Архив

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
28 октябр 2024, 22:18

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Янги қонун билан фойдали қазилмаларни такроран рухсатномасиз қазиб олганларга нисбатан жиноят иши очилади. Амалдаги қонунчиликда бу учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади
28 октябр 2024, 21:22

Индивидуал ҳаракатланиш воситаларидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланади

МЖТКга индивидуал ҳаракатланиш воситалари (велосипед, скутер, самокат ва ҳоказо) ва уларнинг электрон вариантлари орқали содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Москвада мигрантлар учун электрон гувоҳномалар жорий этилади
28 октябр 2024, 21:03

Москвада мигрантлар учун электрон гувоҳномалар жорий этилади

2025 йилдан Москвада хорижий фуқароларга тажриба тариқасида электрон гувоҳномалар берила бошлайди. Унда фуқаро ҳақидаги барча долзарб маълумотлар акс этган бўлади. Бу, жумладан, жиноятларни очишнинг янги босқичига чиқишга имкон беради, дейди пойтахт мэри.

Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди
28 октябр 2024, 20:14

Магистратурага қўшимча қабул қилиш учун рухсат берилди

Талаб этилган тил сертификатига эга бўлиб, аммо квота доирасида магистратурага тавсия этилмаган талабгорлар ОТМлар белгилайдиган тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинади. Қўшимча қабул асосида ўқимоқчи бўлганлар тегишли олийгоҳга мурожаат қилади.

«Сайловчилар юқори сиёсий етукликни намоён қила бошлади» — МДҲ миссияси
28 октябр 2024, 19:13

«Сайловчилар юқори сиёсий етукликни намоён қила бошлади» — МДҲ миссияси

МДҲнинг Ўзбекистондаги депутатлик сайловини кузатиш миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайловлар очиқ, рақобат ва адолатли ўтганини айтди. Унинг таъкидлашича, сайловчилар сиёсий етуклик кўрсатиб, номзодларнинг ваъдаларини бажара олиш-олмаслигини тўғри баҳолай бошлаган.

1-босқич талабаларига тўлов-контрактни тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди
28 октябр 2024, 17:59

1-босқич талабаларига тўлов-контрактни тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди

ОТМларда контракт ёки «суперконтракт» асосида ўқишга қабул қилинган 1-босқич талабалари учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 1 декабрга қадар узайтирилди. Иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддатини узайтириш масаласини ОТМ раҳбари ҳал қилади.

Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар тўхтатилди
28 октябр 2024, 17:21

Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар тўхтатилди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан 6 дона олтин қуймаси, қуйма тилла узук ва 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар олиб ўтаётган шахс ушланди. Буюмларнинг умумий қиймати 223 млн сўмни ташкил қилди.

Мактаб ўқувчилари кузги таътилда кетма-кет 8 кун дам олади
28 октябр 2024, 17:05

Мактаб ўқувчилари кузги таътилда кетма-кет 8 кун дам олади

Мактаб ўқувчилари учун 2 ноябрь сўнгги ўқиш куни бўлади. Улар 4 ноябрдан кузги таътилга чиқиб, 10 ноябргача дам олади.

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири этиб тайинланди
28 октябр 2024, 16:59

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири этиб тайинланди

Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.

Комил Алламжоновга қуролли ҳужумда гумонланган яна уч киши ушланди
28 октябр 2024, 16:29

Комил Алламжоновга қуролли ҳужумда гумонланган яна уч киши ушланди

Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган яна уч шахс ҳибсга олинганини маълум қилди. Аввалроқ бир гумонланувчи ҳибсга олинганди.

«Депутатда сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт» — Озодбек Назарбеков
28 октябр 2024, 14:40

«Депутатда сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт» — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков пойтахтдаги 531-сонли сайлов участкасида овоз берди. Парламент депутатлигига номзоди кўрсатилган вазирга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мавқеини жамият олдида юксалтириш зарур. «Депутатда айнан сиёсий тафаккур юқори бўлиши шарт, деб ўйлайман», — деди у.

Вазирлар депутатга айланадими? Марказий сайлов комиссияси раиси жавоб берди
28 октябр 2024, 14:09

Вазирлар депутатга айланадими? Марказий сайлов комиссияси раиси жавоб берди

МСК раиси Зайниддин Низамходжаев пропорционал сайлов тизими бўйича партиялар рўйхатида номзоди илгари сурилган вазирлар депутатга айланиши ёки йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Унинг айтишича, бу номзодларнинг ўз ихтиёрида бўлиб, улар 5 кун ичида МСКга ўз қарори тўғрисида ариза бериши керак.

«Туркмангаз» Россияга газ етказиб бериш тўхтатилиши сабабини тушунтирди
28 октябр 2024, 13:48

«Туркмангаз» Россияга газ етказиб бериш тўхтатилиши сабабини тушунтирди

«Туркмангаз» ва «Газпром» Туркманистон газини етказиб бериш бўйича шартномани узайтирмади, чунки томонлар нарх масаласида келиша олмаган. «Газпром» 2019 йилда «Туркмангаз» билан беш йил муддатга — 2024 йил 30 июнгача шартнома тузганди.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари сайлов участкаларида кузатилган айрим камчиликлар натижаларга таъсир қилмаслигини таъкидлади
28 октябр 2024, 13:43

Марказий сайлов комиссияси раҳбари сайлов участкаларида кузатилган айрим камчиликлар натижаларга таъсир қилмаслигини таъкидлади

Сайлов куни участка сайлов комиссияларида айрим камчиликлар қайд этилди: паспортнинг телефондаги расми асосида овоз бериш имконияти, кабиналарда бир вақтда бир неча киши бўлгани ва бошқалар. Зайниддин Низомхўжаевнинг айтишича, ҳолатлар ўрганилди ва улар сайловнинг умумий натижасига таъсир қилмайди.

АҚШ ва ЕИ Грузия сайловларидаги қоидабузарликларни текширишга чақирди
28 октябр 2024, 13:30

АҚШ ва ЕИ Грузия сайловларидаги қоидабузарликларни текширишга чақирди

АҚШ ва Европа Иттифоқи Грузияда ўтган парламент сайловларида йўл қўйилган барча қоидабузарликларни текширишга чақирмоқда. Грузия президенти эса сайлов натижаларини тан олишдан бош тортди ва фуқароларни норозилик намойишлари ўтказишга чорлади.

«Умумэътироф этилган мосламалар ишлаб чиқилса, кейинги сайловларда қўллаш режамиз йўқ эмас». МСК раиси онлайн овоз бериш тизими ҳақида
28 октябр 2024, 13:27

«Умумэътироф этилган мосламалар ишлаб чиқилса, кейинги сайловларда қўллаш режамиз йўқ эмас». МСК раиси онлайн овоз бериш тизими ҳақида

МСК раиси дунё бўйлаб онлайн овоз бериш тизимида унинг хавфсизлиги, шахсий маълумотларни очиқламасдан овоз бериш дастурлари ҳали етарли даражада ишлаб чиқилмаганини маълум қилди. «Агар умумэътироф этилган мосламалар бўлса, кейинги сайлов жараёнларида қўллаш режамиз ҳам йўқ эмас», — деди у.

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди
28 октябр 2024, 13:08

Марказий банк регулятор номи билан фирибгарлик қилинаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк фуқароларнинг онлайн фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди. Одамларга регуляторнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юборилмоқда.

Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг меҳмони ис газидан заҳарланиб вафот этди
28 октябр 2024, 11:45

Қорақалпоғистонда эр-хотин ва уларнинг меҳмони ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида эр-хотин ва уларнинг уйига меҳмонга келган йигит қозонхона мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди.

ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп ўрин олди
28 октябр 2024, 11:37

ЎзЛиДеП Олий Мажлис Қонунчилик палатасида энг кўп ўрин олди

Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтган депутатлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП — 64 та, «Миллий тикланиш» — 29 та, «Адолат» — 21 та, ХДП — 20 ва Экопартия эса 16 та ўринга эга бўлди.

Депутатлик сайловида давомат 74,72 фоизни ташкил этди
28 октябр 2024, 11:25

Депутатлик сайловида давомат 74,72 фоизни ташкил этди

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев якшанба куни бўлиб ўтган депутатлик сайловида рўйхатга олинган сайловчиларнинг 74,72 фоизи овоз берганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг