Иқтисодиёт ва молия вазирлиги март ва август ойларидан иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг ошиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Вазирлик бу борадаги маълумотлар расмий манбалар орқали эълон қилинишини эслатиб ўтди.
Жомбой туманида 11-синф ўқувчиси Lacetti бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилди. Оқибатда ўсмир оғир жароҳатлари сабабли шифохонада вафот этди.
Сирдарё туманидаги 1-мактабда педагогни ҳақоратлаб, унга нисбатан куч ишлатган ўқувчининг онаси суд ҳукми билан руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди. Экспертиза хулосасига кўра, у ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ва ҳуқуқбузарлик пайтида ҳаракатларига жавоб беролмаган.
Автомобилларга газ баллони ўрнатиш учун рухсатномани эндиликда онлайн олиш мумкин. Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz орқали ариза юборилади. Хизмат нархи — 112 500 сўм.
Хонанда, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Абдуллаева 20 ёшга тўлмай, касаллик туфайли вафот этди. «Шаолинь жанг санъатини ўрганган. Рус, хитой, инглиз тилларини мукаммал биларди. Киноларда роль ҳам ижро этган», — деб эсламоқда уни таниганлар. У наманганлик тадбиркор Баҳодир Абдуллаевнинг қизидир.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хитой фуқаролари Миллий боғда «митинг» ўтказгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу Huawei ходимларининг анъанавий югуриш акцияси эди, деб хабар берди ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов. Вазирлик вакили идора ва ташкилотларни бундан ўрнак олишга чақирди.
«Ўзсувтаъминот»га кўра, аҳолини ичимлик суви билан тўлиқ таъминлаш имконсиз. Аммо 2035 йилгача бу кўрсаткични 95 фоизга етказиш режа қилинган. «Қолган 5 фоизи олис ва тоғли, тармоқ тортиш ишлари техник ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайдиган ҳудудларга тўғри келади», — деди ташкилот вакили.
Тошкент туманида 17 ёшли бола ўзидан 1 ёш катта танишини болалар майдончасида пичоқлади. Жабрланувчи туман марказий шифохонасида вафот этди.
Олмазор туманида 26 ёшли эркак вояга етмаган қизни меҳмонхонага олиб бориб, шилқимлик қилган. Бунинг оқибатида у қизга енгил тан жароҳати етказган. Суд унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Товада пишириладиган картошка ва пишлоқли нон, пишлоқли блинчиклар, ажарча ҳачапури ва пишлоқли пишириқларнинг бошқа рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Хоразмнинг Боғот туманида Damas бир йўналишдаги велосипедчини уриб кетиши оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳайдовчи машинани тегишли ҳужжатсиз бошқарган.
Президентнинг ёшлар билан учрашуви якунлари, бизнес муҳитига нисбатан камроқ оптимист тадбиркорлар, метан заправкаларга газни вақтинча чеклаш чораси, АҚШдан Панамага депортация қилинган ўзбекистонлик мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, 11,4 млрд сўмлик зарар етказган автомобилларга газ тўлдириш шоҳобчаси эгаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги уйда 18−25 ёш оралиғидаги 7 нафар йигит Telegram мессенжерида миллиардер Алишер Усмонов номидан сохта «акция» ташкиллаштириб, фуқароларнинг маблағларини ўзлаштириб келгани аниқланди.
Ёшлар саноат зоналарида бино оладиган ёш тадбиркорларга ускуналар сотиб олиш учун 500 минг долларгача имтиёзли кредит ажратилади. Мамлакат ҳудудларида ижодий саноат парклари пайдо бўлади. «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига қўшимча 300 минг ёш жалб этилади.
Кам таъминланган оила фарзандларига таълим учун фоизсиз кредит берилади ва таълим харажатларининг бир қисми қопланади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги иқтидорли талабаларни хорижга юбориш лойиҳаси ҳам йўлга қўйилади. Буларнинг барчасини таълим орқали қашшоқликни камайтириш мақсади бирлаштиради.
АҚШ Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистондан келган 119 мигрантни Панамага депортациялади. Чегарани ноқонуний кесиб ўтгач ҳибсга олинган ушбу муҳожирлар ватанларига юборилади. АҚШ элчихонаси ходимининг «Газета.uz»га билдиришича, Трамп ҳокимиятга келгач, давлатлар бу саъй-ҳаракатларни кучайтирган.
Йил давомида Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйлардаги 452 та эскирган лифт алмаштирилади — бу фойдаланиш муддати аллақачон тугаган лифтларнинг 22 фоизидан бироз кўпроқ. Хавфсизлик даражаси паст ва хизмат муддати аллақачон 25 йилдан ошган қурилмаларга устуворлик берилади.
Президент ёшлар ўртасидаги юқори ишсизликнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди. Бу муаммони ҳал қилиш учун ишсизликка қарши кураш янги босқичга кўтарилади. Маҳалла банкирлари янги кредит маҳсулотлари ҳисобига 250 минг кишини даромадли қилиши режа қилинмоқда.
Сирдарё туманидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси педагогни ҳақоратлаб, унга нисбатан куч ишлатди. Кейинроқ аёл узр сўраб чиқди, унга нисбатан тегишли чора кўрилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг