Архив

Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилди
1 декабрь 2021, 10:33

Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилди

Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди. Ўзгаришлар 1 декабрдан кучга кирди.

5 йилда 21 та йирик ГЭС қурилади, янги мини ГЭСлар ҳам пайдо бўлади
1 декабрь 2021, 09:32

5 йилда 21 та йирик ГЭС қурилади, янги мини ГЭСлар ҳам пайдо бўлади

2022−2026 йилларда 740 МВт қувватга эга 21 та йирик ГЭС лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қишлоқларни электр энергия билан таъминлаш учун эса 22 та майдонда 5 МВтлик мини ГЭСларни қуриш кўзда тутилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 ноябрь 2021, 23:10

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украина бош вазирининг Россияни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблагани, Туркияда Фатҳуллоҳ Гюленнинг 137 нафар тарафдори ҳибсга олингани, Барбадоснинг республикага айлангани, Қозоғистон 6 ой муддатга қорамол экспортини чеклагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

30 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 ноябрь 2021, 21:30

30 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилиши, ноябрь-декабрь ойларида етказиб берилиши кутилган UzAuto Motors автомобиллари 2 ойга кечикиши, Адлия вазирлиги Расул Кушербаевни «қора бозор»дан валюта айирбошлаганини қоралаши — «Газета.uz»нинг 30 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Америкадаги ўзбекистонликлардан ватанда катта-катта ремиттансларни кутишади». Америкада ишлаётган тадқиқотчи Саидазиз Аъзамов билан суҳбат
30 ноябрь 2021, 21:06

«Америкадаги ўзбекистонликлардан ватанда катта-катта ремиттансларни кутишади». Америкада ишлаётган тадқиқотчи Саидазиз Аъзамов билан суҳбат

«Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳасининг навбатдаги меҳмони — Америкадаги тадқиқотчи Саидазиз Аъзамов. Биз ундан нега Америкага кетгани, хориждаги ватандошлардан ватанда нималар кутишлари, хориждаги қийинчиликлар ва Ўзбекистондаги ёшларга берадиган маслаҳатлари ҳақида сўрадик.

Қорақалпоғистон қўриқхонасида уч кун давом этган ёнғин 35 гектар ўрмонга зарар етказди
30 ноябрь 2021, 19:35

Қорақалпоғистон қўриқхонасида уч кун давом этган ёнғин 35 гектар ўрмонга зарар етказди

27 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг қуйи Амударё биосфера резерватида бошланган ўрмон ёнғинлари 30 ноябрнинг тонгига келиб тўлиқ ўчирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўрмоннинг 30−35 гектар майдони зарар кўрган. Ёнғин бошланган ҳудудда чодирлар ўрнатилгани маълум қилинди.

Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очилиши мумкин
30 ноябрь 2021, 18:12

Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очилиши мумкин

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева БМТ Аёллар қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Алия Ал-Ёсир билан учрашди. Унда Тошкентда БМТ Аёллар қўмитасининг ваколатхонаси очиш таклифи илгари сурилди.

Долларнинг расмий курси пасайди
30 ноябрь 2021, 17:45

Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,05 сўмга кўтарилиб, 10 778,98 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса кўтарилди.

Ўзбекистонда учта қуёш электр станциясини қуришга 15 та халқаро компания қизиқиш билдирди
30 ноябрь 2021, 17:36

Ўзбекистонда учта қуёш электр станциясини қуришга 15 та халқаро компания қизиқиш билдирди

Энергетика вазирлиги учта қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендернинг илк босқичида 15 та халқаро компаниядан ариза келиб тушганини маълум қилди. Лойиҳа Наманган, Бухоро ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВтгача бўлган станцияларни қуришни назарда тутади.

Ноябрь-декабрь ойларида етказиб берилиши кутилган UzAuto Motors автомобиллари 2 ойга кечикади
30 ноябрь 2021, 16:37

Ноябрь-декабрь ойларида етказиб берилиши кутилган UzAuto Motors автомобиллари 2 ойга кечикади

UzAuto Motors компанияси ноябрь-декабрь ойларида автомобили етказиб берилишини кутаётган харидорларга транспорт воситалари 2 ойдан кейин берилишини маълум қилди. Бунга сабаб сифатида бутловчи қисмлар етишмовчилиги ҳамда глобал логистика муаммолари кўрсатилган.

Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилди
30 ноябрь 2021, 16:04

Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилди

Эндиликда Миллий гвардия оммавий тадбирларни ўтказишда, шунингдек, жамоат жойларида жамоат тартибини мустақил равишда таъминлайди. Бундан ташқари, Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини олиши мумкин.

1−2 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши ва айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилиши мумкин
30 ноябрь 2021, 15:57

1−2 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилиши ва айрим ҳудудларда чангли бўрон кузатилиши мумкин

Ўзгидромет хабарига кўра, 1−2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича шамол 17−22 м/с гача, баъзи жойларда 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим вилоят ва туманларда чангли бўрон ҳамда чанг ғуборлар кўтарилиши кузатилиши айтилди.

Фуқаролардан Жанубий Корея ва Австралия давлатларига юбориш эвазига пул талаб қилган шаслар қўлга олинди
30 ноябрь 2021, 15:55

Фуқаролардан Жанубий Корея ва Австралия давлатларига юбориш эвазига пул талаб қилган шаслар қўлга олинди

Фарғона ва Бухоро вилоятларида фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея ва Австралия давлатларига юборишни ваъда қилган ва бунинг эвазига пул талаб қилган шаслар қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик моддаси билан жиноий иш қўзғатилди.

UzAuto Motors Captiva 5 автомобили учун тўловлар қайтарилиши бўйича изоҳ берди
30 ноябрь 2021, 15:34

UzAuto Motors Captiva 5 автомобили учун тўловлар қайтарилиши бўйича изоҳ берди

UzAuto Motors компанияси хабарига кўра, ҳозиргача Captiva 5 автомобили учун жами 461 та шартнома пули тўланган бўлиб, 207 нафар харидор ушбу автомобил ўрнига бошқа транспорт ваоситасини олишга, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилишига қарор қилган. Шунингдек, 41 нафар мижоз кечадан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олган.

Адлия вазирлиги Расул Кушербаевни «қора бозор»дан валюта айирбошлаганини қоралади
30 ноябрь 2021, 13:46 1

Адлия вазирлиги Расул Кушербаевни «қора бозор»дан валюта айирбошлаганини қоралади

Адлия вазирлиги депутат Расул Кушербаевнинг валютани била туриб «қора бозор»дан айирбошлаганини амалдаги қонунларни бузишга қаратилган намойишкорона ҳаракат деб баҳолади. «Расул Кушербаевнинг шахсий ўрнак сифатида қонунларни бузиш орқали муаммони ҳал этиш усулини танлагани, шу орқали ҳуқуқий нигилизмни тарғиб қилишга олиб келаётганини оқлаб бўлмайди», — дейилади хабарда. Вазирлик ушбу муаммо мавжудлигини тан олган, бироқ уни биргаликда ҳал қилишга чорлаган.

Шифокор ва ҳамширалар 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шаклларини тўлдиришга мажбур бўлмоқда — ССВ
30 ноябрь 2021, 12:06

Шифокор ва ҳамширалар 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шаклларини тўлдиришга мажбур бўлмоқда — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари шифокор ва ҳамширалари ҳозирда 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шакллари, қолаверса, беморлар учун ўнлаб турдаги бланкларни тўлдиришга мажбур бўлаётганини маълум қилди. Тизимдаги қоғозбозликни бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузилди.

Қамчиқ довонида автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетди
30 ноябрь 2021, 11:48

Қамчиқ довонида автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетди

26 ноябрь куни Қамчиқ довонида йўлида ҳаракатланиб кетаётган енгил автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ, балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.

Таълим сифати билан боғлиқ аҳвол қониқарли эмас — халқ таълими вазири
30 ноябрь 2021, 11:24

Таълим сифати билан боғлиқ аҳвол қониқарли эмас — халқ таълими вазири

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов учта вилоятга ташрифдан сўнг, мактаблардаги аҳволни қониқарли эмас деб атади. «Афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан», — деди у. У ўқитувчилар қўлида инсон тақдири ётганини айтиб, «жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?» деган саволни ўртага ташлади. Вазир таълим сифатини яхшилаш учун катта ва кўп ишлар қилиш кераклигини маълум қилди.

Тошкентда йўл кира ҳақи 3000 сўм бўлган экспресс автобус йўналиши ташкил этилмоқда
30 ноябрь 2021, 11:21

Тошкентда йўл кира ҳақи 3000 сўм бўлган экспресс автобус йўналиши ташкил этилмоқда

Тошкент шаҳрида йўл ҳақи 3000 сўм бўлган янги экспресс автобус йўналишини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.

Фарғона ва Наманганда ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
30 ноябрь 2021, 10:47

Фарғона ва Наманганда ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фарғонада корхона раҳбари 0,5 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Наманганда эса фермер хўжаликлардан бирида раҳбар 5 гектар ерни боғ учун ажратиб бериш эвазига 96 млн сўм сўрагани айтилмоқда. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг