«Эхо Москвы» директорлар кенгаши кўпчилик овози билан радиоканал ва сайт фаолиятини тугатишга қарор қилди. Бош муҳаррир Алексей Венедиктов қарор унинг иштирокисиз қабул қилинганини айтди.
Компания 3 мартдан бошлаб Chevrolet Lacetti, Cobalt, Nexia ва Spark автомобиллари учун шартномалар қайта тикланиши ҳақида расман маълум қилади.
Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида Покистон бош вазири Имрон Хон билан савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳалари юзасидан фикр алмашилади. Қолаверса, учрашувда халқаро ва минтақавий маслалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев телефон орқали мулоқот чоғида геосиёсий вазиятнинг ҳозирги кескинлашуви шароитида савдо-иқтисодий алоқалар ҳолатини атрофлича муҳокама қилди. Шунингдек, президентлар янги таҳдид ва хавфларни бартараф этиш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олди.
Ҳафта якунида Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. 4−5 март кунлари шамол тезлиги 25−30 м/с гача кучайиши ва чанг тўзони кузатилиши мумкин. Якшанба куни эса ёмғир ёғади.
Уй-жой фонди инспекцияси Тошкент вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш бошқармасида 6,5 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларини аниқлади. Бундан ташқари, бошқарма манбаидаги қозонхонанинг кадастр ҳужжатлари йўқлиги, 7 та қозонхона эса бошқа шахсга бериб юборилгани маълум бўлди.
3 мартдан бошлаб Uzauto Motors Chevrolet Traverse ва Tahoe автомобилларининг янги моделларини харид қилиш бўйича аризаларни қабул қилишни бошлади. Traverse нархлари 469,2 млн сўмдан бошланса, Tahoe нархлари 597,6 млн сўмдан бошланади.
ДХХ Чиноз туманида «молиявий пирамида» ташкил қилганликда гумонлаб, бир нафар фуқарони ҳибсга олди. У жами 12 кишидан 94 минг АҚШ доллари, 394 млн сўмлик 4 та автомобиль ва 54 бош чорва молини олганлиги айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўғатилди.
Президент қарори билан Абдулло Аслонов, Шахрилло Махмудов ва Мурад Исмаилов спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Россиялик тадбиркор Роман Абрамович Лондоннинг «Челси» жамоасини сотишга қарор қилди. Келишувдан тушадиган барча маблағлар Украинадаги урушда жабрланганларни қўллаб-қувватлайдиган хайрия жамғармасига йўналтирилади. Ҳозирда клубга асосий даъвогар сифатида швейцариялик миллардер Хансйорг Висс эътироф этилмоқда.
Умумий ҳисобда 1859 нафар Ўзбекистон фуқароси Польша орқали Украинадан эвакуация қилинди. Яна 1100 ўзбекистонлик Польша ҳудудида қолмоқда.
Президент қарори билан қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориладиган экин майдонининг ҳар бир гектарига субсидия берилади. Бунда пахта майдонлари учун 8 млн сўм — Қорақалпоғистон ва Хоразмда 12 млн сўм, сабзавот ва полиз экинлари учун 1,5 млн сўмдан 2,5 млн сўмгача, мевали экинлар учун 6 млн сўм, узум майдонлари учун эса 8 млн сўмдан ажратилади. Бунинг учун республика бюджетидан жорий йилда 1 трлн 182,4 млрд сўм маблағ йўналтирилади.
Россия Украинадаги махсус операция бошидан бери 498 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини ва 1597 нафари жароҳатланганини маълум қилди. Шунингдек, Россия томони Украинанинг йўқотишлари 2870 нафар одамдан кўпроқлигини таъкидламоқда. Украина расмийлари бошқа рақамларни тақдим қилишган.
БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовуз» резолюциясини қабул қилиб, Россиядан ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Уни 141 давлат ёқлаб, 5 давлат қарши, 35 давлат бетараф овоз берди. Резолюцияда, шунингдек, «Беларус иштирокидан» афсус билдирилган.
Украинадаги вазият оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлашни буюрган Шавкат Мирзиёев, Украинадан ўзбекистонликлар эвакуация қилиниши давом этаётгани, ўзбек пахтаси болалар меҳнатидан ҳоли бўлганини қайд этган ХМТ, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллаган депутатлар, қайта ташкил этилган Маҳалла вазирлиги ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 2 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари — Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Томонлар «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси доирасида кўп томонлама тадбирлар ўтказиш, ёшларни экстремизм ва терроризмнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, «қайноқ нуқталар»дан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.
СЭС август ойидан буён 89 мингдан ортиқ ишчи-ходимлар коронавирусга қарши вакцина олмаганини аниқлади. Уларнинг 45 мингдан ортиғи вақтинча ишдан четлаштирилган.
Украинадаги элчихона фаол ҳарбий ҳаракатлар бораётган Харьков, Суми ва Херсон шаҳарларидан ўзбекистонликларни эвакуация қилишда қийинчиликлар дуч келди. Фуқаролар ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тугаганидан кейин эвакуация қилинади. Ҳозирча уларга бункерларда қолиш тавсия этилди.
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг айтишича, Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, чунки ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш ҳисобланади.
Евроиттифоқнинг россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга нисбатан жорий этган санкциялари USM холдинги активларига даҳл қилмайди, дея маълумот берди компания.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг