Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бирор касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий этиб белгиланишини маълум қилди. Шунингдек, кенгаш ва идора раҳбарларигига камида 2 нафардан ёш номзодлар захирасини тасдиқланиши белгиланмоқда. Халқаро нуфузли рейтингларда минггталикка кирган олийгоҳни тугатган ёш мутахассисларга қўшимча ҳақ тўланади. 2021 йилнинг якунига қадар Қорақалпоғистон ва бир қатор вилоятларда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилади.
Кеча Ўзбекистонда 476 нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 633 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Январь-май ойларида Ўзбекистонда 2960 та ЙТҲ қайд этилди. Бунинг оқибатида 2365 киши жароҳатланган, 770 киши эса вафот этган.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги агробизнес соҳасидаги корхоналар учун бизнес ғоялар танловини ўтказмоқда. Унда аёллар ва ёшлар бошқарувидаги ёки уларни иш билан таъминловчи корхоналар иштирок этиши мумкин. Танловда қатнашиш учун ариза топшириш санаси 16 июлга қадар.
Тошкент учун БМТ Тараққиёт Дастури ва Глобал экология жамғармаси кўмагида электробуслар сотиб олиш режалаштирилмоқда. Пилот лойиҳа шаҳарда «яшил транспорт йўлагини» жорий этишни назарда тутади. Олти йиллик лойиҳанинг донорлари 3,9 млн доллар ажратдилар.
Тошкентдаги бозорлар, супермаркетлар, маҳаллалар ва бошқа гавжум объектлар ҳудудида 46 та коронавирусга қарши эмлаш пунктлари очилди. «Газета.uz» мухбири улардан бирида вакцина олди. Коронавирусга қарши қандай қилиб эмланиш кераклиги, бунинг учун нималар зарурлиги ва экспертлар фикрига таянган ҳолда ўзбек-хитой вакцинасининг самарадорлиги ҳақида.
Президент хориждаги ўзбек ёшларини қайтариш учун янги тизим яратилишини қайд этди. «Юксак билим ва малакага эга ёшларимизни Ватанимизга келиб ишлаши учун барча шароитларни яратиб берамиз», — деди у. Улар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод сифатида кўрилади, уй-жой ва муносиб маош билан таъминланади.
ЕОИИда иш қидиришнинг ягона тизими жорий этилиши, ЖССТ Хитойни безгакдан ҳоли мамлакат деб эълон қилгани, Канадада рекорд даражадаги иссиқлик қайд этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
26−27 июнь кунлари Зомин миллий боғида Zaamin Ultra спорт, мусиқа ва санъат фестивали бўлиб ўтди. Хорижда ишлаб чиқилган ноёб медаллар, биринчиликни қўлга киритганлар, севгилисининг қўлини сўраган спортчи, чодирларда ўтган мароқли лаҳзалар, марафончилар учун олиб келинган 80 тонналик юк ва бошқалар — Zaamin Ultra марафонидан фоторепортаж.
Ўзбекистон президенти ёшлар билан учрашувда янги ўқув йилидан бошлаб таълим кредити 14 фоизда 7 йилга берилишини маълум қилди. Шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига ОТМда ўқишнинг биринчи йили учун контракт бюджетдан тўлаб берилиши айтилди.
Президент Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумида фаол ёшлар юқори ва қуйи палата аъзоларига бириктирилиши, маҳаллий кенгашларда ҳам ёшлар парламенти ташкил этилишини маълум қилди. «Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизлар парламент ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз», — деди у.
Депутатлар янги қонун лойиҳаси ҳақида фикри, Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланиши, Жиззах шаҳрида Ҳиндистон университети ташкил этилиши, Волгоградда 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» ағдарилиши — «Газета.uz»нинг 30 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Йўл қоидасини бузганлик учун жарималар қандай вазифани бажаради, нима учун жариманинг миқдори одамлар учун жуда қиммат бўлиши керак ва шаҳарларда пуллик автотураргоҳлар нима учун кераклиги ҳақида Самарқанд бош режасини ишлаб чиқаётган россиялик мутахассисларнинг «Газета.uz»га берган интервьюсида.
Долларнинг расмий курси 14,30 сўмга пасайди ва жами 10 591,00 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз пасайди.
Наманган вилоятининг Поп туманида Nexia русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган. Жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
1994 йилда Ўзбекистон миллий валютаси қабул қилинган. Шу йилда 1 дан 100 гача бўлган номиналда сўм банкноталари муомалага чиқарилган. Сўнгги 5 йил ичида эса яна беш хил номиналда банкноталар жорий қилинди. «Газета.uz» ўзбек сўмининг 1994 йилдан кейин чиқарилган барча банкнотларини эслайди.
Россия президенти коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қабул қилган. Путин вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланганида кечқурун иситмаси 37,2 даражага кўтарилиб, кундузи 36,6 даражани ташкил қилганини айтган.
Тошкентда ноинституционллаштиришни тезлаштириш бўйича биринчи халқаро конференция ўтказилди. Тадбир иштирокчилари янги интернат муассасаларининг очилишига йўл қўймасликни ва мавжуд муассасаларни ижтимоий хизматлар марказларига айлантиришни таклиф қилишди.
Россиянинг Волгоград вилоятида 14 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган «Газель» зовурга ағдарилиб кетди. 13 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ҳукумат қарори билан Жиззахда Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди. Битирувчиларга Ўзбекистон ва Ҳиндистонда тан олинадиган диплом берилади. Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг