Ўзбекистонлик велопойгачи аёл Янина Кускова Хорватияда ўтказилган Porec Trophy Ladies турнирида олтин медални қўлга киритди. Ольга Забелинская эса саккизинчи натижани қайд этди.
Мексикада ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик Элнур Абдураимовнинг мезбон боксчига қарши жанги олган жароҳати сабаб муддатидан аввал тугатилди. Бу унинг профессионал боксдаги илк мағлубияти бўлди.
Қирғизистонда илк бор ўтаётган қарлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистондан фақат таэквондочилар иштирок этди. Улар мусобақада 14 та медаль — 3 та олтин, 2 та кумуш, 9 та бронза жамғарди.
Тошкент шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирини Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медали билан иккинчи ўринда якунлади.
Тошкентга илк бор U-20 Осиё Кубоги учун келган Тожикистон ёшлар терма жамоаси устози Олег Кубарёв ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида машғулотлар майдонлари сифатсизлиги, машғулотлар учун шароитлар эса жамоалар даражасига мос келмаслигини таъкидлади.
Тошкентда бўладиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига қатор давлатлар бойкот эълон қилгани муносабати билан Бокс федерацияси мамлакат мусобақани ўтказиш ҳуқуқини олганида ҳеч қандай чеклов бўлмаганини маълум қилди. «Ўзбекистон спорт сиёсатдан холи тамойилини қўллаб-қувватлайди», — дейилади хабарда.
FIFA 2022 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади: Лионель Месси энг яхши футболчи, Эмилиано Мартинес энг яхши дарвозабон, Лионель Скалони эса энг яхши мураббий бўлди. Уларнинг барчаси 2022 йилда жаҳон чемпиони бўлган Аргентина терма жамоаси аъзоларидир.
12 март куни «V International Tashkent Marathon» ва Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрида бир вақтда Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. Профессионал ва ҳаваскор спортчилар 5 мартгача 42 км, 21 км, 10 км, 3 км масофа учун рўйхатдан ўтиши мумкин. Бу йил илк бор «Kids Run» пойгаси ҳам бўлиб ўтади.
Давлат бюджетидан «бир тийин ҳам олмайди»ган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси даромади ва харажати ҳақида кетма-кет иккинчи йил жамоатчиликка ҳисобот берди. ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев унинг ташкилоти 2023 йилда болалар, аёллар ва футзал мусобақаларини ортиқ ўтказмаслигини маълум қилди.
Болгарияда 74-бор «Кичик жаҳон чемпионати» номини олган «Странжа» турнири ўтказилди. Унда ўзбекистонлик боксчилар 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза олиб, умумжамоа ҳисобида яна 1-ўринни эгаллади. Ўтган йили улар турнирни 7 та медаль билан якунлаганди.
Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси лавозимига сайланди.
Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси Ҳиндистон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатини бойкот қилмайди. Қозоғистон бокс федерацияси раҳбари Кенес Ракишевнинг фикрича, ушбу турнир гарчи олимпия лицензияларини бермасада, тажриба ва амалиёт жиҳатидан муҳим.
АҚШ, Чехия, Ирландия ва Швеция мамлакатлари Ҳиндистон ва Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Буюк Британия Нью-Деҳлидаги чемпионатда иштирок этмайди. Бундай қарорга Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз мамлакат байроқлари остида қатнашиши сабаб бўлди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 4 та медаль — 2 та олтин, 1 тадан кумуш ҳамда бронзани қўлга киритди.
БААда таэквондо бўйича ўтаётган Fujairah Open-2023 мусобақасининг катталар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медаль олди. Уларнинг 6 таси олтин (илк бор), 2 таси кумуш ва биттаси бронза.
Францияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида 7 нафар бўлиб қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медални қўлга киритди. Биринчи бронзага Камолиддин Бахтиёров, иккинчи медалга ўзаро ватандоши билан курашган Алишер Юсупов эга чиқди.
Пойтахтда 10−12 февраль кунлари қиличбозлик бўйича аёллар ўртасида Жаҳон кубоги босқичи бўлиб ўтади. Унда йигирмадан ортиқ давлат вакиллари иштирок этади.
Ҳамма Нодирбек Абдусатторовнинг Голландиядаги ўйини ҳақида гапирди: жаҳон чемпиони устидан қозонилган ғалабадан хурсанд бўлишди, мусобақадаги пешқадамликни кузатишди, финалдаги омадсизликни бир бошдан ўтказишди. Шахмат бўйича мураббий Георгий Шванов шахматчимизнинг натижаси ҳақида фикр юритади.
Италиянинг «Рома» клуби ҳужумчиси бўлган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ижара асосида «Специя» клубига ўтди. Римликлар трансфердан 1,5 млн евро ишлаб олиши кутилмоқда.
Нодирбек Абдусатторов Нидерландияда ўтказилган Tata Steel Chess-2023 мусобақасини 2-ўрин билан якунлади. Мусобақа ғолиблиги 8,5 очко тўплаган мезбон Аниш Гирига насиб қилди. Жавоҳир Синдоров эса ўз гуруҳида 3-ўринни эгаллади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг