Судьялар олий кенгаши Термизда суд биносида журналистлар билан содир бўлган ҳолат юзасидан изоҳ берди. Суд мажлисида қатнашишга рухсат беришини қўпол тарзда сўраган ОАВ ходимлари бўйича Бош прокурорга тақдимнома киритилгани маълум қилинди.
Қорақалпоғистоннинг Чимбой тумани «Қизилўзак» қишлоғида яшовчи болалар 8 км узоқликда жойлашган мактабга пиёда, эшакда ва велосипедда қатнамоқда. Қишлоқда 150 га яқин бола мактабга боради ва ҳозирда уларга велосипед сотиб олиш учун пул йиғиш бошланган. Аввалроқ
Индонезияда содир бўлган 6,2 балли зилзила ва сув тошқини оқибатида 96 киши ҳалок бўлди. 70 мингдан ортиқ аҳоли уйларини тарк этди.
Президент администрацияси тасдиқлаган жадвал асосида вилоят ҳокимлари босқичма-босқич қисқа муддатли таътилга чиқмоқдалар. Улар таътилда профилактик тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тўрт ойдан кўпроқ вақт ўтгач, россиялик мухолифатчи Алексей Навалний Россияга қайтиб келиши билан ҳибсга олинди. Унинг самолёти Внуково аэропортида қўниши керак эди, аммо бундан бир неча дақиқа олдин самолёт Шереметьевога йўналтирилди. Навалний паспорт назоратидан ўтаётган пайтда ҳибсга олинган.
Президент фармойиши билан 5 йил муддатга барча вилоятлар судлариниг раислари тайинланди. Улар вилоятларнинг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида ташкил этилган.
Эпицентри Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди. Тошкентда ер силкинишининг магнитудаси 2−3 балл атрофида бўлди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовни лавозимидан озод этиш нияти бўлганлигини маълум қилди, аммо у «уч ой ичида топшириқни бажара олишини» айтган. Президент, шунингдек, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «бошқаларга адвокатлик қилмасликни» буюрди.
8000 талабага мўлжалланган президент университети Тошкентда очилади, деди Шавкат Мирзиёев. Университетда Оксфорд таълими жорий этилади. Президент сўзларига кўра, ёшларнинг ярми чет элда ўқиганидан кейин қайтиб келмаётгани кузатилмоқда.
Шавкат Мирзиёев ҳоким Жаҳонгир Иброҳимовнинг Юнусобод туманига «янги куч» сифатида келганини айтди. «Ҳоким „раскладушка“ билан келди районга. У ҳокимиятда ётмайди, балки сектор маҳалласида бориб ётади», — деди президент. У бир ой ичида прокурор, Давлат солиқ инспекцияси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбарларининг тақдири ҳал бўлишини маълум қилди.
2020 йилда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 653,7 минг кишига ёки 1,9 фоизга ўсди ва 34,5 миллиондан ортиқни ташкил этмоқда.
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос мамлакатда 15 йил ичида илк маротаба умумий (парламент ва президентлик) сайловларини ўтказиш тўғрисида фармон чиқарди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг барча туман ҳокимларини «ҳалол ва порасиз» ишлашлари зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. У «президент сиёсатига хиёнат қилган» Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарини мисол қилиб кўрсатди.
Даврон Туляганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди.
Нидерландия ҳукумати болалар парвариши учун нафақа можароси туфайли истеъфога чиқди. Минглаб одамлар асоссиз фирибгарликда айбланган ва улардан бир неча йиллик пулларни қайтариб бериш талаб қилинган.
Қашқадарё вилояти Косон туманида ҳокимга тегишли автомашина йўлдан ўтаётган фуқарони уриб юборган. ЙТҲ оқибатида фуқаро оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.
Ёз кунлари ва меваларни соғинганлар учун Zira.uz қуритилган мевалардан турли хил егуликлар рецептлари тўпламини тайёрлади.
Компания улушини сотиб олмоқчи бўлган инвесторлар Telegram’ни 30 млрд долларга баҳолашди, аммо бу таклифни Павел Дуров рад этди. 2015 йилда мессенжер асосчиси Telegram’ни 3−4 млрд долларга баҳолаган эди.
Марказий банкнинг маълумотларига кўра, 2020 йил давомида миллий валюта долларга нисбатан 10,1 фоизга қадрсизланди. Бунга пандемия, чет эл валютасига талабнинг ўсиши каби омиллар таъсир қилган.
Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилгани, АҚШ Хитойнинг Xiaomi компаниясини қора рўйхатга киритгани, Aргентинада абортга рухсат бериш тўғрисидаги қонун имзолангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг