Долларнинг расми курси 17,34 сўмга пасайди ва жами 10 490,34 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
Ижтимоий тармоқларда ЙПҲ ходими автомобилда «отвёртка» борлиги учун далолатнома тузганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда 6 гектар ерни $18 мингга сотмоқчи бўлган фермер ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 189 млн сўмни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга оид моддалари билан жиноят иши очилди.
Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларининг манзилли ва самарали сарфланишини прокуратура тизими назорат қилиб боришини маълум қилди. 2020 йилда «манзилли дастур"ларга йўналтирилган бюджет маблағларининг 8 фоизи талон-тарож қилинган. «Нимага биз пешона теримиз билан топаётганимизни улар талон-тарож қилаяпти?», — деди президент.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов Тошкент вилояти ҳокимининг инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Қирғизистон Бош вазири Улугбек Марипов Тошкентга икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишига ташриф буюрди. Аэропортда уни Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Абдулла Арипов кутиб олди.
Истанбул ва Тошкент ўртасида ободонлаштириш соҳаси бўйича меморандум имзоланди. Шаҳарлар гул ва кўчатларни экишнинг янги технологиялари, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. У мамлакатнинг барча 47 префектураларида бўлиб ўтади ва Токиода тугайди.
Спорт ва жанговар самбо бўйича Жаҳон чемпионати 12−14 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Спортчилар 21 медаллар тўплами учун кураш олиб борадилар.
Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.
Тожикистонда полиомиелит эпидемияси тарқалиши эълон қилинди, 2-турдаги полиовирус билан касалланган болаларда фалаж касаллигининг тўртта ҳолати қайд этилди. ЖССТ эпидемияни иккинчи даражали фавқулодда ҳолат деб таснифламоқда.
АҚШда ҳужум қуролларини сотишга тақиқ қўйилиши мумкинлиги, Словакияда ҳукумат инқирози сабабли бир неча вазирнинг истеъфоси, Германияда Пасха таътилларидаги чекловларнинг бекор қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида бош прокурор ўринбосари 2020 йилда Ўзбекистонда манзилли дастурларга йўналтирилган 10 трлн сўмнинг 845 млрд сўми талон-торож қилинганига эътибор қаратди.
Жорий йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳамда ипотека дастурларини молиялаштиришга 3 млрд доллардан зиёд маблағ йўналтирилади. Президент ушбу маблағлар ташқи қарз кўпаймаган ҳолда ажратилишини маълум қилди.
Президент республикада энг оғир аҳволга тушиб қолган 796 та қишлоқ ва 188 та шаҳар маҳаллалари мавжудлигини айтди. 4 мингдан зиёд маҳалланинг электр таъминоти қониқарсиз аҳволда.
Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Aсадов президент Aдминистрацияси раҳбарининг ўринбосари — президент матбуот котиби этиб тайинланди.
Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.
Бухоро ва Жиззах нефть базаларида молиявий интизом бузилганлиги — камомад ва ходимларга асоссиз тўловлар, шунингдек, дебиторлик қарзлари (33 млрд ва 35 млрд сўмдан ортиқ) аниқланди.
Долларнинг расми курси 11,48 сўмга кўтарилди ва жами 10 507,68 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса бироз пасайди.
Янгиҳаёт туманида 8 ойлик чақалоғини 10 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёл ушланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг