«тошкент» тегли мақолалар


Тошкент шаҳри божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қурилади
6 июль 2023, 16:27

Тошкент шаҳри божхона бошқармаси ёнида йўл ўтказгич қурилади

Ўзбекистон президенти «мунтазам равишда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш учун» Бунёдкор шоҳ кўчаси ва 2-Қатартол кўчаси чорраҳасида янги йўл ўтказгич қурилишини тасдиқлади.

Тошкентни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди
5 июль 2023, 23:10

Тошкентни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди

Чоршанба оқшомида Тошкентни тутун ва кучли куйинди ҳиди қамраб олди. Расмийлар ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ. Аҳолининг тахминича, тутун шаҳар ташқарисидаги далалардан бостириб келмоқда.

Пойтахтнинг 2 туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилди
3 июль 2023, 09:34

Пойтахтнинг 2 туманидаги айрим кўчаларда электр вақтинча ўчирилди

Душанба куни Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан вақтинча узилди.

Фото: Космос билан танишув жойи — Тошкент планетарийсига саёҳат
30 июнь 2023, 21:03

Фото: Космос билан танишув жойи — Тошкент планетарийсига саёҳат

Астрономлардан бири планетарийларни «осмон жисмлари актёрлик қиладиган театр ва кино» дея таърифлаганди. Болалар билан шундай «театр ва кинога тушиш» эса фойдадан холи бўлмас. «Газета.uz» ёш авлоднинг астрономия ва космонавтикага қизиқишини ошириши мумкин бўлган ушбу муассасадан репортаж тайёрлади.

Фото: Тротуарларни машиналарни «авайлаган» ҳолда қуриш давом этмоқда
30 июнь 2023, 17:30 1

Фото: Тротуарларни машиналарни «авайлаган» ҳолда қуриш давом этмоқда

Тошкентда пиёдалар учун ҳам, велосипедчилар учун ҳам ноқулайлик туғдираётган, аёз кунлар синовидан ўтолмаган велойўлакли бетон тротуарлар қурилиши давом этмоқда. Автомобиллар учун еттита йўлак ажратилган бир пайтда, пиёдаларга кўпроқ жой беришга қўрқишаётгандек.

Тошкентнинг 3 та туманидаги айрим кўчалар электр таъминотидан вақтинча узилади
27 июнь 2023, 09:03

Тошкентнинг 3 та туманидаги айрим кўчалар электр таъминотидан вақтинча узилади

Сешанба куни таъмирлаш ишлари сабабли Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг баъзи жойларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Пойтахт пляжлари фотошарҳи: «Янги Ўзбекистон» ва Magic City
25 июнь 2023, 12:45

Пойтахт пляжлари фотошарҳи: «Янги Ўзбекистон» ва Magic City

Тошкентда пляжлар 1990 йиллар охиридан камая бошлаб, 2017 йилда чўмилиш мумкин бўлган энг охирги жой ҳам ёпилди. Пойтахт олти йил чўмилишга рухсат берилган жойларсиз яшади (пуллик аквапарклар ҳисоб эмас). Бу йил иккита пляж очилди. «Газета.uz» уларда бўлиб, ҳордиқ чиқарувчилар билан суҳбатлашди.

Тошкент яшаш учун қулай шаҳарлар рейтингида 157-ўринни эгаллади
22 июнь 2023, 17:16

Тошкент яшаш учун қулай шаҳарлар рейтингида 157-ўринни эгаллади

Economist Intelligence Unit`га кўра, Тошкент яшаш учун қулай шаҳарлар рейтингида 13 поғона пастлаб, 173 та шаҳар ичида 157-ўринни эгаллади. Рўйхатда Австриянинг Вена шаҳри етакчилик қилмоқда.

Тошкентнинг 7 та туманидаги айрим жойларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
20 июнь 2023, 09:24

Тошкентнинг 7 та туманидаги айрим жойларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Сешанба куни таъмирлаш ишлари сабабли пойтахтнинг 7 та туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди
16 июнь 2023, 09:28

Тошкентда автобус билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди

Мирзо Улуғбек туманида Isuzu автобуси билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Тошкентнинг 3 та туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди
15 июнь 2023, 10:56

Тошкентнинг 3 та туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг Яшнобод (соат 16:00 гача), Миробод ва Чилонзор (соат 17:00 гача) туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти тўхтатилди.

«Сувни исроф қилманг», «Асфальтни суғорманг». Экоблогер «O‘rikguli»дан навбатдаги пикет
14 июнь 2023, 17:35

«Сувни исроф қилманг», «Асфальтни суғорманг». Экоблогер «O‘rikguli»дан навбатдаги пикет

Экоблогер «O‘rikguli» Тошкент шаҳрида нотўғри суғорилаётган яшил ҳудудлар акс этган навбатдаги тасвирларни эълон қилди. У суғориш фаввораларини таъмирлашга, дарахтларни суғоришга ортиқча сув сарфламасликка чақирмоқда.

Тошкент шаҳри аҳолисига 2 та кўчага ном бериш таклиф этилди
14 июнь 2023, 11:15

Тошкент шаҳри аҳолисига 2 та кўчага ном бериш таклиф этилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги икки кўча — Катта ҳалқа йўлининг бир қисми (Охангарон шоҳкўчаси ва янги айланма йўл оралиғи) ҳамда Яккасарой ва Сергели туманларини боғловчи янги кўчага ном бериш бўйича аҳолидан таклифлар қабул қилмоқда.

Тошкентнинг 4 туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди
14 июнь 2023, 10:56

Тошкентнинг 4 туманида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Чоршанба куни таъмирлаш ишлари сабаб Тошкент шаҳрининг Яшнобод, Учтепа, Яккасарой ва Чилонзор туманларининг баъзи жойларида вақтинча электр энергияси таъминоти тўхтатилди.

Май ойида Тошкент автобуслари кунига 63 фоизга кўпроқ йўловчи ташиди
14 июнь 2023, 10:42

Май ойида Тошкент автобуслари кунига 63 фоизга кўпроқ йўловчи ташиди

Янги автобус ва электробуслар харид қилиниши туфайли Тошкент шаҳрида автобус йўловчилари сони кескин ошди. Май ойида кунига ўртача 782 минг йўловчи ташилди, бу ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 63 фоизга кўп дегани.

«Электр тармоқларини янгилаш ишлари жазирама ёзда бошлангани йўқ» — «ҲЭТ» корхонаси масъули
13 июнь 2023, 17:37

«Электр тармоқларини янгилаш ишлари жазирама ёзда бошлангани йўқ» — «ҲЭТ» корхонаси масъули

«Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси Тошкент филиали директори ўринбосари Бекзод Кулибаев шаҳар электр таъминотида кузатилаётган узилишлар сабаблари, режали таъмирлаш ишлари ва авариявий ҳолатлар бўйича маълумот берди.

Тошкентда 13 июнь куни «свет» ўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди
13 июнь 2023, 11:42

Тошкентда 13 июнь куни «свет» ўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди

Яшнобод, Сергели, Миробод, Чилонзор, Яккасарой ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида 13 июнь куни электр энергияси «таъминлаш ҳамда электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида» вақтинча ўчирилади.

«На кўчишимизни, на таъмирлашимизни биламиз». «Олтинтепа» маҳалласи «снос»нинг бўлиш-бўлмаслигини кутиб яшамоқда
9 июнь 2023, 16:47 1

«На кўчишимизни, на таъмирлашимизни биламиз». «Олтинтепа» маҳалласи «снос»нинг бўлиш-бўлмаслигини кутиб яшамоқда

Тошкентдаги «Олтинтепа» маҳалласи 2016 йилдан бери «снос»ни кутади. Ўтган етти йилда уларнинг ҳовлилари атрофида «дом»лар ва уч қаватли кўприк қурилди. Уларнинг яшаш шароитлари эса ёмонлашди: ҳовлиларни доим сув босади, намлик деворларни бузади. Аҳоли уларнинг муаммолари ҳал этилишини сўрамоқда.

Тошкентнинг қатор кўчаларида автобуслар учун йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда
7 июнь 2023, 16:01

Тошкентнинг қатор кўчаларида автобуслар учун йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезюрар автобуслар йўлакларини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди. Лойиҳада хориж тажрибаси асосида кўчаларни оптималлаштириш назарда тутилган.

Тошкентда ўзини 4-қаватдан ташлаган эркак ҳалок бўлди
7 июнь 2023, 09:15

Тошкентда ўзини 4-қаватдан ташлаган эркак ҳалок бўлди

Олмазор туманида 38 ёшли эркак ўзини 4-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди. Воқеага марҳумнинг қарзлари кўпайиб кетгани учун тушкунликда юргани сабаб сифатида кўрилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг