Доха шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Диёра Келдиёрова кумуш медаль ва Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколарини қўлга киритди.
Тошкентда давом этаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та ғалабага эришди.
«Пахтакор» ва «Навбаҳор» клублари билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган мураббий Виктор Жалилов 71 ёшида вафот этди. У Ўзбекистон U-22 жамоасини ҳам бошқарган.
Тошкентда бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг (IBA) дастлабки 5 кунида Ўзбекистон терма жамоаси фақат бир марта мағлубиятга учради. 6 май куни терма жамоанинг яна 2 нафар вакили баҳсга киришади.
Ўзбекистон футбол ассоциациясига ташриф, тўп ва футболкаларга қўйилган дастхатлар, «Дўстлик» стадиони қурилишига қўшилган ҳисса, U-20 терма жамоасига тилаклар ва 9-рақамли футбол формаси — Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинонинг Тошкентга ташрифидан репортаж.
Хитойда ўтказилган кураш бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 12 та медаль — 7 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Тошкентда енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та — 3 олтин, 3 кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 18 ва 23 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Паралимпиячилар эса учинчи ўринни қайд этди.
Тошкентда енгил атлетика бўйича ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси учта медаль — 2 та кумуш ва битта бронзани қўлга киритди.
30 апрель — 14 май кунлари Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоадан 13 нафар спортчи қатнашади. Улар орасида Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов каби Олимпия ўйинлари чемпионлари ҳам бор.
Жума куни Швейцарияда U-20 жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Осиё чемпиони сифатида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар жамоаси турнир мезбони — Аргентина жой олган А гуруҳидан ўрин эгаллади. Бу гуруҳда, шунингдек, Гватемала ва Янги Зеландия жамоалари ҳам бор.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси «Бунёдкор» ва «Насаф»ўртасидаги учрашувда ҳакам қарорларидан норозилик ортидан юзага келган можарони ўрганмоқда.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборов допинг тести туфайли футболдан вақтинча четлатилганди. ЎФА текширув ҳали якунланмагани, унинг эҳтиётсизлик сабаб сифатсиз биологик фаол моддалар истеъмол қилган бўлиши эҳтимоли ўрганилаётганини билдирди.
ФИФА Аргентинанинг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишини билдирди. Аввалроқ Индонезия расмийларининг футбол ташкилоти фаолиятига аралашгани ортидан мамлакат турнирга мезбонлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилганди.
Осиё Футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси футболчиси Шахриёр Жабборовнинг допинг тестида «тақиқланган модда аниқлангани» сабабли уни вақтинча дисквалификация қилди.
Тошкентда ўтказилган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та — 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Байдарка ва каноэда эшкак эшувчилар ҳар куни Анҳорни бир неча бор сузиб ўтади. Бу спортчилар Минор қабристони яқинидаги базада шуғулланади. «Газета.uz» улар билан машғулотлар, эшкак эшишга муҳаббат, бу спорт турининг Тошкентдаги истиқболи ва сувдаги ҳордиқ учун жой етишмаслиги ҳақида суҳбатлашди.
Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилади, ҳудудий ассоциацияларига вилоят ҳокимлари раҳбар бўлади. Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш марказига Хорватия, Япония давлатидан мутахассислар жалб қилинади. Ҳомийлик қилган фуқароларга хорижий турнирларда иштирок этиш имкони берилади.
Буюк Британия бокс федерацияси май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Бундай қарорга Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз мамлакат байроқлари остида мусобақада қатнашиши сабаб бўлган.
Таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақасида ўзбекистонлик таэквондочилар 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Токио олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов ва Жасур Жайсунов турнир ғолибига айланди. Светлана Осиповада эса бронза медали бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг