Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик ва иссиқ сув учун тарифларнинг ошишини газ ва электр энергияси нархи кўтарилгани билан изоҳлади. Компания маълумотларига кўра, бугунги кунда аҳоли базавий тариф миқдорининг 16 фоизини, оширилганидан кейин эса 18 фоизини қоплай бошлайди.
Президентга 2030 йилгача чанг бўронларига қарши курашиш дастури, шунингдек, Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш чоралари тақдим этилди. МЖТКга қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик, дарахт кесиш ва қуритиш учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги моддани киритиш таклиф этилмоқда.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларининг 15 фоизга оширилиши маъқулланди.
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари сабаб транспортлар учун ёпилганди. Шу муносабат билан жами 12 та автобус йўналишининг ҳаракати вақтинча ўзгарди. Уларнинг қатнов ва оралиқ вақти узайиши мумкин, деб огоҳлантирди Транспорт вазирлиги.
Тошкентда 3 эркак фуқароларнинг кўчмас мулкини алдов йўли билан эгаллаб, уни ўзига гаров сифатида расмийлаштирганликда айбланмоқда. Гаров қарз миқдоридан 3−4 баравар кўп бўлган ва қарз олувчиларга келишилганидан камроқ маблағлар берилган. Улар қамоққа олинган.
Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлашга доир фармойишни имзолади. Газ, электр, сув ва иссиқлик тармоқлари, уйлар, қозонхоналарни таъмирлаш режалаштирилмоқда. Бу мақсадлар учун 732,6 млрд сўм йўналтирилади.
Август ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижараси нархи ўртача таъмирланган хонадонлар учун 1,9 фоизга, тўлиқ таъмирланганлари учун эса 0,3 фоизга ошди, дея хабар берди МҲТИ. Нархларнинг кўтарилишига университетларда янги ўқув йили бошланиши бўйича кутилмалар асосий сабаб бўлди.
Тошкентда ўтган Халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумида 15 та давлатдан 27 ҳайкалтарош иштирок этди. Бир ой давомида улар глобал экологик муаммоларни акс эттирувчи 20 дан ортиқ ҳайкални яратди. Улар Тошкент шаҳридаги истироҳат боғлари ва сайёҳлик марказларига ўрнатилади.
Тошкентда ўтказиладиган Марказий Осиё урбан-форумида хорижлик меъмор, урбанист ва дизайнерлар йиғилади. Улар шаҳарларни кенгайтириш ва у билан боғлиқ экологик муаммоларни муҳокама қилади. Ушбу масалалардаги таклифлар давлат органларига тақдим этилади. Форумда барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.
Чилонзор туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди. 41 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этди.
Душанба куни тонгда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 2 балли ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи пойтахтнинг қатор туманларида ҳам сезилди.
Тошкент шаҳрида 6−8 сентябрь кунлари йирик мусиқа фестивали бўлиб ўтади, шу сабабли Миллий кутубхона ва Hyatt меҳмонхонаси атрофидаги 3 та кўчанинг айрим қисмлари машиналар ҳаракати учун ёпилади.
Тошкентнинг қатор ҳудудларида сентябрь-октябрь ойларида вақтинча иссиқ сув бўлмайди. Veolia Energy Tashkent`нинг билдиришича, бу пайтда эскирган коммуникациялар алмаштирилади ва иссиқлик таъминоти ишончлилигини оширадиган бошқа ишлар бажарилади. Рўйхат.
Тошкент марказидаги, бир замонлар Боғ кўчаси ҳисобланган Ўзбекистон овози кўчаси автомобиллар ҳаракатини камайтириш, пиёдалар учун қулайлаштириш мақсадида реконструкция қилинади. Лойиҳага «Ташкент Инвест» Болалар кутубхонаси реконструкциясида қатнашган Ludi_Architects бюросини жалб этди.
Президент пойтахтнинг Темур Малик кўчасидаги янги йўл ўтказгични бориб кўраркан, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг бошқа тирбанд чорраҳаларида ҳам шундай йўл ўтказгичлар қуришни буюрди, дея маълум қилди Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсунов.
Иқлим ўзгариши миллий маркази Ўзбекистон шаҳарларининг «яшил» рейтингини тақдим этди. Мамлакат шаҳарлари экологик тозалик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади ва натижалар Green Cities платформасига киритилади. 14 та маъмурий марказ орасида Наманган етакчиликни қўлга киритди, Тошкент 12-ўринни эгаллади.
Пойтахтда асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, олий, халқ таълими ва мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш идораларида ишловчи шахслар коррупциявий жиноятлар содир этган. Жиноят ишлари тергови доирасида 93 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Тошкент шаҳри аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали Учтепа туманидаги айрим номсиз кўчаларни номлаш ёки қайта номлаш (жами 187 та) юзасидан ўз фикрини билдириши мумкин. Жараён 3 сентябргача давом этади.
ЙҲХХ ҳудудий бошқармалари «инновацион» ечимлари билан мунтазам ҳайрон қолдириб келади. Бу сафар навбат пойтахт ЙҲХБга. Улар пиёдаларга тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда қўлларини кўтаришни тавсия қилди. Муаммо шундаки, бу ҳаракат кўчаларни ҳеч қанақасига хавфсизроқ қилиб қўймайди.
Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди. Йиғилган маблағлар маҳалла ва туман ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади, дея таъкидлади ҳокимлик. Шаҳар маъмурияти сотувга қўйилган болалар майдончасига ҳам изоҳ берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг