Президент қарори билан Олег Пекось ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари, Жамол Махсудов вазирнинг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланишди. Яна уч нафар амалдаги вазир ўринбосарининг ваколат доираларига аниқлик киритилди.
Президент қарори билан Рустам Каримжонов халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Олдинроқ у вазирлик қошидаги инновацион марказ директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Коронавирус беморлари сони 72 нафарга ортиб, жами 4695 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидагиларда ва 24 ҳолатда эса аҳоли орасида аниқланди. Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 28 нафар ишчида COVID-19 қайд этилди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш тизимини ишлаб чиқади.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнига Алишер Жамалдинов вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 103 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 4600 тадан ошди. Шунингдек, 73 киши соғайди, бир бемор вафот этди. Айни пайтда даволанаётган 1072 нафар бемордан 8 нафарининг аҳволи оғир, бири эса ўта оғир аҳволда.
Хориждан чартер рейс билан келиб, касаллиги тасдиқланган бемор ўткир нафас ва юрак қон — томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус асоратларидан вафот этганлар сони 19 нафарга етди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Тошкентдаги маҳаллалар кесимида карантин даражасини эълон қилди. 513 маҳалладан 42 таси «қизил», 132 таси «сариқ» ва 339 таси «яшил» ҳудудга киради. Тўлиқ рўйхат ва харита.
АҚШ президенти Ўзбекистонга мактуб йўллаб, унда Сардоба сув омбори тўғони қулаши муносабати билан ҳамдардлик билдирди У АҚШ коронавирусга қарши курашда ёрдам беришини ҳам билдирди.
Токиодаги Олимпиада ташкилотчилари 2021 йилга кўчирилган мусобақаларни соддалаштирилган тартибда, камхарж этиб ўтказишни режалаштирмоқда. Томошабинлар ва иштирокчилар сонини қисқартириш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Жиззах вилоятининг Зомин туманида апрель-май ойларида кузатилган кучли шамол ва сел оқибатида зарар кўрган 19 та қишлоқдаги уй ва ёрдамчи хўжалик бинолари, ичимлик сув тармоқлари ва кўприклар таъмирланмасдан қолмоқда. Вилоятнинг бошқа туман ва қишлоқларида ҳам жиддий муаммолар мавжуд.
Жанубий Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва пандемия сабабли меҳнат таътили учун Ўзбекистонга келган фуқаролардан 31 нафари чартер рейс орқали жўнаб кетди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида иккита Lacetti ва велосипед тўқнашди. Велосипедчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Жисмоний тарбия йўналишида касбий имтиҳонлар 11 июлдан 20 июлга қадар ўтказилади. Сузиш бўйича имтиҳон эса олиб ташланди. Карантин чекловлари давом этган тақдирда, касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
«Росгеология» компанияси билан Ўзбекистонда геологоразведка ишларини ўтказиш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бунинг учун Rosgeo Uzbekistan шўъба корхонаси ташкил этилиб, унга Ўзбекистон бош вазирининг собиқ маслаҳатчиси, собиқ иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев раҳбар этиб тайинлади.
Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида аҳоли орасида коронавирус аниқланди. 44 та янги COVID-19 ҳолати билан умумий кўрсаткич 4591 тага етди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этишини тасдиқлади. Марказий Осиё давлатлари, Молдова, Сербия ва Хорватия раҳбарлари ҳам таклифномаларни қабул қилди.
COVID-19 пандемияси туфайли 2020 йилда авиация соҳасининг соф фойдаси 84,3 млрд долларга камаяди, йўловчилар сони эса икки бараварга қисқарди. Мутахассислар авиация соҳаси 2021 йилда ҳам коронавирусдан олдинги кўрсаткичларини тўлиқ тиклай олмайди, деб ҳисоблашмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишини тақиқлаш, ҳеч ким суд қарорисиз мулк ҳуқуқидан маҳрум қилишга ёки уни чеклаб қўйишга ҳақли эмаслиги қонунда мустаҳкамланмоқда.
Тошкентнинг нима учун «сариқ» карантин ҳудудида қолаётганига изоҳ берилди. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вакилининг айтишича, ҳозирда фақат касаллик ўчоқлари изоляция қилинмоқда. Жумладан, пойтахтдаги 42 та маҳалла «қизил» зонага киритилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг