Ҳукумат қарори билан «Ҳалол» маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда. Унга кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан маркировка қилишни бошлаш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон давлат чегарасидан автотранспортда ўтувчилар энди аввалдан электрон навбат олиб қўйиши мумкин. Навбатни Божхона қўмитасининг расмий веб сайти ёки навбатларни бошқариш тизими жорий этилган кутиш зоналарида олиши мумкин. Шунингдек, ўтказиш пунктларида Fast track хизмати пайдо бўлади.
Ўзбекистонда йилига 10,2 млн тонна чиқинди ҳосил бўлиб, унинг 10,3 фоизи пластмассадан иборат. 2022 йилда пластик ҳажми 2013 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошди. Экология вазирлиги ўтказган инвентаризация маълумотларига кўра, пластмассанинг энг йирик истеъмолчилари қадоқлаш, транспорт ва қурилишдир.
Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси АҚШнинг активларни бошқариш йўналишида фаолият юритувчи Franklin Templeton компанияси билан ишончли бошқарув шартномасини имзолади. Компания жамғармага ўтиши кутилаётган 18 та давлат кохонаси ва банки акцияларидан иборат инвестицион портфелни бошқаради.
Учтепа туманида фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга ишлаш учун юборишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан жиноий иш очилди.
Трамп Канада, Мексика ва Хитойдан келувчи товарларга кенг миқёсли божлар жорий этди. Оттава ва Мехико аллақачон жавоб чораларини эълон қилди, Хитой ЖСТга шикоят қилишга ваъда берди. ЕИ маҳсулотлари ҳам божга тортилиши мумкин. Янги савдо уруши ҳақида нималар маълум — «Газета.uz» материалида.
Ўзбекистонда 1 мартдан пальма ёғи ҳамда таркибида шундай ёғ ва трансёғи бўлган маҳсулотларни мажбурий лаборатория синовидан ўтказиш талаби жорий этилади. Бундан ташқари, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларида пальма ёғидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади.
Тойлоқ туманида фуқаро ўзи яшайдиган маҳалладаги чинор дарахтини ноқонуний равишда кесиб ташлади. Оқибатда табиатга 115 125 000 сўм зарар етказди. Бу ишда жиноят аломатлари борлиги сабабли тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
2024 йил якунига кўра, Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайди. Бандлик дастурлари туфайли 719 минг киши камбағалликдан чиқарилди. Камбағалликнинг энг паст кўрсаткичи Навоий вилоятида (5,7 фоиз), энг юқори кўрсаткичи Хоразм вилоятида (11,9 фоиз) қайд этилган.
Андижон вилоятида эр-хотин 13 ёшли қўшни қизга нисбатан шаҳвоний шилқимликда айбланиб, суд томонидан 5 сутка қамоқ ва жарима жазосига тортилди. Эркак ўсмирга пул таклиф қилиб, жинсий алоқа қилмоқчи бўлган, унинг олдига қизни хотини олиб келган.
1 апрелдан бошлаб гўшт, сут ва тухум сотишдаги тушуми даромадининг 90 фоизини ташкил этувчи чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари учун ҚҚСнинг 50 фоизи қайтарилади. «Микрокредитбанк»ка 1 млн иш ўрни яратишга мўлжалланган «Парранда боқиш — даромад топиш» лойиҳаси учун 50 млн доллар ажратилади.
Суд 203 нафар фуқарога автокредит расмийлаштириб, уларнинг ҳар бирига 150−200 доллардан берган олти нафар эркакка нисбатан ҳукм чиқарди. Банклар карталардан қарзларни ечиб олишни бошлаган, кредитларни расмийлаштирган фирма ходимлари эса ғойиб бўлган. Улар жами 62 млрд сўмни ўзлаштирган.
Январь ойида доллар сўмга нисбатан бироз мустаҳкамланди — атиги 0,28 фоиз. Америка валютасининг курси 13 минг cўмга яқинлашди, бироқ сўнгги ҳафтада сўмнинг қиймати кўтарилди.
Автомобиль эҳтиёжлари учун ASKO Comfort кўчма сервис дўкони — шина, аккумулятор ва дискаларни алмаштиришни тез ва самарали амалга ошириш имкониятини тақдим этади.
Ўзбекистонда 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари фақатгина ягона платформада юритилади. Янги ташкил этилган давлат органлари ўз веб-сайти фаолиятини идора ташкил этилган санадан бошлаб бир ой муддатда ягона платформада йўлга қўяди.
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясининг лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Концепция давлатнинг дунёвийлик тамойилларини рўёбга чиқаришга ҳамда мамлакатнинг тараққиёти учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган.
Самарқанд шаҳрида Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига эътибор бермай, уни автомобиль капотида судраб қочиб кетди. Ходим ерга йиқилиб жароҳат олди, ҳайдовчи ушланди.
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради. Ҳаво кечалари 0…+3 даража, кундуз кунлари +12…+15 даражагача илийди.
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бош мутахассиси фуқародан 135 минг доллар сўраб, 80 минг долларини олганликда гумонланмоқда. У 960 метр квадрат майдонни кўп қаватли турар жой қуриши учун расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Транспорт вазирлиги раҳбарлигида Тошкентда авиация музейини ташкил этиш масаласи ишлаб чиқилмоқда, дея маълум қилди Uzbekistan Airways раҳбари Шуҳрат Худойқулов. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа 2025 йилда ҳал қилиниши керак.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг