«Янги Ўзбекистон» боғида Мустақиллик байрами нишонланиши муносабати билан Тошкентни Чимён билан боғловчи янги йўлда 31 августдан 2 сентябргача транспорт ҳаракати чекланади.
Президент қарори билан ҳокимлар ўринбосарлари фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилмоқда. Улар фаолияти «қониқарсиз», «қониқарли», «яхши» ва «аъло» деб баҳоланади. Улар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари учун шахсий жавобгар этиб белгиланди.
Афғонистондан амалга оширилган эвакуация рейсларига хизмат кўрсатиш учун 19 август куни ёпилган Тошкент-3 маҳаллий рейслар аэропорти 31 августдан ўз фаолиятини тикламоқда
1 октябрдан давлат қиймати 200 миллиард сўмдан ошадиган инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлайди. Президент билан учрашувда тадбиркорлар инфратузилмалар билан боғлиқ муаммолардан шикоят қилган эди.
Таэквондочи Улуғбек Рашитов Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон учун биринчи олтин медални қўлга киритди. «Газета.uz» спортчининг мураббийи Павел Хан билан суҳбатлашиб, ундан чемпионларни тарбиялаш, ғалаба сари йўл ва келажакдаги режалар ҳақида сўради.
Чироқчида қўшни ҳомиладор аёлни зўрламоқчи бўлганида аёл томонидан пичоқлаб ўлдирилган марҳумнинг яқинлари прокурор билан учрашиш мақсадида тўпалон кўтаргани маълум қилинди. Бош прокуратура мазкур йиғилиш аслида ИИО томонидан аҳоли вакиллари билан маст ҳолда ўғлини ўлдирган ота билан боғлиқ жиноят ишини муҳокама қилиш учун ташкил этилганини билдирди.
Ўзбекистонлик пара-дзюдочи Шариф Ҳалилов бронза медали соҳиби бўлди. У бундан аввал Лондон-2012 Паралимпиадасида кумуш медалга сазовор бўлган эди.
30 август куни Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкентда Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида уйларнинг деворларига гиёҳванд моддаларни реклама қилган ёзувларни ёзган уч фуқаро қўлга олинди. Текширувларда жами 62 та ёзув аниқланди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 7 ойда Ўзбекистон хорижга қиймати 14,5 млн долларга тенг бўлган 53,6 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган. Экспорт қилиш бўйича мамлакатлар кесимида Қозоғистон, Россия, Қирғизистон етакчилик қилмоқда.
Кеча кун давомида Ўзбекистонда 811 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. 6 нафар COVID-19 бемори вафот этди. Шунингдек, шанба куни 322 кишида пневмония қайд этилди, 3 нафар пневмония бемори вафот этди.
Сертификат йўловчи ва юк-йўловчи лифтларининг хавфсизлик талаблари нуқтаи назаридан Европа стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлади.
18 ялпи мажлисда сенаторлар жами 8 та қонунни, шу жумладан, суғурта фаолияти, қишлоқ хўжалиги кооперативи, солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш, ҳарбий хизмат, Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги ҳужжатлар маъқуллади.
Жума куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлили эълон қилинди. Унга кўра, вакцина барча штаммлар учун умумий 81,7% самарадорликни намойиш этган. Инновацион ривожланиш вазирлиги баёнотига кўра, «клиник тадқиқотлар натижаси вакцина аҳолига коронавирус юқишининг олдини олишда самарали эканини тасдиқлаган».
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна 3 та медални ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Пара-дзюдочи Феруз Саидов олтин, пара-пауэрлифтингда Рўза Қўзиева ва пара-дзюдочи Парвина Самандаровалар кумуш медалларини қўлга киритишди.
Ҳукумат қарори билан 2022 йилдан оилани кам таъминланган деб эътироф этишда қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.
Фарғонада туғруқхона шифокорини калтаклаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзгатилиб, у процессуал тартибда ушланди. У аввалроқ, сурункали равишда интизомни бузгани учун ички ишлар органларидан ҳайдалгани айтилмоқда.
Жума куни Ўзбекистонда 829 киши COVID-19 билан касалланди, 857 нафар бемор эса тузалди. Даволанаётган беморларнинг 8 нафари оламдан ўтди. Қолаверса, шу куни 334 кишида пневмония аниқланган, беморларнинг 4 нафари вафот этган.
Резавор мевали, қуюлтирилган сут ва творогли, шоколадли — Zira.uz мазали маффинлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Токио-2020 ўйинларида ўзбекистонлик паралимпиадачилар 2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Найза улоқтиришда Нозимахон Қаюмова, диск улоқтиришда эса Моҳигул Ҳамдамова чемпион бўлган бўлса, ядро улоқтириш баҳсларида Элбек Султонов бронза медали соҳибига айланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг