«йтҳ» тегли мақолалар


Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди
17 май 2021, 12:13

Фарғонада Malibu уриб юборган велосипедчи вафот этди

Фарғона вилоятида Malibu автомашинаси йўлнинг қатнов қисмига чиқиб кетган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этди.

Нукус ва Нориндаги автоҳалокатларда саккиз киши вафот этди
14 май 2021, 17:33

Нукус ва Нориндаги автоҳалокатларда саккиз киши вафот этди

Нукусда учта автомобиль тўқнуви натижасида олти киши, Норин туманида учта машина иштирокидаги ЙТҲда икки киши қурбон бўлди, ҳар икки аварияда беш киши жиддий тан жароҳатлари олди.

Қашқадарёдаги аварияда етти киши вафот этди. Улар орасида бир ва тўрт ёшли болалар бор
13 май 2021, 13:39

Қашқадарёдаги аварияда етти киши вафот этди. Улар орасида бир ва тўрт ёшли болалар бор

Қашқадарё вилоятида «ВАЗ 21−01» ва Nexia автомашина тўқнашуви оқибатида етти киши вафот этди. Улардан икки нафари бир ва тўрт ёшли бола бўлган. ЙТҲга ҳайдовчиларнинг юқори тезликда ҳаракатланиши билан бирга йўлларнинг носозлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича вилоят ҳокими Зоир Мирзаев йиғилиш ўтказди. «Барчага бу ҳолат ибрат бўлсин. Йўл эркаликни кўтармайди», — деди у.

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиси содир этган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
12 май 2021, 15:39

Хоразмда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган мактаб ўқувчиси содир этган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Хоразмда 10-синф ўқувчиси Lacetti автомашинасида қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Damas русумли автомашинага бориб урилган. Натижада уч киши вафот этди. Lacetti бошқарган ўқувчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган.

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди
12 май 2021, 12:13 1

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди

Mening Fikrim онлайн-петиция порталида шаҳарларда транспортнинг рухсат этилган тезлигини 50 км/соатгача ва ижтимоий аҳамиятга эга объектлар яқинида 30 км/соатгача камайтириш бўйича петиция эълон қилинди. Бундай қоидалар барча ривожланган мамлакатларда амал қилади.

Фарғонада аварияда икки оиладан олти киши вафот этди
11 май 2021, 13:44

Фарғонада аварияда икки оиладан олти киши вафот этди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ЙТҲ натижасида икки оиладан олти киши вафот этган. Яна 4 киши жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Тошкентда пиёда Spark автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
11 май 2021, 09:56

Тошкентда пиёда Spark автомашинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 18 ойга маҳрум қилинган шахс Spark русумли автомашинасида йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди
7 май 2021, 18:17 1

Тошкентда автобус ва Matiz иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида Matiz автомобили «Isuzu» русумли автобус билан ЙТҲ содир этди. Оқибатда автобус мувозанатни йўқотиб, ағдарилган. Ҳодиса сабабли автобуснинг тўрт нафар йўловчиси тан жароҳати олган ва шифохонага етказилган.

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
7 май 2021, 16:43

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида Damas русумли автомашина 3 нафар фуқарони уриб юбориши натижасида улардан 2 нафари шифохонада вафот этди.

Жиззахда 12 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди
6 май 2021, 14:13

Жиззахда 12 ёшли қиз ЙТҲ оқибатида вафот этди

Жиззах вилоятида Nexia-2 русумли автомашина мол боқиб юрган 12 ёшли қизни уриб юборган. Бунинг оқибатда, қиз олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди
6 май 2021, 14:02

Навоийда ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Навоий вилоятида Tracker-2 русумли автомашина ЙТҲ содир этиши натижасида, 2 нафар фуқаро воқеа жойида, 1 нафар фуқаро шифохонада вафот этди.

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди
4 май 2021, 16:26

Фарғонада 9 ёшли қизалоқ ЙТҲ оқибатида вафот этди

Фарғона вилоятида Damas автомашинаси йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли пиёдани уриб юборган. Қизалоқ тан жароҳатидан шифохонада вафот этган.

Фарғонада Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди
3 май 2021, 17:07

Фарғонада Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди

Бувайда туманида Nexia-2 ва электроскутер тўқнашиши оқибатида вояга етмаган йўловчи вафот этди.

Тошкентда ЙТҲ га учраган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
29 апрель 2021, 11:35

Тошкентда ЙТҲ га учраган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

Тошкент шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган. Натижада, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Наманганда 2 ёшли бола машина тагида қолиб кетиб, вафот этди
28 апрель 2021, 15:01

Наманганда 2 ёшли бола машина тагида қолиб кетиб, вафот этди

Наманган вилоятида «KIA BONGO III» русумли автомашина орқа томонга ҳаракатланган вақтида 2 ёшли болани босиб юборган. Бола воқеа жойида вафот этган.

Сенат тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтиришни маъқуллади
28 апрель 2021, 13:29

Сенат тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтиришни маъқуллади

Сенаторлар ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарималарни камайтиришни ҳамда бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузишни назарда тутувчи қонунни маъқуллашди.

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди
28 апрель 2021, 10:58

Наманганда велосипедчини уриб юбориб, қочиб кетган ҳайдовчи топилди

Наманганда «KIA» русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлда кетаётган велосипедчини уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди
28 апрель 2021, 10:46

Наманганда 6 ёшли бола ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманган вилоятида ВАЗ-2106 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли пиёдани уриб юборган. Бола тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Тошкентда Damas юк автомобили билан тўқнашди
26 апрель 2021, 17:36

Тошкентда Damas юк автомобили билан тўқнашди

Сергели туманида Damas юк автомобили билан тўқнашиб кетди. ЙТҲ натижасида ҳайдовчилар ва бир нафар йўловчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит Nexia бошқариб юк автомобилига урилди
23 апрель 2021, 12:34

Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит Nexia бошқариб юк автомобилига урилди

Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли йигит Nexia бошқариб юк автомобилига урилган. Нехиа русумли автомобиль ҳайдовчиси С.А. ва ушбу автомобиль йўловчиси А.Р. лар тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг