Архив

UzAuto Motors Captiva 5 автомобили учун тўловлар қайтарилиши бўйича изоҳ берди
30 ноябрь 2021, 15:34

UzAuto Motors Captiva 5 автомобили учун тўловлар қайтарилиши бўйича изоҳ берди

UzAuto Motors компанияси хабарига кўра, ҳозиргача Captiva 5 автомобили учун жами 461 та шартнома пули тўланган бўлиб, 207 нафар харидор ушбу автомобил ўрнига бошқа транспорт ваоситасини олишга, 161 нафари эса тўланган маблағни қайтарилишига қарор қилган. Шунингдек, 41 нафар мижоз кечадан бошлаб компенсация сифатида тақдим этилган 5 фоизлик тўлов суммасини олган.

Адлия вазирлиги Расул Кушербаевни «қора бозор»дан валюта айирбошлаганини қоралади
30 ноябрь 2021, 13:46 1

Адлия вазирлиги Расул Кушербаевни «қора бозор»дан валюта айирбошлаганини қоралади

Адлия вазирлиги депутат Расул Кушербаевнинг валютани била туриб «қора бозор»дан айирбошлаганини амалдаги қонунларни бузишга қаратилган намойишкорона ҳаракат деб баҳолади. «Расул Кушербаевнинг шахсий ўрнак сифатида қонунларни бузиш орқали муаммони ҳал этиш усулини танлагани, шу орқали ҳуқуқий нигилизмни тарғиб қилишга олиб келаётганини оқлаб бўлмайди», — дейилади хабарда. Вазирлик ушбу муаммо мавжудлигини тан олган, бироқ уни биргаликда ҳал қилишга чорлаган.

Шифокор ва ҳамширалар 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шаклларини тўлдиришга мажбур бўлмоқда — ССВ
30 ноябрь 2021, 12:06

Шифокор ва ҳамширалар 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шаклларини тўлдиришга мажбур бўлмоқда — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасалари шифокор ва ҳамширалари ҳозирда 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шакллари, қолаверса, беморлар учун ўнлаб турдаги бланкларни тўлдиришга мажбур бўлаётганини маълум қилди. Тизимдаги қоғозбозликни бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузилди.

Қамчиқ довонида автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетди
30 ноябрь 2021, 11:48

Қамчиқ довонида автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетди

26 ноябрь куни Қамчиқ довонида йўлида ҳаракатланиб кетаётган енгил автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ, балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.

Таълим сифати билан боғлиқ аҳвол қониқарли эмас — халқ таълими вазири
30 ноябрь 2021, 11:24

Таълим сифати билан боғлиқ аҳвол қониқарли эмас — халқ таълими вазири

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов учта вилоятга ташрифдан сўнг, мактаблардаги аҳволни қониқарли эмас деб атади. «Афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан», — деди у. У ўқитувчилар қўлида инсон тақдири ётганини айтиб, «жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?» деган саволни ўртага ташлади. Вазир таълим сифатини яхшилаш учун катта ва кўп ишлар қилиш кераклигини маълум қилди.

Тошкентда йўл кира ҳақи 3000 сўм бўлган экспресс автобус йўналиши ташкил этилмоқда
30 ноябрь 2021, 11:21

Тошкентда йўл кира ҳақи 3000 сўм бўлган экспресс автобус йўналиши ташкил этилмоқда

Тошкент шаҳрида йўл ҳақи 3000 сўм бўлган янги экспресс автобус йўналишини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ушбу йўналиш 4 та жадвал асосида 23 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.

Фарғона ва Наманганда ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
30 ноябрь 2021, 10:47

Фарғона ва Наманганда ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фарғонада корхона раҳбари 0,5 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Наманганда эса фермер хўжаликлардан бирида раҳбар 5 гектар ерни боғ учун ажратиб бериш эвазига 96 млн сўм сўрагани айтилмоқда. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш қўзғатилди.

ЖССТ янги коронавирус штаммининг умумий глобал хавфини жуда юқори деб баҳолади. У ҳозиргача «енгил аломатлар» билан кузатилган
30 ноябрь 2021, 10:13

ЖССТ янги коронавирус штаммининг умумий глобал хавфини жуда юқори деб баҳолади. У ҳозиргача «енгил аломатлар» билан кузатилган

ЖССТ коронавируснинг омикрон варианти билан боғлиқ умумий глобал хавфни жуда юқори деб баҳолади. Бу икки йиллик пандемиядан кейинги иқтисодий тикланишни хавф остида қолдириши мумкинлиги айтилмоқда. Омикрон штамми ҳозиргача «енгил аломатлар» билан кузатилган ва уни уй шароитида даволашга муваффақ бўлишган. ЖССТга кўра, аввал COVID-19 билан оғриган беморларнинг янги штамм билан зарарланиш эҳтимоли юқори.

Тошкентда 3 300 долларни 35,3 млн сўмга сотиб олган шахс қўлга олинди
30 ноябрь 2021, 10:09

Тошкентда 3 300 долларни 35,3 млн сўмга сотиб олган шахс қўлга олинди

Пойтахтда фуқара бошқа бир шахсдан 3 300 долларни 35,3 млн сўмга сотиб олган вақтида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Месси еттинчи марта «Олтин тўп»ни қўлга киритди
30 ноябрь 2021, 09:49

Месси еттинчи марта «Олтин тўп»ни қўлга киритди

«ПСЖ» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси еттинчи «Олтин тўп»ни қўлга киритди. «Бавария» ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски эса йилнинг энг яхши ҳужумчиси сифатида эътироф этилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 ноябрь 2021, 22:25

Жаҳон янгиликлари дайжести

Португалия ва Шотландияда COVID-19'нинг янги омикрон штамми билан зарарланиш ҳолатлари аниқлангани, Қирғизистонда беш партия сайлов натижаларини тан олишдан бош тортгани, Истанбулдаги кучли бўронлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани, Туркманистон биринчи хонимининг илк сурати тарқалгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 ноябрь 2021, 21:30

29 ноябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкент ер усти ҳалқа метро линияларини қуриш учун 354,3 млн доллар ажратилиши, 4 йил ичида 62 нафар Ўзбекистон фуқароси терроризмни молиялаштирганлик учун судланганлиги, «Бунёдкор» ўз ходимларига 1,5 млрд сўмдан кўпроқ маошларни тўлаб беришни кечиктириши — «Газета.uz»нинг 29 ноябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Қўлланма: Ўт ўчиргич турлари ва улардан қандай фойдаланиш керак?
29 ноябрь 2021, 19:00

Қўлланма: Ўт ўчиргич турлари ва улардан қандай фойдаланиш керак?

Совуқ фасллар кириб келиши билан биноларда ёнғин хавфи ортади. Ёнғинга қарши курашнинг энг самарали воситаси ўт ўчиргич ҳисобланади. Уларни кўпинча офисларда ва машиналарда учратиш мумкин, аммо ҳамма ҳам улардан қандай фойдаланиш тўғрисида маълумотга эга эмас. Ўт ўчиргичнинг турлари ва улардан тўғри фойдаланиш қоидалари ҳақида ўт ўчирувчи Алексей Сорочин «Газета.uz»га сўзлаб берди.

«Вакциналар COVID-19`нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради». Нурмат Отабеков — Omicron ҳақида
29 ноябрь 2021, 18:21

«Вакциналар COVID-19`нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради». Нурмат Отабеков — Omicron ҳақида

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков тўлиқ эмланганларда коронавируснинг янги штамми енгил ўтишини маълум қилди. «Вакциналар COVID-19`нинг ҳар қандай мутацияга учраган штаммида самара беради», — деди у. Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, Omicron`нинг иккинчи ва учинчи мамлакатлар орқали кириб келиш эҳтимоли йўқ эмас, бироқ янги штамм учун алоҳида протокол ишлаб чиқиш заруриятини вақт кўрсатади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
29 ноябрь 2021, 17:53

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 9,99 сўмга кўтарилиб, 10 787,03 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Финляндия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги лойиҳаларни ривожлантириш учун $28 млн ажратади
29 ноябрь 2021, 17:38

Финляндия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги лойиҳаларни ривожлантириш учун $28 млн ажратади

Ўзбекистон Финляндиянинг Марказий Осиёдаги устувор ҳамкорлари рўйхатига киритилган. Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда мамлакатга қонун устуворлиги ва иқтисодий ривожланиш лойиҳалари учун уч йил давомида 28 миллион доллар ажратилади.

Тошкент ер усти ҳалқа метро линияларини қуриш учун 354,3 млн доллар ажратилади
29 ноябрь 2021, 17:36

Тошкент ер усти ҳалқа метро линияларини қуриш учун 354,3 млн доллар ажратилади

Ҳукумат қарори билан «Тошкент шаҳрида ер усти ҳалқа метро линияларининг қурилиши» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари тасдиқланди. Унинг қиймати 354,36 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа тўрт йил аввал бошланган.

Бир ярим йилда давлат харидлари соҳасидаги қонунбузарлик юзасидан 45 та иш қўзғатилди
29 ноябрь 2021, 17:26

Бир ярим йилда давлат харидлари соҳасидаги қонунбузарлик юзасидан 45 та иш қўзғатилди

Сўнгги бир ярим йил ичида давлат харидлари соҳасида қонунбузарликка йўл қўйган мансабдорларга нисбатан 21 та жиноий ва 24 та маъмурий иш қўзғатилди. Соҳалар кесимида қонунбузарликларнинг энг кўпи қурилиш ва соғлиқни сақлашга, ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларига тўри келмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бошқарма ходимлари ярим кечагача ушлаб ўтирилганига изоҳ берди
29 ноябрь 2021, 15:45

Тошкент вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бошқарма ходимлари ярим кечагача ушлаб ўтирилганига изоҳ берди

Тошкент вилояти ҳокимлигининг Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимлари иш вақтидан сўнг ушлаб ўтирилгани, дам олиш куни ҳам ишга чиқишга мажбур қилинаётгани айтилмоқда. Бундан ташқари, 18:00 дан кейин тайинли иш бўлмасада, раҳбарият сабабсиз ходимларни ушлаб ўтиргани маълум қилинган. Вилоят ҳокимлиги эса ишдан ташқари ишларга жалб қилиш учун «ходимларнинг розилиги» олинганини айтмоқда.

Тошкентнинг уч туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди
29 ноябрь 2021, 15:15

Тошкентнинг уч туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен», «Karbaleks», «Карбамазепин», «Тропикамид», «Селофен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг