Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида Lacetti ва Isuzu тўқнашиши оқибатида ёнғин чиқди. Lacetti автомобилидаги тўрт нафар фуқаро куйиб, вафот этди.
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида Matiz автомашинаси Nexia`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида 13 ёшли қизни уриб кетган ва Nexia билан тўқнашган. Пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Пойтахтда Nexia ва тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда Ford русумли тез тиббий ёрдам автомобили йўловчиси шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти Ургут туманида Lacetti автомашинаси юқори тезликда уй деворига урилди. Оқибатда икки киши вафот этди. Шунингдек, Ургут туманида автобус ағдарилиши оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди.
2021 йилнинг 6 ойи давомида содир бўлган 542 та ЙТҲларда 458 нафар бола жароҳатланган, 104 нафари ҳалок бўлган. Ҳалок бўлган болалар сони ўтган йилнинг 6 ойига нисбатан 33,3 фоизга ортган. Ярим йилда умумий ЙТҲлар сони 3,5 мингдан ортиқ, уларда 1000га яқин инсон ҳалок бўлган.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида саккиз нафар ўзбекистонлик бўлган Toyota ЙТҲга учради. Оқибатда бир киши вафот этди, 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида 61 ёшли пиёдани юк машинаси уриб юбориши оқибатида воқеа жойида вафот этди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида Nexia-2 автомашинаси пиёдани уриб юборди. Йигит олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Captiva русумли автомашина ағдарилиб кетди. Натижада беш киши жароҳат олди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида Cobalt автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 5 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ воқеа жойида вафот этган.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида Matiz 65 ёшли пиёдани уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида икки Nexia иштирокида юз берган ЙТҲ оқибатида 3 нафар йўловчи вафот этди. Икки автомашина ҳайдовчилари эса шифохонага ётқизилган.
Тошкентнинг Миробод туманида 56 ёшли пиёдани Tracker автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этди.
Наманган вилоятида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Самарқанд вилоятида 5−6 июль кунлари одам ўлими билан содир бўлган иккита ЙТҲ рўй берди. Тойлоқ туманида Spark юқори тезликда бетон тўсиққа урилиб кетди ва оқибатда ҳайдовчи вафот этди. Оқдарё туманида Lada Largus юк машинаси билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Сурхондарёда содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида Cobalt қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, юк машинасига урилиб кетди ва ҳайдовчи ҳалок бўлди.
Яшнобод туманида Matiz уч қаватли йўл айланмасининг иккинчи қаватидан пастга тушиб кетди. Oқибатда ҳайдовчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Қашқадарёнинг Китоб туманида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси велосипед ҳайдаётган бобо ва унинг набирасини уриб юборди. Оқибатда жабрланувчиларнинг иккиси ҳам олган жароҳатлари сабаб касалхонада вафот этди.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда 2960 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 2365 киши жароҳатланган, 770 киши эса вафот этган.
Наманган вилоятининг Поп туманида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Россиянинг Волгоград вилоятида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» зовурга ағдарилиб кетди. 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг