Архив

31 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
31 январь 2025, 23:52

31 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

ID карталарни тан олиш масаласини муҳокама қилаётган Ўзбекистон ва Озарбайжон, деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти, оиладаги зўравонликка қарши кураш бўйича таклифлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида

Агровазирлик — картошка кескин қимматлаганининг сабаблари ва нархлар қачон тушиши ҳақида
31 январь 2025, 23:32

Агровазирлик — картошка кескин қимматлаганининг сабаблари ва нархлар қачон тушиши ҳақида

Ўзбекистонда картошка нархи ошганига кузда қайта экилган майдонлардан етарлича ҳосил олинмагани сабаб бўлди, деб хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Ноябрь-апрель учун 1,7 млн тонна картошка зарур, амалда эса мавсумий талабнинг 44 фоизи йиғилган. Вазирлик нарх қачон пасайиши мумкинлигини айтди.

Нодирбек Ёқуббоев ўйин олдидан қўл бериб кўришмагани учун ҳиндистонлик шахматчидан узр сўради
31 январь 2025, 23:13

Нодирбек Ёқуббоев ўйин олдидан қўл бериб кўришмагани учун ҳиндистонлик шахматчидан узр сўради

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев ҳиндистонлик шахматчи Рамешбабу Вайшалидан Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган Tata Steel Chess турнирида ўйин олдидан қўл бериб кўришишдан бош тортгани учун шахсан узр сўради. У шахматчи қизга гуллар ва шоколадлар берди ҳамда омма олдида кечирим сўради.

Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида ахлоқий меъёрлар жорий қилинади — бош вазир
31 январь 2025, 22:51

Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида ахлоқий меъёрлар жорий қилинади — бош вазир

Сунъий интеллект ривожланиши улкан имкониятларни очади, лекин бу ахлоқ, регуляция ва маълумот ҳимояси масалаларини ҳал қилишни талаб қилади, деди бош вазир Абдулла Арипов Digital Almaty 2025 форумида. Унинг сўзларига кўра, мамлакат 2025 йилда СИ соҳасига ахлоқий меъёрларни интеграция қилмоқчи.

Фото: Тошкент Ботаника боғидаги олмахонлар
31 январь 2025, 21:44

Фото: Тошкент Ботаника боғидаги олмахонлар

Тошкент Ботаника боғида олмахонлар шу қадар кўпайдики, энди фотосуратчилар ҳам — худди «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф каби — уларни бемалол фотоҳикоя қаҳрамонларига айлантиряпти. Қизиғи, олмахонлар Ўзбекистонга хос тур эмас, уларнинг кўпайиши эса «яшаш шароитларининг яхшиланиши» билан боғлиқ.

Нима тайёрлаймиз: киш
31 январь 2025, 21:32

Нима тайёрлаймиз: киш

Бринза ва исмалоқли, товуқ ва помидорли, сабзавотли киш ва бошқа француз пироглари рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

Аёлларга нисбатан зўравонлик учун тажовузкорлар қандай жазоланяпти ва оиладаги зўравонликка қарши курашда нималарни ўзгартириш керак?
31 январь 2025, 21:07

Аёлларга нисбатан зўравонлик учун тажовузкорлар қандай жазоланяпти ва оиладаги зўравонликка қарши курашда нималарни ўзгартириш керак?

Nemolchi.uz лойиҳаси фаоли Нигина Худайбергенова Жиноят кодексига 2023 йили киритилган маиший зўравонлик тўғрисидаги модда қандай қўлланилаётганига аниқлик киритиш мақсадида судларнинг 400 дан ортиқ қарорларини ўрганиб чиқди. Асосий хулоса — аёлларни ҳимоя қилиш учун битта модда етарли эмас.

Жанубий Кореядаги ўзбек меҳнат муҳожирлари орасида иш жойини ташлаб кетиш ҳолатлари кўп — Миграция агентлиги
31 январь 2025, 20:46

Жанубий Кореядаги ўзбек меҳнат муҳожирлари орасида иш жойини ташлаб кетиш ҳолатлари кўп — Миграция агентлиги

Жанубий Кореяга ишга юборилган ўзбекистонликлар орасида шартномадаги иш жойини ташлаб кетиш ҳолатлари кўп учраяпти. Ҳозир у ердаги Ўзбекистон фуқароларининг 9,6 фоизи нолегал мақомида. Миграция агентлигига кўра, «агар кўрсаткич 10 фоизга етса, Корея биз билан миграция алоқаларини тўхтатиши мумкин».

Журналист Рухсора Ғофурова ИИБга чақиртирилди, банк мансабдорларига эса жиноят иши қўзғатилди. Ўзи нима гап?
31 январь 2025, 20:43

Журналист Рухсора Ғофурова ИИБга чақиртирилди, банк мансабдорларига эса жиноят иши қўзғатилди. Ўзи нима гап?

MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали муҳокамаларга сабаб бўлди. Материал сабаб журналист ИИБга чақиртирилган. Банк мансабдорларига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди. «Газета.uz» жараён тафсилотларини ўрганди.

Украина уруш бошидан буён Марказий Осиё мамлакатларининг 30 га яқин фуқаросини асирга олган — Украина Адлия вазирлиги
31 январь 2025, 18:08

Украина уруш бошидан буён Марказий Осиё мамлакатларининг 30 га яқин фуқаросини асирга олган — Украина Адлия вазирлиги

Украина Адлия вазирлиги 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Марказий Осиё давлатларининг 30 га яқин фуқароси Украина томонидан асирга олингани ҳақида хабар берди.

Тошкент вилоятида эркак тузатиш учун қолдирилган телефондан 9 млн сўм ечиб олди
31 январь 2025, 17:24

Тошкент вилоятида эркак тузатиш учун қолдирилган телефондан 9 млн сўм ечиб олди

Ангрен шаҳрида 31 ёшли телефон устаси тузатиш учун қолдирилган телефондан 9 млн сўм ечиб олди. Эркак пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди ва жиноят иши қўзғатилди.

Чемпионлар лигаси ўтиш ўйинларига қуръа ташланди: «Манчестер Сити» «Реал» билан ўйнайди
31 январь 2025, 17:03

Чемпионлар лигаси ўтиш ўйинларига қуръа ташланди: «Манчестер Сити» «Реал» билан ўйнайди

Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди. «Манчестер Сити» нимчорак финал йўлланмаси учун «Реал» билан ўйнайди. Бу жуфтлик ғолибини эса кейинги босқичда «Атлетико» ёки «Байер» кутади.

Қозоғистонда ҚҚСни 12 фоиздан 20 фоизгача ошириш муҳокама қилинмоқда
31 январь 2025, 15:58

Қозоғистонда ҚҚСни 12 фоиздан 20 фоизгача ошириш муҳокама қилинмоқда

Қозоғистонда «бюджет инқирози» фонида қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 дан 20 фоизгача ошириш муҳокама қилинмоқда. Айни вақтда иш берувчиларнинг ижтимоий солиғи ва мажбурий пенсия тўловларини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам солиқ ислоҳотлари зарур эканини таъкидлади.

Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади
31 январь 2025, 15:24

Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади

Ўзбекистонда маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади. Маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва ажрим бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколати ҳам берилади.

Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси бўлди
31 январь 2025, 15:07

Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси бўлди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раис этиб сайланди.

Вашингтондаги авиаҳалокат пайтида аэропортда диспетчерлар етишмаган, вертолёт эса керагидан баландроқ учган — NYT
31 январь 2025, 15:01

Вашингтондаги авиаҳалокат пайтида аэропортда диспетчерлар етишмаган, вертолёт эса керагидан баландроқ учган — NYT

American Airlines йўловчи самолёти ҳарбий вертолёт билан тўқнашган куни Вашингтон аэропортида диспетчерлар етишмаган, деб ёзмоқда NYT. Бундан ташқари, вертолёт белгиланган йўналишдан четга чиқиб, меъёрдан юқори баландликда учган.

Депутатлар Сув кодекси бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди ва Сенатга юборди
31 январь 2025, 14:47

Депутатлар Сув кодекси бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди ва Сенатга юборди

Қонунчилик палатаси депутатлари Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди.

Ўзбекистонда 2024 йилда ҳар учинчи ЙТҲ юк ва йўловчи транспорти иштирокида содир бўлди
31 январь 2025, 14:41

Ўзбекистонда 2024 йилда ҳар учинчи ЙТҲ юк ва йўловчи транспорти иштирокида содир бўлди

2024 йилда Ўзбекистонда 9364 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, шундан 3045 таси (32,5%) юк машиналари ва йўловчи ташувчи транспортлар иштирокида содир бўлди. ЙТҲларнинг деярли ярми Damas иштирокида бўлган. 351 та ЙТҲда ҳайдовчилар рулда ухлаб қолган, оқибатда 189 киши ҳалок бўлган.

Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди
31 январь 2025, 14:29

Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Ўзбекистонда депутатлар фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Концепцияда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари белгиланган.

Трамп жуда кўп гапираётгани учун Оқ уй қўшимча стенографистларни ёлламоқчи
31 январь 2025, 14:05

Трамп жуда кўп гапираётгани учун Оқ уй қўшимча стенографистларни ёлламоқчи

Дональд Трампнинг нутқларини қайд этиб улгурилмаётгани учун Оқ уй қўшимча стенографистларни ёллашни режа қилмоқда. Трамп, хусусан, лавозимининг биринчи ҳафтасида омма олдида салкам 8 соат гапирди ва 81,2 мингта сўз ишлатди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг