Жамолиддин Узаков «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига раҳбар этиб тайинланди. Ушбу лавозимда 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери Aнваржон Тожибоев ишлаётган эди.
Қамаши тумани собиқ ҳокими Рашид Муҳаммадиев 57 ёшида вафот этди.
Футбол бўйича УЕФА Чемпионлар лигаси финалида «Челси» жамоаси «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, ўз тарихида ушбу мусобақада иккини марта чемпион бўлди.
Ўзбекистонда маданият ва санъат ходимлари куни белгиланиши, сенаторларнинг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни маъқуллаши, Хоразмдаги иккит авария, ИИВнинг Aндижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани юзасидан расмий маълумоти — «Газета.uz»нинг 29 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Сенаторлар Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни маъқулладилар. ПДХХ 2018 йил январида ташкил этилган, бироқ унинг фаолияти давлат раҳбарининг ёпиқ қарорлари асосида тартибга солинар эди.
Сенат Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди. Шу билан Ўзбекистон ногиронлар учун инфратузилмаларни такомиллаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш бўйича халқаро мажбуриятларни зиммасига олмоқда.
«Ўзкомназорат» инспекцияси оператор ва провайдерларга 1 июндан бошлаб интернет тезлиги тарифларини «…гача» қўшимчасисиз кўрсатиш бўйича кўрсатма берди.
Ўйинлардан четлатилиб, жарима тўлаган мураббий ва футболчилар, Венесуела билан ўртоқлик учрашуви ўтказадиган футзалчилар, кейинги жанг санаси аниқ бўлган Фазлиддин Ғоибназаров ва Шоҳжаҳон Эргашев, 10 та медални қўлга киритган пара-дзюдочилар — «Газета.uz» нинг ҳафталик спорт янгиликлари дайжестида.
Тошкент ва Москва Ўзбекистон ҳудудида «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олди, дея маълум қилди РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко. Ўзбекистон томони ушбу таклифни 2020 йилнинг декабридаёқ билдирганди. Ўшанда ишлаб чиқариш майдони сифатида Tashkent Pharma Park ҳудуди таклиф этилган.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-21 жамоаси Украинада Валерий Лобановский хотирасига халқаро турнирда ғолиб бўлди.
ИИВ Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрлангани ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари давомида аниқланган маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, «аёл айрим шахслар мажбур қилгани учун иложсизликдан ёлғон кўрсатма берганини айтган». Суд тиббий экспертизаси эса жабрланувчи баданида зўрлик аломатлари йўқлигини аниқлаган. Жиноят ишининг олти нафар гумондорга тегишли қисми тугатилади.
Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида Nexia автомобили 11 нафар юқори синф ўқувчиларини уриб кетди. Олган тан жароҳатлари оқибатида улардан уч нафари воқеа жойида, яна бир нафари шифохонада оламдан кўз юмган. Урганч туманида содир бўлган бошқа бир ЙТҲда юк машинаси 2-синф ўқувчиларини уриб юборган, улардан бири воқеа жойида вафот этган.
«Энди тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади, мана шуни билинглар. Қонун устувор — жазо муқаррар бўлиши керак. Одамлар Ўзбекистонда коррупция йўқлигига ишониши керак. Ҳамма ҳоким хулоса қилиши керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев. Президент коррупциянинг олдини олиш учун соҳаларни рақамлаштириш зарурлигини қайд этди.
Сенатнинг 15 ялпи мажлисида Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳаси маъқулланди. Унга кўра, эндиликда сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими, иш жойи кўрсатилмаслиги, қолаверса, фуқаролар овоз беришда нафақат паспорт, балки ID-карталар орқали ҳам ўз шахсини тасдиқлаши мумкин.
29 майдан 30 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Инглизча финалда «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари тўп суришади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.
Сенаторлар 15 апрель санасини Ўзбекистон маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгилашга оид қонунни маъқуллади. Мазкур сана 1935 йил 15 апрелда Вашингтонда имзоланган «Рерих пакти» халқаро шартномаси билан боғлиқ. Шунингдек, қонун билан соҳа фидокорлари айни шу куни «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони билан такдирланиши кўзда тутилмоқда.
Қулупнайли мохито, бананли коктейль, мевали лимонад ва компот — Zira.uz салқин ичимликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Шавкат Мирзиёев 2000 дан ортиқ уйни марказлаштирилган иссиқлик тармоқларига улашни топширди. Қозонхоналарни модернизация қилиш ишлари доирасида иссиқлик тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, Тошкентда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш йилига 670 млрд сўмни иқтисод қилишга имкон беради.
Ўзбекистон президенти Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко билан соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан телемедицинани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. У пандемияга қарши курашишда кўрсатилган кўмак учун миннатдорлик билдирди.
Хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони, 2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзни нималарга сарфлагани, болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилиши, Пирогов номидаги Россия тиббиёт университетининг филиали очилиши, президентнинг видеоселекторда берган топшириқлари — «Газета.uz»нинг 28 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг