ДХХ Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда яширин нарколаборатория ташкил этганини аниқлади. Уйдан синтетик гиёҳвандлик воситалари, 7 кг яримтайёр наркотик моддалар ва 237 кг прекурсорлар мусодара қилинди. Гумонланувчилар қамоққа олинди.
Қўнғирот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан iPhone 15 Pro Max телефонини олаётганда қўлга олингани айтилмоқда. Мансабдор сўралган телефонни олиб келмаса, фуқаронинг шахсий сирини фош қилиб, уни жавобгар қилмоқчи бўлган.
Тошкент шаҳри Яккасарой туманида тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, фуқародан 7 минг доллар пора олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ прокурор, адвокат ҳамда бошқаларни пора олганликда гумонлаб қўлга олинганини маълум қилди.
Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида пора олишда гумонланаётган солиқ инспекцияси ходимлари қўлга олинди. Улар бир ҳолатда текширув ўтказмаслик учун 2300 доллар, яна бирида фойда солиғини камайтириб бериш эвазига 5 минг доллар олаётган пайтда ушланган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида жами 78 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалар Тожикистон ва Афғонистондан олиб келингани аниқланди. Видео.
Пойтахтдаги турли сайёҳлик фирмалари ходимлари фуқароларни сохта ҳужжатлар орқали Ҳаж сафарига юбориш эвазига улардан пул олган вақтда ушланди. Қўқон шаҳрида кузатилган иккита ҳолатда ҳам бундай хизмат учун фуқаролардан 6000 доллардан сўралгани аниқланди.
ДХХ вилоятларда рейд тадбири ўтказди. Унда Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари тадбиркорга ёрдам бериб, $20 минг талаб қилгани маълум бўлди. Тошкент вилоятида эса «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг 2 ходими ишлаб чиқарувчига трансформатор ўрнатиб бериш учун $39 минг олгани айтилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида фуқароларни Ҳаж сафарига ноқонуний юборишга уринганларни қўлга олди.
Тошкент шаҳрида Россиядан олиб келинган 3 дона Макаров, 1 дона ТТ пистолети ва патронларини сақлаб келган шахслар ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.
Андижондан Қирғизистонга ўтувчи чегара постларида жами салкам 1,4 кг олтиндан иборат буюм ва қотишмаларни ноқонуний олиб чиқиб кетишга уринганлар ушланди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда трансчегаравий таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилди. Шунингдек, қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз чегараларини демаркациялаш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.
Андижон ва Қашқадарё вилоятларида фуқароларга ер майдонларини мансабдор танишлари орқали ноқонуний равишда сотишга уринган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.
ДХХ Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситаларини олиб ўтган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
ДХХнинг Тошкент вилояти ва шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларида 19,7 кг синтетик наркотик моддалар олиб қўйилди. Аниқланишича, Россия ва Қозоғистондан олиб ўтилган моддаларни интернет орқали сотиш режалаштирилган.
ДХХ Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларни аниқлади (видео).
ДХХ Тошкент вилоятининг Тошкент, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларни аниқлади. Бунда фуқаролардан 50 мингдан 100 минг долларгача пул сўралган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Андижонда тадбиркорга 42 млрд сўмлик йўл қурилиши лойиҳасини олиб беришни ваъда қилган икки шахсни қўлга олди.
Нукусда фуқаронинг ишончига кириб, 11 минг долларга ДХХ органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушлангани айтилмоқда. Аниқланишича, у аввал ҳам 4 кишини фирибгарлик билан ДХХга ишга жойлаш эвазига 65 минг доллар олган. Беш марта судланган фуқарога яна фирибгарлик бўйича жиноят иши очилди.
ДХХ Қашқадарё вилоятида давлат рўйхатидан ўтмаган 3,7 мингта дорини 54 млн сўмга сотган аёл ва унинг танишини қўлга олди. Сирдарёда эса уйида 593 млн сўмлик 49 мингта флакондаги ҳужжатсиз дорини сақлаган фуқаро ва дорининг эгалари ушланди. Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг