Ўзбекистон Италияда ўтган ёшлар ўртасидаги байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатини 16-поғонада якунлади. Жамоа 4 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мусобақалар «Humo» арена, «Юнусобод» спорт мажмуаси, «Alpomish» ҳамда бошқа бир қатор муз саройларида ўтиши режалаштирилган. ФИФА вакиллари мусобақа бошланишидан олдин объектларнинг ҳолатини кўргани келади.
Ўзбекистонлик дзюдочи Диёра Келдиёрова Улан-Баторда (Мўғулистон) «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирда БАА вакили Хорлодои Биршелтни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон миллий термаси ўйинларида букмекерлик компанияси реклама қилингани Ўзбекистонда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ўзбекистонда футбол учрашувларида букмекерлар биринчи марта реклама қилинмаяпти, аммо бу қадар шов-шувли ҳолатнинг расмийлар томонидан эътиборсиз қолдирилиши биринчи марта кузатилди
Бишкекда ўтказилган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 17 гача ва 23 гача ёш тоифаларида 24 та медални қўлга киритди.
Қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида саблячи Зайнаб Дайибекова финалда уч карра жаҳон чемпионати совриндори бўлган жанубий кореялик спортчини енгиб Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина Сингапурда спорт гимнастикаси бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади. Абдулазиз Мирвалиев ҳам жамоа ҳисобига яна бир кумуш медални қўшди.
«Ўзавтосаноат» компанияси раҳбари Улуғбек Розуқулов Гимнастика федерацияси раиси этиб сайланди. Бунгача федерацияни компаниянинг аввалги раҳбари Шавкат Умурзоқов бошқариб келган.
Ўзбекистоннинг 16 дзюдочиси янгиланган Олимпия рейтингига киритилди. Улар орасида тарихда биринчи марта аёллар терма жамоасининг олти нафар вакили ҳам бор.
Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида 7−10 сентябрь кунлари илк Халқаро этноспорт фестивали ўтказилади. Унда спортчилар беллашуви, миллий ош чемпионати, санъати кўргазмалари, адабиётлар намойишлари бўлиб ўтади.
Таиланддаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик велоспортчилар яккалик ва гуруҳ баҳсларида яна бешта медални қўлга киритди.
«Манчестер Сити» УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Интер»ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор кубокни қўлга киритди. Хосеп Гвардиола жамоаси, шунингдек, «требл» қайд этди.
Римда ўтаётган таэквондо WТ бўйича Гран-при мусобақасида Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа 8 йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонлик таэквондочилар Гран-при мусобақасида яна ғолиб бўлди. Никита Рафалович эса кумуш медалга эга чиқди.
Грузияда 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида тезкор шахмат бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Умида Омонова ғолиб бўлди.
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза — жами 9 та медаль билан якунлади. Умумжамоа ҳисобида улар 4-ўринни эгаллади.
Таиландда ўтказилаётган Осиё чемпионатининг биринчи кунида ўзбекистонлик велоспортчилар аралаш жамоавий эстафетада биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Филиппинда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Ўзбекистон 18 та медаль — 10 та олтин, 7 та кумуш ва 1 та бронза билан якунлади. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Боку шаҳрида ўтган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та медаль: 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиқди. Ўтган йилги ЖЧда ҳам улар 4 та медаль олганди.
Сенат Солиқ кодексига профессионал футбол клубларини вақтинча ижтимоий солиқдан бошқа барча солиқлардан озод этадиган ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Шунингдек, клубларга чет эллик мутахассис ва футболчилар даромадларидан тўланадиган даромад солиғи бўйича ҳам имтиёз берилиши мумкин.
Озарбайжонда ўтаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатида Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални олди. Аввалроқ ушбу мусобақада Токио-2020 Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитов бронза медалини қўлга киритганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг