Шавкат Мирзиёев мустақиллик арафасида 215 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улар орасида 69 нафар хориж фуқароси, шунингдек, 15 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган шахслар бор.
АҚШда республикачиларнинг Жо Байден истеъфосини талаб қилишаётгани, Эфиопияда сепаратистларнинг 210 нафар тинч аҳолини ўлдиргани, Афғонистондаги вазият бўйича сўнгги хабарлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Португалия терма жамоаси сардори ва «Ювентус» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед» футболчига айланди. Футболчи англия клуби билан 2 йиллик шартномага имзо чекди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида эркак туғуруқхона ҳамширасининг сочидан тортиб, куч ишлатди. Мазкур ҳолатга эркакнинг неварасининг ўлими сабаб бўлгани аниқланди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида мақсади Жаҳон чемпионатига чиқиш эканлигини, аммо унгача қиладиган ишлар кўплигини таъкидлади. «Мен доим турли ёшдаги мураббийлар учун очиқман, улар билан ҳамкорликда ишлашимиз керак. Сабаби ёш терма жамоалар келажакда айнан миллий терма жамоага футболчи етказиб беради», — дейди у.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг маълум қилишича, коронавирус ҳолатлари улушининг 82% ини «delta» штамми ташкил этади. Бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Марказий ҳарбий округнинг Фориш полигонида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Ҳарбий тиббий эстафета» ва «Дала ошхонаси» мусобақалари давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари бошқа мамлакатларда ўтказилган ўйинларда ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.
Долларнинг расмий курси 11,15 сўмга кўтарилди ва жами 10 651,89 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси пасайди, рубль курси эса кўтарилди.
Олий Мажлис Сенатининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг 7853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, пойтахтнинг 171,3 гектар ери Тошкент вилоятига ўтказилмоқда.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Uzbekistan Express гибрид моделга асосланган авиташувларга ўтмоқда. Ушбу моделдаги авиақатновлар Airbus A320 самолётларида «тўлиқ эконом» шароитида бўлади. Тарифлар 20%га арзонлашади. Ушбу модель асосидаги авиақатновлар Россия ва Қозоғистон шаҳарларига учади.
Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётганларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар қўйилган эди. Эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига словениялик мутахассис Сречко Катанец мурабиийлик қилади. У билан шартнома 2025 йилга қадар мўлжалланган.
Танзила Нарбаева экология соҳасида амалдаги қонунлар жавобгарликни кучайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилишини таъкидлади. Сенат раиси ушбу соҳада барча масъулиятни кучайтириб, натижага ишлаши кераклигини таъкидлади.
Германия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан эвакуация жараёнларини якунлади. 26 августда бундесвернинг охирги самолётлари Кобулдан Тошкентга учди, у ерга мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ҳам келди. У «жуда кескин вазиятда» Ўзбекистон ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Пара-дзюдочи Учқун Қуронбоев -66 кг вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб, Токио-2020 Паралимпия ўйинларининг олтин медалига эга чиқди.
Сенат Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини 26 сентябрга белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Олдинроқ ДХХ касбий байрами 5 апрель куни нишонланар эди.
Дам олиш кунлари ҳаво иссиқ ва кам булутли бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳаво ҳарорати +37 даража иссиққача кўтарилади.
Экопартия Нарзулла Обломуродовни президентлик сайловлари учун номзод сифатида тасдиқлади. Обломуродовнинг «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остидаги сайловолди дастуридан яшил иқтисодиётни ривожлантириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Орол минтақасида вазиятни яхшилаш, суд органларига ишончни ошириш, соғлиқни сақлаш ҳамда Ўзбекистон атрофида хавфсизлик минтақасини яратиш йўналишлари ўрин олган. Партиянинг тўлиқ дастури.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон толиблар билан икки йил олдин мулоқотни йўлга қўйганини маълум қилди. «Доҳадаги раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистон томонига бирорта ўқ отилмаслиги бўйича ваъда берган. Ваъдасига вафодор бўлиб тургани учун ҳам улар билан мулоқот қилишимиз табиий», — деди у. «Ўзбекистоннинг тинчлигига таъсир кўрсатадиган омил бўлса, ким бўлишидан қатъи назар гаплашаман», — дея таъкилади давлат раҳбари.
Яқин 5 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсишни 1,5 баробарга оширишни ва ЯИМни камида 100 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда, деди президент. Шу муносабат билан, электр таъминоти учун 6,5 млрд долларлик 19 та лойиҳа бўйича қўшимча қувватлар жорий этиладиган минглаб саноат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг