Наманган вилоятида Damas русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли болани уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Икки йилда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган, охирига етказилмаган ҳамда таъмирланиши лозим бўлган йўлларда 532 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 191 киши вафот этиб, 511 нафар фуқаро жароҳатланган.
Наманган вилоятида Nexia-2 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Наманган вилоятида MAN автомашинаси ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи вафот этди.
Пойтахтнинг Олмазор туманида Nexia-3 қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Икки киши вафот этди.
Самарқанд шаҳрида Nexia-3 русумли автомобиль велосипедчини уриб юборди. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Tico автомобили ҳайдовчиси пиёдани уриб юбориши оқибатида, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида Nexia ва мотоцикл тўқнашуви оқибатида 30 ёшли эркак ҳалок бўлди.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида Lacetti ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган. Шунингдек, Марғилонда ҳам Lacetti автомашинаси велосипедчини уриб юборган. Натижада велосипедчи шифохонада вафот этган.
Тошкентнинг Яккасарой туманида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Чоршанба куни Яккасарой туманида самарқандлик фуқаро бошқарувидаги Lacetti Spark ва Matiz машиналари билан тўқнашади. Оқибатда Matiz ағдарилиб, қаршисида турган автобусга урилган. Икки автомобиль йўловчилари тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Миробод туманида Lacetti, Toyota, Spark, Malibu ва Nexia автомобилларининг тўқнашуви содир бўлди. Nexia ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 2 киши жароҳатланди.
Юнусобод туманида Spark ҳамда Lacetti тўқнашди. Spark ағдарилиши оқибатида ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Нарпай туманида Cobalt «КАМАЗ» нинг орқасидан келиб уриши натижасида 2 киши вафот этди. 3 нафари тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Тошкентда ҳайдовчиси тезликни ошириб юборган Cobalt йўлнинг тўсиқ устидан учиб ўтиб, Lacetti билан тўқнашган. Икки киши ҳалок бўлган. ЙҲХББ хабар беришича, жамоат қоидабузарнинг ҳаракатларини «кескин қоралади».
Қорақалпоғистонда юк машинасини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи машинани тўхтатмоқчи бўлган йўл-патруль хизмати инспекторини уриб кетди. ЙПХ ходими тан жароҳатлари сабабли шифохонада оламдан ўтди.
Қашқадарёда 7 нафар йўловчиси бўлган Nexia юк машинасига урилди. Nexia`даги 4 нафар фуқаро вафот этди, яна 3 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.
Андижон шаҳрида 3 та Lacetti ва Labo иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида Labo ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Сурхондарёнинг Бандихон туманида ЙПХ инспектори «Ласетти» русумли махсус хизмат автомобили бошқарувини йўқотиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг