Аввалроқ янги талаблар сабаб Сурхондарёдаги автомактабларга лицензия берилмаётгани юзасидан ЙҲХХга сенатор сўрови юборилганди. Масъул идора сўровга жавобан ҳозирда вилоятдаги 14 та автомактабга лицензия берилганини маълум қилди. Имтиҳон маркази эса қурилиш якунлангандан сўнг ишга тушиши айтилган.
Тошкентда автобусларда нақд пул қабул қилиш бекор бўлганидан сўнг жамоат транспорти йўловчилари транспорт карталари тақчиллигига дуч келди. АТТО компанияси карталарни чайқовчилар оммавий равишда сотиб олаётганини тушунтирди. Уларга қарши курашиш учун энди бир кишига иккитадан ортиқ карта берилмайди.
Адлия вазирлигида инсофсиз ижрочилар реестрини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Ҳужжат реестрни шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди. Инсофсиз ижрочи реестрга киритилганидан бошлаб 2 йил муддат ўтгандан сўнг автоматик тарзда реестрдан чиқарилади.
Ў️збекистонда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаганлар 18 млн 750 минг сўмгача жаримага тортилади. Қолаверса, аҳоли пунктларида эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаган мансабдорларга 1 млн 875 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача жарима қўлланади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳудудларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечаси 0…+5, кундузи +2…+7 даража бўлади.
Ҳукумат қарори билан ўқув муассасалари ошхоналари E-auksion орқали ижарага берилиши белгиланмоқда. Ижарачилар талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилади. Танловда ғолиб деб эътироф этилган ижарага олувчи билан ижара шартномаси шу даврдаги ўқув йили учун тузилади.
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида яна 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Шундай қилиб, вафот этганлар сони 14 тани ташкил этмоқда. Шунингдек, Истанбулдаги шифохоналарда 3 ўзбекистонлик жонлантириш бўлимида ётибди.
Ижтимоий карта 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. Ҳозирда у тажриба сифатида Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида жорий этилди. Ижтимоий ҳимоя агентлиги карта нима мақсадда ва кимларга берилиши ҳақида маълумот берди.
Учтепа туманининг аввал ҳам уч марта судланган ҳоким ёрдамчиси 30 минг доллар олган вақтида ушланди. У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога танишлари орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Тошкентда аёл 4 нафар эгизак (2 ўғил, 2 қиз) фарзандли бўлди. Уларга Муҳаммад, Мустафо, Сумая ва Сафия исмлари қўйилди.
Ўзбекистон бозорини ўрганаётган Bolt, 6,5 фоизга ўсган ЯИМ, камчиликлари сабаб ёпилган Қаршидаги ИИБ ҳибсхонаси, «Ташаббусли бюджет»ни молиялаштиришда янгича қоида ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Сентябрда чорраҳада пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга (максимал 7 йилдан) қамалди. ЙТҲ вақтида у 112,7 км/с тезликда ҳаракатланиб, яна қатор қоидабузарликларни содир этган. Ўғирлик учун ўталмаган жазо муддати инобатга олинди ва у 6 йил 24 суткани колонияда ўтказадиган бўлди.
Ўзбекистонга янги мобил қурилма олиб киришда энди божхона декларациясини тўлдириш керак, акс ҳолда қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда бож тўлашга тўғри келади. Янги талаб 2024 йил бошидаёқ жорий қилинганди. Божхона органлари ва UzIMEI октябрь ойида тизимли интеграцияни якунлади.
Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчаларнинг етакчи дистрибьюторларидан бири Synergy PharmCo Италиянинг Gricar Chemical SRL заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамлаб, сифат стандартларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Расмийлар Тошкентдаги жамоат автобусларида чиптасиз юрганларни жаримага тортиш амалиёти йўловчиларга шароит яратмагунча қўлланмаслигини маълум қилди. Автобус чиптачилари эса тизимдаги бошқа ишларга таклиф қилинмоқда, талабга мос келмаганларга компенсация тўланиб, иш ўрни қисқартирилмоқда.
Тошкент вилояти Янгийўл туманида тажриба тариқасида ижтимоий ёрдам олувчи фуқароларга ижтимоий карта берила бошланди. Лойиҳа 2025 йил якунигача бутун республика бўйлаб татбиқ этилади.
Чилонзор туманида фуқарони 40 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ерлар тоифасига (турига) ўзгартириш киритиш схемаси тасдиқланди. Қарор билан, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби соддалаштирилди.
Туркияда қалбаки алкоголдан заҳарланиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони ошди. Истанбулдаги бош консулхона 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, аммо кейинроқ сўнгги қурбон ҳақидаги хабар ўчириб ташланди.
Тошкент шаҳридаги автобусда 2012 йилда туғилган қизга шилқимлик қилган кондукторга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 43 ёшли эркак судда қизнинг бошидан ўпмоқчи бўлганини айтган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг