Чироқчи тумани ҳокимлиги олдида бир қиз нотаниш йигит томонидан калтакланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Роппа-роса беш йил олдин тошкентликлар трамвайдан — шаҳарнинг 115 йиллик тарихининг бир қисмидан маҳрум бўлишди. Трамвайни Самарқандга кўчириб ўтишди, аммо унинг қўриқчилари пойтахтда қолишди. Абдимурат Шатурсунов ҳаётининг 30 йилини енгил темир йўл транспортига бағишлади. У вагонда рафиқасини учратди, фарзандининг дунёга келишини нишонлади ва трамвайнинг ғилдираклари овози остида нафақага чиқишни хоҳларди. Аммо ғилдираклар вақтлироқ тўхташди. Шатурсунов Тошкент трамвайини қай ҳолатида эслайди ва нима учун ҳали-ҳануз жамоат транспортига хизмат кўрсатишда давом этяпти — Сабина Бакаева репортажида.
Ўзбекистон Ҳиндистонга мобил кислород концентраторлари тўпламлари ва турли дори воситаларидан таркиб топган инсонпарварлик ёрдамини юборди.
Туркиядаги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли «Uzbekistan Airways» компанияси 17 майга қадар мамлакатга бир қатор авиақатновларни бекор қилди.
Тошкент трамвайининг бир неча вагонлари беш йилдан буён Самарқандга жўнатилиши кутилмоқда. 2-сонли трамвай депоси ҳудуди сотилгандан сўнг, улар пойтахтнинг 12-сонли автобус паркига кўчирилди. «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин автобус паркидан фоторепортаж тайёрлади.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 10 гектар ерни ноқонуний равишда 1,9 млн долларга сотишга уринган олти нафар фуқаро ушланди.
Давлат тили тўғрисидаги баҳс ва мунозараларда турли хил хорижий мамлакатларнинг бу борадаги қонунчилиги ва талаблари мисол қилиб келтирилмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов ушбу давлатлар тажрибасини fact-checking асосида таҳлил қилди.
Zira.uz сиз ҳали таътиб кўриб улгурмаган 6 та мазали салатлар рўйхатини тақдим этади.
5 йил олдин Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихи ўз ниҳоясига етди. Трамвай линияларининг ёпилишидан олдин пойтахт қандай кўринишда эди ва бугун уларнинг ўрнида нималар пайдо бўлган — «Газета.uz»нинг махсус фотожамланмасида.
«Меҳр-5» операцияси доирасида 93 нафар ўзбекистонлик — 24 нафар аёл ва 69 нафар болалар Суриядан Тошкентга олиб келинди.
Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти I чоракда 211,2 млрд сўм миқдорида бюджет камомади ва асоссиз харажатларни аниқлади. Қонунбузилиш ҳолатлари ХТВда 4,6 баробарга, ССВда 2,9 баробарга, МТВда 7,6 баробарга ошган.
AstraZeneca вакцинасининг кейинги партияси июнь ойида олиб келинади. Буни жума куни COVID-19`га қарши эмланган ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде маълум қилди. COVAX дастури доирасида 2 млн 256 минг доза AstraZeneca`дан фақат 660 минг доза вакцина келтирилган эди.
Тошкентда Франция Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан ҳамкорликда Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби ташкил этилади.
Қашқадарё ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда ўрнатилиши режалаштирилган байроқ ва унинг устунига давлат бюджетидан маблағ сарфланмаслигини айтди. Устунга ажратилган 1,35 млрд сўм маблағ Қарши шаҳридаги хароба аҳволдаги 136-сонли оилавий ётоқхонани таъмирлаш ишларига йўналтирилади. Ҳоким устун фақат ҳомий топилсагина қурилишини таъкидлади.
Зангиотадаги касалхонага оғир аҳволда олиб келинган 101 ёшли уруш ва меҳнат фахрийси коронавирусдан буткул соғайди.
Ўзбекистонда яқин ойларда аэропорт ва вокзаллар биноларига эркин кириб-чиқишга рухсат берилади. Бу президентнинг янги қарорида кўзда тутилган.
Олмалиқ шаҳрида аёллар томонидан йўлнинг қатнов қисми тўсиб қўйилди. Олмалиқ кон металлургия комбинати мазкур фуқаролар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан квота олишганини маълум қилди.
Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши сабаблари ҳақида расмий маълумот берилди. Сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги учун 17 киши жиноий жавобгарликка тортилган.
Бугун ва эртага баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Якшанба куни кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 29−32 даражагача, жанубда 34−37 даражагача кўтарилади.
Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Тошкент давлат техника университети, Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти масофавий таълим тизимига ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг