИББ ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Етим болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизими жорий этилганидан сўнг тўрт ой ичида 7 та Меҳрибонлик уйи ва 3 та болалар шаҳарчаси ёпилди. Болалар асраб олинган, қариндошлари қарамоғига олинган ёки оилавий болалар уйларида тарбияланмоқда.
Ўзбекистон ва Россия экспертлари мамлакатда АЭС қуриш лойиҳасини қизғин муҳокама қилишда давом этмоқда. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси уни амалга оширишда қандай қийинчиликлар борлигига аниқлик киритди. Унинг таъкидлашича, РФнинг бошқа мамлакатда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам АЭС қуришига қарши таъсирлар бўлмоқда.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Тошкент аэропорти яқинида хусусий такчисилар фаолиятини тартибга солиш ва йўловчиларни шаҳар марказигача ташишни ташкил этишга халал бераётган муаммоларни санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу такси хизматларини кўрсатувчилар ўртасида тендер ўтказилмаётган, аэропорт олди ҳудудларининг ҳокимият балансида экани ҳамда куну тун ишлайдиган жамоат транспортининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.
Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Энди у 60 000 долларга эга бўлади.
Санкт-Петербургга етиб борган Шавкат Мирзиёев, январь охиригача фаолияти қайта тикланадиган валюта алмаштирувчи банкоматлар, 81 туп кесилган дарахтнинг компенсациясини 22 ойдан сўнг олган Экоқўмита, Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тўла автобус, шахматда жаҳон чемпионини мағлуб этган Нодир Абдусатторов ва бошқа жабарлар — «Газета.uz» нинг 28 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 10-турида жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Россиялик Владимир Федосеев ва ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши кечган ўйинларда эса дуранг қайд этди. Шунга қарамасдан у турнир етакчилигини сақлаб турибди. Бунгача у рейтингнинг юқори ўнталигидаги икки нафар шахматчидан устун келганди.
Amirsoy тоғ-чанғи курортига элтувчи Amirsoy Express янги дор йўли фойдаланишга топширилди. 10 кишилик 74 та гондола тахминан 10 дақиқа ичида автомобиль йўлидан дам олиш масканига олиб чиқади. Фото, видео ва нархлар.
ДХХ ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Наманган вилоятларида 3 кг 757 граммлик гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалари Тожикистон ва Қирғизистондан олиб кирилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари икки самарқандликка АҚШга юборишга ваъда бериб, ҳар биридан 30 минг доллардан талаб қилган шахсларни қўлга олди.
Ўзбекистон терма жамоа ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби собиқ аъзоси Николай Ширшов 47 ёшида вафот этди. У терма жамоа сафида 63 та ўйин ўтказиб, 13 та голга муаллифлик қилган.
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди. Ўзбекистон президенти мазкур ташриф давомида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.
Яккасарой туманида 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан 1 млрд 890 млн сўм ундирилган эди. Депутат Расул Кушербаев департамент бу пулларни Экоқўмитага ўтказмаётгани ҳақида пост қолдириб, бироз вақтдан сўнг уни ўчириб ташлаганди. 28 декабрь куни Тошкент шаҳар экология ва атроф — муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси жарима пули Экоқўмитага ўтказилганини маълум қилди.
Корея Республикаси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эҳтиёжлари учун саккизта ўт ўчириш автомобили, шунингдек, ҳимоя воситалари ва жиҳозларини юборди. Бундан ташқари, Жанубий Корея томони билан Тошкент вилоятида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқув мажмуасини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Қозоғистон трассасида Mercedes-Benz енгил автомашинаси устига ағдарилди. Енгил автомашинадаги 3 нафар йўловчи ҳалок бўлган, автобус йўловчиларига жиддий шикаст етмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг