Архив

COVID-19: Кетма-кет олтинчи кун коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда
14 январь 2022, 11:02

COVID-19: Кетма-кет олтинчи кун коронавирусга чалинганлар сони кўпаймоқда

Коронавирус бўйича кунлик ҳолатлар кетма-кет олтинчи кун ўсишда давом этаяпти — пайшанба куни яна 824 кишида вирус аниқланди. Биргина пойтахтнинг ўзида 434 та ҳолат қайд этилди. 3 киши эса COVID-19 оқибатида вафот этди.

Дам олиш кунлари шамол ва ёмғир кучайиши кутилмоқда
14 январь 2022, 10:42

Дам олиш кунлари шамол ва ёмғир кучайиши кутилмоқда

15, 16 ва 18 январь кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол кучайиши, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири ярим тунда «тез ёрдам» ҳолатини ўрганди
14 январь 2022, 10:04

Соғлиқни сақлаш вазири ярим тунда «тез ёрдам» ҳолатини ўрганди

Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев бугун 03:00 ларда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясига бориб, «тез ёрдам» ҳолатини текширди. Унинг топшириғи билан қўшимча 40 та тез тиббий ёрдам машинаси хизматга бириктириладиган бўлди. Вазир шунингдек, Тошкентнинг 12 та туманида касаллик клиник белгиларсиз ва енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш учун COVID-поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш топшириғини берди.

Ҳарбий техникалар кўргазмасидаги машиналардан бири ёниб кетди
14 январь 2022, 09:50

Ҳарбий техникалар кўргазмасидаги машиналардан бири ёниб кетди

Пойтахтдаги Халқлар дўстлиги майдонида бўлиб ўтаётган ҳарбий техникалар кўргазмасида ҳарбий машиналардан бири ёниб кетди. Жабрланганлар йўқ.

Фото: Тошкентда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган парад ўтказилди
13 январь 2022, 22:22

Фото: Тошкентда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган парад ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали ҳарбий юриш бўлиб ўтди. Ҳарбий хизматчилардан иборат бўлинмалар «Туркистон» санъат саройидан — ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтаётган Халқлар дўстлиги майдонига қадар ҳаракатланди.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди
13 январь 2022, 22:01

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Александр Лукашенконинг Қозоғистондаги воқеалар ортидан Ўзбекистон сабоқ олиши кераклиги ҳақидаги гапларига муносабат билдирди. У мазкур баёнотни «асоссиз» деб атади. «Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», — деди давлат раҳбари.

13 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 январь 2022, 22:00

13 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Александр Лукашенконинг сўзларига жавоб қайтарган Шавкат Мирзиёев, Мудофаани бошқариш миллий маркази очилгани, қурол ёрдамида тўхтатилган Malibu бўйича қўшимча маълумот, пойтахтда портлатилган «ўт ўчиргич» бўйича 13 кишига қўйилган айблов, Марокаш шартномасига қўшилган Ўзбекистон, ҳокимларнинг кенгаш раиси мақоми бекор қилинмаганига изоҳ берган Сенат ва бошқа хабарлар «Газета.uz» нинг 13 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Мудофаани бошқариш миллий маркази очилди
13 январь 2022, 21:03

Мудофаани бошқариш миллий маркази очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Мудофаани бошқариш миллий маркази очилишида иштирок этди. Мазкур марказ мамлакатдаги барча куч тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштиришга ихтисослашган.

Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишга чекловлар жорий этади
13 январь 2022, 20:53

Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишга чекловлар жорий этади

Ўзбекистон «омикрон» тарқалаётгани муносабати билан 15 январдан Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишга вақтинчалик чеклов жорий этмоқда. Чекловлар авиалоқаларга ҳамда ватанга қайтаётган фуқароларга тааллуқли эмас.

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди
13 январь 2022, 19:12

Чимён ҳудудида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди

13−14 январь кунлари Чимён ҳудудида қор кўчиши хавфи эълон қилинди. ФВВ шу кунларда фуқаролардан «Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси бўлган жойларга кирмасликни сўради.

Тошкент вилоятида қулоқчин тақиб мол боқаётган фуқарони поезд уриб кетди
13 январь 2022, 18:25

Тошкент вилоятида қулоқчин тақиб мол боқаётган фуқарони поезд уриб кетди

Ўртачирчиқ туманида «Тўйтепа-Озодлик» йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк поезди уриб кетиши оқибатида 26 ёшли фуқаро вафот этди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қулоқчин тақиб, мол боқаётган бўлган.

АҚШга учмоқчи бўлганлар 15 кун олдин тўлиқ эмланганлик гувоҳномасига эга бўлишлари керак
13 январь 2022, 18:14

АҚШга учмоқчи бўлганлар 15 кун олдин тўлиқ эмланганлик гувоҳномасига эга бўлишлари керак

АҚШга кириш учун янги қоидалар эълон қилинди. Унга кўра, йўловчилар парвоздан камида 24 соат олдин ПЗР-тест ҳамда камида 15 кун олдин COVID-19га қарши тўлиқ эмланганликларини тасдиқлайдиган гувоҳномага эга бўлишлари керак. Бошқа талаблар ҳам бор.

«Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди» — Шавкат Мирзиёев
13 январь 2022, 18:04

«Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Қозоғистондаги вазиятга тўхталиб ўтди. «Биз учун яқин қўшни ва қардош Қозоғистонда содир бўлган воқеалар ҳаммамизни жиддий ташвишга солди», — деди у. Президент қўшни мамлакатдаги вазият аста-секин ўз изига тушиб бораётгани ҳамда одамлар осойишта ҳаётга қайтаётганини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Россия президентлари Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди
13 январь 2022, 16:44

Ўзбекистон ва Россия президентлари Марказий Осиёдаги вазиятни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот давомида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларидан ташқари, Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашди.

Ўзбекистон кўзи ожизлар тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди
13 январь 2022, 16:27

Ўзбекистон кўзи ожизлар тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди

Ўзбекистон кўзи ожиз, кўришда нуқсони бўлган ва босма ахборотни идрок этишда бошқа жиҳатдан қобилияти чекланган шахсларнинг нашр этилган асарлардан фойдаланишини енгиллаштириш тўғрисидаги Марокаш шартномасига қўшилди. Ҳозирда мамлакатда 72 мингдан ортиқ кўзи ожиз инсонлар истиқомат қилади.

«Самарқанд дарвоза»да портлатилган «ўт ўчиргич» бўйича 13 кишига айблов қўйилди
13 январь 2022, 16:00

«Самарқанд дарвоза»да портлатилган «ўт ўчиргич» бўйича 13 кишига айблов қўйилди

«Самарқанд дарвоза»да «ўт ўчиргич» портлатилиши бўйича тергов доирасида 13 кишига айблов эълон қилинди. 5 нафари 3−5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шунингдек, терговда мазкур воситани ясашни ёшларга янгийўллик тракторчи ўргатгани аниқланган.

Ҳудудларни стратегик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш керак — президент
13 январь 2022, 15:28

Ҳудудларни стратегик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш керак — президент

Шавкат Мирзиёев ҳудуд ва тармоқларни стратегик ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун эса хориждан малакали мутахассис ва маслаҳатчиларни ҳам жалб қилиниши таъкидланди.

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 6,2 фоизга ўсди — Жаҳон банки
13 январь 2022, 14:46

Ўзбекистон иқтисодиёти 2021 йилда 6,2 фоизга ўсди — Жаҳон банки

Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 6,2 фоизга баҳолади. 2022 ва 2023 йилларда иқтисодий ўсиш мос равишда 5,6 фоиз ва 5,8 фоиз бўлиши кутилмоқда.

«Ароқ ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман». Юнусободда қурол ёрдамида тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси
13 январь 2022, 14:44

«Ароқ ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман». Юнусободда қурол ёрдамида тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси

Юнусободда ЙПХ инспектори талабини бажармагач, ўқотар қурол билан тўхтатилган Malibu ҳайдовчиси ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилганини айтди. «Айб менда, бўйнимга оламан. Ароқ, пиво ичибман, кейин „ўчиб“ қолибман», — деди у. Қолаверса, бу унинг транспортдан фойдаланиш қоидасини биринчи марта бузиши эмаслиги маълум қилинди.

Олмаотада КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди
13 январь 2022, 14:04

Олмаотада КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди

КХШТ тинчликпарвар контингентини Олмаотадан олиб чиқиш бошланди. Қозоғистон мудофаа вазири номидан ҳарбийларга миннатдорчилик билдирилди, айримлари «Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун» медаллари билан тақдирланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг