Архив

Метрода тўй қилган тиктокерларга нисбатан жазо тайинланди
20 апрель 2021, 11:48

Метрода тўй қилган тиктокерларга нисбатан жазо тайинланди

Тошкент метрополитенида жамоат тартибини бузган ҳолда тўй қилиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаган шахсларга БҲМнинг 4 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди
20 апрель 2021, 11:40

Тошкент вилоятидаги 14 та мактаб ва 15 та синф карантинга олинди

Тошкент вилоятида 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланди. Шу сабабдан туманлардаги бир қатор мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди.

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши вафот этди
20 апрель 2021, 11:22

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Пойтахтнинг Олмазор туманида Nexia-3 қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Икки киши вафот этди.

Тошкент вилоятида 75 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган сохта прокуратура ходими ушланди
20 апрель 2021, 10:59

Тошкент вилоятида 75 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган сохта прокуратура ходими ушланди

Тошкент вилоятида ўзини Бош прокуратура Департаментида ишлашини қайд этиб, Тошкент вилояти ҳудудида 1,5 гектар ер майдони ажратилишида тегишли қарор чиқартириб беришни ваъда қилган ва ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган шахс қўлга олинди.

«Ҳар бир туманнинг раҳбарлари 35−40% ойлигини давлатга тўлашни ўйлаши керак» — президент
20 апрель 2021, 10:51 3

«Ҳар бир туманнинг раҳбарлари 35−40% ойлигини давлатга тўлашни ўйлаши керак» — президент

«Ҳар бир районни 4 та раҳбари виждони бўлса, вилоят ҳокимига келиб айтиши керак „35−40 фоиз ойлигимни давлатга тўлайман“, деб. Нимага десангиз ҳар бир маҳалла, туманда 15, 20, 30 фоиз фуқаро чет элда юрибди», — деди давлат раҳбари. Маълумотга кўра, Самарқандда 220 минг нафар фуқаро чет элда, 174 минги эса ишсиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
20 апрель 2021, 10:48

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Илҳом Сапаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ўзбекистонда оммавий болалар дегельминтизацияси бошланди
20 апрель 2021, 10:05

Ўзбекистонда оммавий болалар дегельминтизацияси бошланди

Болаларни оммавий дегельминтизация килиш Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида бошланди. Тадбир доирасида 6,5 млн бола қамраб олиниши кўзда тутилган.

Ёмон шароитдаги Китоб тумани меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири вазифасидан озод этилди
20 апрель 2021, 09:47

Ёмон шароитдаги Китоб тумани меҳрибонлик уйи директори ва омбор мудири вазифасидан озод этилди

Болалар ёмон шароитда яшаётган, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ўзгаргани ва чиригани, бетон полдан иборат хоналар захлиги аниқланган Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги меҳрибонлик уйи вилоят таълим бошқармаси томонидан ўрганилди. Муассаса директори ва омбор мудири ишдан олинди.

Uzbekistan airways 4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этишни режалаштирмоқда
19 апрель 2021, 21:56

Uzbekistan airways 4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этишни режалаштирмоқда

4 та А320 самолётида лоукостер ташкил этиш, узоқ масофали йўналишларни ривожлантириш учун 3 та А321 NEO LR самолётини лизингга олиш, маҳаллий авиақатновлар сонини ошириш режалаштирилмоқда. Президент «Uzbekistan airways» ва «Uzbekistan airports» компанияларини трансформация қилиш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
19 апрель 2021, 21:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда Россия элчихонасининг 18 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани, Молдова президентининг фитнатда айбланаётганлиги, SpaceX’нинг Ойга астронавтларни етказиб бериш бўйича шартномани қўлга киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жиззахда президентни интернет орқали ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди
19 апрель 2021, 18:40 5

Жиззахда президентни интернет орқали ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди

Жиззахда Ўзбекистон президентини интернетда ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди. Бахмаллик фуқаро V.K. YouTube ва Facebook тармоқларида президентни ҳақоратлаб, давлат раҳбарининг обрўсига путур етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатганликда айбланмоқда.

Коронавирус аниқланган учта ОТМ масофавий таълимга ўтди
19 апрель 2021, 18:05

Коронавирус аниқланган учта ОТМ масофавий таълимга ўтди

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида COVID-19`га чалиниш ҳолатлари аниқланди. Муассасаларда ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди.

Самарқандда Nexia-3 велосипедчини уриб юборди
19 апрель 2021, 18:01

Самарқандда Nexia-3 велосипедчини уриб юборди

Самарқанд шаҳрида Nexia-3 русумли автомобиль велосипедчини уриб юборди. Велосипедчи тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Президент шу ҳафта олти мамлакат элчиларини қабул қилади
19 апрель 2021, 17:32

Президент шу ҳафта олти мамлакат элчиларини қабул қилади

Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафтада олти давлат ва Европа Иттифоқининг янги элчиларини қабул қилади. Бундан ташқари, Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди
19 апрель 2021, 17:16 3

Тошкентда айрим маҳсулотлар Европа пойтахтларидан ҳам қимматроқ эканлиги аниқланди

Тадқиқотларга кўра, Тошкент шаҳридаги апельсин, лимон ва банан нархлари МДҲ ва Европанинг Лондон, Берлин ва Рим каби бир қатор марказларидаги нархлардан баланд бўлиб турибди. Шунингдек, бошқа турдаги озиқ-овқат нархлари бўйича Тошкент шаҳридаги минимал нархлар МДҲ давлатлари пойтахтидаги нархлардан анча баланд эканлиги аниқланди.

Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ОАВ
19 апрель 2021, 16:12

Ўзбекистонда болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда — ОАВ

Ўзбекистондаги касалхоналарда коронавирус касаллигига чалинган болалар сони кескин кўпаймоқда, улар орасида ўлим ҳолати ҳам қайд этилганлиги айтилмоқда. Зангиотадаги ихтисослашган шифохонада ҳозиргача 400 нафарга яқин бола даволанган.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
19 апрель 2021, 16:09

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 13 сўмга қимматлади ва жами 10 525 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса бироз пасайди.

Мирза Азизов 25 кун реанимацияда бўлиб, коронавирус билан курашгани маълум бўлди
19 апрель 2021, 15:57

Мирза Азизов 25 кун реанимацияда бўлиб, коронавирус билан курашгани маълум бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов COVID-19 га чалиниб, Зангиота шифохонасига ётқизилгани маълум бўлди. Актёр 25 кун давомида реанимация бўлимида даволанган.

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари Россияда бўлиб туришни қонунийлаштириш учун ёрдам кўрсатади
19 апрель 2021, 15:48

Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари Россияда бўлиб туришни қонунийлаштириш учун ёрдам кўрсатади

Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ҳудудида бўлишни қонунийлаштириш масаласида ёрдам қидираётган фуқароларни Ўзбекистоннинг Россия минтақаларидаги Бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг телефон рақамлари орқали мурожаат қилишга чақирмоқда.

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири
19 апрель 2021, 15:40

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ижро ҳокимиятининг фаоллиги тизимнинг ресурларига боғлиқлигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, депутатларда бундай ресурс йўқлиги учун улар қийналади. «Депутатларда ҳар доим ҳам соҳа бўйича таҳлил бўлмайди. Депутатнинг ёрдамчиси ҳам йўқ», — дейди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг