2021/2022-ўқув йилидан клиник ординатурада ўқитишнинг янги тизими жорий қилиниб, қабул квоталари икки бараварга оширилади. Уч йил ишлаб бериш мажбурияти асосида ҳудудларга зарур тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашга грант ажратилади. Уларнинг яшаш харажатлари эса маҳаллий бюджетдан қопланади.
Навоий вилоятида Tracker-2 русумли автомашина ЙТҲ содир этиши натижасида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро шифохонада вафот этди.
«Ўзбеккино» Миллий агентлигининг бош директори лавозимида ишлаб келган Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлигининг бош директори этиб тайинланди.
Сурхондарёда AЁҚШда ёнғин келиб чиқиши натижасида пайвандчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этди.
1 июндан бошлаб хусусий сектор барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказа олади. Президент қарори билан хусусий секторга имтиҳонларни ташкил этиш ҳуқуқи 1 апрелдан берилиши қайд этилган эди.
5 май куни Ўзбекистонда 452 кишида коронавирус аниқланиб, йил бошидан энг кўп касалланиш ҳолатлари аниқланди. Умумий касалланиш ҳолатлари сони 93 минг нафардан ошди. Мамлакатда 1 миллиондан ортиқ коронавирусга қарши вакцина дозалари ишлатилиб, 32,5 мингдан ортиқ киши иккинчи босқичда эмланган.
Республика бўйлаб барча мактабларда ўқувчиларнинг муассасада бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилиниши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларни ички ишлар органлари томонидан назорат қилинишини йўлга қўйиш кўзда тутилган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг фикрига кўра, ўқувчилар камералар остида фикрлашга мажбурланса, бу мамлакатни тўлақонли тоталитар давлатга айланиши учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.
1 сентябрдан ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома, техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот ва «тонировка» рухсатномасини талаб этиш тартиби бекор қилинади.
Тошкентда сув тармоқлари ва оқова сув тармоқларининг қудуқларига ўрнатилган «люк"ларнинг ўғирланиш ҳолати кўпаймоқда. Сўнгги пайтларда жами 5 мингта ана шундай қопқоқлар ўғирлаб кетилган. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» маълум қилишича, темир қопқоқларнинг донаси 575 минг сўмдан 2 млн сўмгача нархда харид қилинади.
Сурхондарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, пенсиядаги подполковник Рустам Сирожиддонов ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Прокурор суддан Отабек Сатторийни бешта бандда айбдор деб топиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Блогер товламачилик ва туҳмат қилишда айбланмоқда. Судланувчининг адвокати Умидбек Давлатовнинг таъкидлашича, айбловда кўрсатилган ҳолатларнинг ҳеч бири ўз исботини топмаган.
6−7−8 май кунлари велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади.
Тошкент шаҳрида 87 ёшли онахон қизи ва невараси томонидан калтаклангани айтилмоқда. Бунга уй-жой масаласи бўйича она ва қиз ўртасида жанжал сабаб бўлган. Онахоннинг невараси Даврон Тиллаевнинг айтишича, аёлнинг қизи унинг қўл ва оёғига пичоқ билан урган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Иброхимовда COVID-19 аниқлангани сабабли фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабул вақтинча туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига юклатилди.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Молия институти 14 кунга, Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқув йили охиригача масофавий таълим тизимига ўтди.
Февраль ойида Тошкент ҳокимияти «Халқ назорати» хизматини ишга туширди. Шаҳар маъмуриятининг сўзларига кўра, лойиҳа ўз самарасини кўрсатишга улгурди. Шунга қарамай, фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилишда қийинчиликлар ҳам мавжуд. Лойиҳа раҳбари Ойбек Ниёзов платформанинг вазифалари, камчиликлари ва келажакдаги режалар ҳақида гапириб берди.
Андижонда фуқаро ўз уйида ижарада яшаётган аёлдан турмуш қуриб бирга яшаш таклифига рад жавобини олгач, унинг 3 ёшли фарзандини устига қайноқ сув қуйиб юборади. Оқибатда қизалоқ шифохонада вафот этган. Суд айбланувчини қасддан баданга оғир шикаст етказишда айбли деб топди.
АҚШнинг «Project C.U.R.E.» ташкилоти ва «Boeing» компанияси томонидан Қорақалпоғистонинг Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун гуманитар ёрдам юборилди. Хайрия юки ўз ичига 3 млн долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини олди. Бундан ташқари, кейинги гуманитар ёрдамни етказиш учун 100 минг доллар миқдоридаги чек топширилди.
Ўзбекистонда 2020 йилда 70 та ис газидан заҳарланиш ҳолатлари содир бўлиб, жароҳат олганлар сони 66 тани, вафот этганлар сони 91 тани ташкил қилган.
Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган Баҳодир Аҳмедов Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг