Архив

Тошкентда депутатларга ажратиладиган пуллар қандай сарфланади?
25 январь 2021, 17:12

Тошкентда депутатларга ажратиладиган пуллар қандай сарфланади?

Тошкент шаҳри ва туман депутатларига ажратиладиган пуллар нимага, қачон ва қай тартибда сарфланади? Уни ким назорат қилади? Манфаатлар тўқнашуви қандай бартараф этилади? Фуқаролар ёки жамоатчилик вакиллари кимга таклиф билан мурожаат қилишлари лозим? Ушбу саволларга жавоб берилган анжумандан «Газета.uz» репортажи.

Сурхондарёда Nexia туртиб юборган велосипедчи оғир жароҳатдан вафот этди
25 январь 2021, 16:55

Сурхондарёда Nexia туртиб юборган велосипедчи оғир жароҳатдан вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 25 ёшли ҳайдовчи Nexia автомобилида 20 ёшли велосипедчини туртиб юборди. Оғир тан жароҳати олган вилосипедчи шифохонанинг жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди.

Бухоролик дастурчи президентдан давлат лойиҳаларини беришни сўради
25 январь 2021, 16:33

Бухоролик дастурчи президентдан давлат лойиҳаларини беришни сўради

Бухоролик дастурчи Саидравшан Шакиров Шавкат Мирзиёевдан давлат лойиҳаларини ишониб топширишини сўради. Президент унга учта устувор йўналиш — қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва халқ таълимини таклиф этди. ИТ-тадбиркор ўз жамоаси билан лойиҳаларни бирма-бир амалга ошириши мумкинлигини айтди.

Навоийда ногиронлиги бўлган киши бўйнидан арқонга боғланиб, масхара қилинди
25 январь 2021, 16:16 2

Навоийда ногиронлиги бўлган киши бўйнидан арқонга боғланиб, масхара қилинди

Навоий вилоятида «шунчаки ҳазил учун» 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган кишининг бўйнига арқон боғланиб, масхаралагани юзасидан суриштирув бошланди.

Ҳафта давомида ҳаво илиши кутилмоқда
25 январь 2021, 15:58

Ҳафта давомида ҳаво илиши кутилмоқда

Ҳафта давомида республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади ва ҳаво ҳарорати кўтарилади. Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Антикоррупция агентлиги Coca-Cola корхонасини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни сўради
25 январь 2021, 13:30

Антикоррупция агентлиги Coca-Cola корхонасини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни сўради

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» нинг хусусийлаштирилиши бўйича ўтказилаётган тендерларда коррупцион омиллар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида тегишли идораларга тақдимнома киритди.

SpaceX рекорд рақамларда сунъий йўлдошларига эга ракетани орбитага чиқарди
25 январь 2021, 12:54

SpaceX рекорд рақамларда сунъий йўлдошларига эга ракетани орбитага чиқарди

SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси Ер орбитасига 143 та йўлдошни олиб чиқди ва битта ракета олиб чиққан сунъий йўлдошлар сони бўйича 2017 йилда қўйилган рекордни янгилади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
25 январь 2021, 12:16

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг расмий курси 18 сўмга қимматлади ва жами 10 519 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам бироз кўтарилди, рубль эса арзонлади.

Янги авлод Tracker’нинг нархлари эълон қилинди
25 январь 2021, 11:47

Янги авлод Tracker’нинг нархлари эълон қилинди

UzAuto Motors компанияси ўзининг янги кроссоверини тақдим этди. 25 январдан бошлаб Янги Tracker бошланғич ва LT комплектацияларида сотувга чиқарилади.

Сурхондарёда «Damas» поездга урилди. Бир киши вафот этди
25 январь 2021, 11:36

Сурхондарёда «Damas» поездга урилди. Бир киши вафот этди

Сурхондарё вилоятида «Damas» автомашинаси ҳаракатланиб келаётган йўловчи поезди билан тўқнашув содир этди. «Damas» ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари туфайли вафот этди.

Жиззахдаги бир қисми қулаб тушган уй бузилмоқда
25 январь 2021, 10:59

Жиззахдаги бир қисми қулаб тушган уй бузилмоқда

Жиззахда январь ойи бошида бир қисми қулаб тушган, қурилиши тугалланмаган турар-жой биноси бузилмоқда. Аввалроқ, қурилиш вазири бино зарар кўргани ва бузилиши кераклигини маълум қилган эди.

Қашқадарёда Ислом Каримов бюсти учун ўқитувчилардан пул йиғилаётгани рад этилди
25 январь 2021, 10:24

Қашқадарёда Ислом Каримов бюсти учун ўқитувчилардан пул йиғилаётгани рад этилди

Қашқадарё вилоятида Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун ташкилот ва муассасаларга ҳар бири 450 минг сўмдан 200 та бюст тарқатилгани хабар қилинди. Вилоят ХТВ ўқитувчилардан бюстлар учун пул йиғилганини рад этди.

Болалар боғчаси директори 6 йилда 983,5 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди
24 январь 2021, 20:15 1

Болалар боғчаси директори 6 йилда 983,5 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди

Зангиота туманидаги давлатга қарашли болалар боғчаларининг бирида директор 2014 йилдан бери 37 нафар ҳақиқатда ишламаган шахсга ойлик ҳисоблагани аниқланди. У тегишли ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиб, асли йўқ ишчиларнинг ойликларини пластик картага тушириш орқали ўзлаштирган.

Маҳмуд Муродов Эндрю Санчесни техник нокаутга учратди
24 январь 2021, 19:51

Маҳмуд Муродов Эндрю Санчесни техник нокаутга учратди

Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов UFC 257 мусобақасида Эндрю Санчес устидан сўнгги раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди. У шунингдек, UFC`нинг 50 минг долларлик бонусини ҳам қўлга киритди.

Товарларнинг нархларини чет-эл валюталарига боғлаш мумкин бўлди
24 январь 2021, 16:59

Товарларнинг нархларини чет-эл валюталарига боғлаш мумкин бўлди

«Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин. Бундан ташқари, фақат 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларнинг тендер ҳужжатлари келишилиши ҳам белгиланмоқда.

Машҳур телебошловчи Ларри Кинг вафот этди
23 январь 2021, 18:52

Машҳур телебошловчи Ларри Кинг вафот этди

Америкалик машҳур телебошловчи Ларри Кинг 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осди
23 январь 2021, 18:41

Янги-Ангрен ИЭСдаги портлаган цехнинг раҳбари ўзини осди

Янги-Ангрен ИЭСда цех раҳбари лавозимида ишлаб келган 40 ёшли Сирожиддин Шодиев уйида ўзини осган ҳолда топилган. Хабарга кўра, марҳум ИЭСда содир бўлган портлаш иши бўйича терговга жалб қилинган.

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари исмлари қўйилган фирма номлари ўзгартирилди
23 январь 2021, 17:30

Ўзбекистон ва АҚШ президентлари исмлари қўйилган фирма номлари ўзгартирилди

«Шавкат Миромонович Мирзиёев» номи билан рўйхатга олинган оилавий фирма номи «Toshkent Chilonzor Trade», «Joe Biden» МЧЖ эса «White Eagle 070» этиб қайта номланди.

Боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйилади — Маданият вазирлиги
23 январь 2021, 15:01 2

Боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйилади — Маданият вазирлиги

Мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Ушбу таклифни Маданият вазирлиги раҳбари Озобдек Назарбеков берди.

Чимён тоғларида ҳаракатланиш вақтинча бир томонлама қилиб қўйилди
23 январь 2021, 12:24

Чимён тоғларида ҳаракатланиш вақтинча бир томонлама қилиб қўйилди

Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига узлуксиз равишда қатновлар бўлаётганлиги сабабли Бўстонлиқ туманидаги 4Р-6 автомобиль йўлида (Ғазалкент шаҳридан «Юсуфхона» аҳоли яшаш жойига қадар) автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама қилиб қўйилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг