Архив

Бекободда кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди
30 апрель 2020, 12:28

Бекободда кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлди

Бекобод туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида сой ўзанидан тошди. Ҳодисадан жароҳатланган йўқлиги маълум қилинди. Кучли шамол ва ёмғир Бекобод шаҳрида ҳам кичик талофатларга сабаб бўлди.

Гендер тенгликни таъминлаш учун барча меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгашлари тузилади
30 апрель 2020, 12:25 1

Гендер тенгликни таъминлаш учун барча меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгашлари тузилади

Ўзбекистонда барча меҳнат жамоаларида маслаҳат кенгашлари тузилади. Мазкур кенгашлар меҳнат жамоаларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни яратилишини таъминлайди.

Ўзбекистонда такси хизматларига йўловчи ташиш учун рухсат берилди
30 апрель 2020, 11:53

Ўзбекистонда такси хизматларига йўловчи ташиш учун рухсат берилди

Карантин чораларининг юмшатилиши такси хизматларига ҳам тааллуқли. Бунда, улар карантин тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда ва куннинг маълум вақтларида йўловчиларни ташишлари мумкин.

Ҳайдовчи рулда ухлаб қолди: икки киши ўлди, тўрт киши жароҳатланди
30 апрель 2020, 11:29

Ҳайдовчи рулда ухлаб қолди: икки киши ўлди, тўрт киши жароҳатланди

Жиззах вилоятида ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган Matiz ағдарилиб кетди. Икки киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди.

Коронавирус беморлари сони 2017 нафарга етди
30 апрель 2020, 10:05

Коронавирус беморлари сони 2017 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 15 нафарга ортиб, жами 2017 кишини ташкил этмоқда.

Коронавирус ҳолатлари сони 2000 тадан ошди
29 апрель 2020, 23:53

Коронавирус ҳолатлари сони 2000 тадан ошди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2000 талик чегарадан ошди.

30 апрелдан карантин чоралари юмшатилмоқда
29 апрель 2020, 23:52

30 апрелдан карантин чоралари юмшатилмоқда

30 апрель соат 06:00 дан бошлаб айрим карантин чоралари юмшатилмоқда. Фуқаролар 07:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00дан 20:00 га қадар шахсий ва хизмат енгил автотранспортларидан фойдаланишлари мумкин. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи тадбиркорлар барча турдаги енгил автотранспорт воситаларида ҳудудлараро ҳаракатланишига рухсат берилади.

61 ёшли коронавирус бемори вафот этди
29 апрель 2020, 23:38

61 ёшли коронавирус бемори вафот этди

Тошкент шаҳридан бўлган 61 ёшли коронавирус бемори ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда вафот этган коронавирус беморлари сони 9 кишига етди.

Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади
29 апрель 2020, 21:43

Самарқанд, Наманган ва Термиз университетларида юридик факультетлар ташкил этилади

Самарқанд, Наманган ва Термиз давлат университетларида юридик факультетлар, ТДЮУда эса Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети ташкил этилади.

Фермер ва деҳқонларга ҳудудлараро ҳаракатланишга рухсат берилди
29 апрель 2020, 21:27

Фермер ва деҳқонларга ҳудудлараро ҳаракатланишга рухсат берилди

Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фермерларга вилоятлар ва туманлар ўртасида ҳаракатланишга рухсат беришни топширди. ИИВ уларнинг автомобилларини постларда кутиб олиб, ярмарка ва савдо нуқталарига қадар кузатиб боради. Президент вазият яхшиланиши билан 10 майдан сўнг карантин босқичма-босқич юмшатилишини маълум қилди.

Тожикистонда исмлардаги русча қўшимчалардан воз кечилади
29 апрель 2020, 20:13

Тожикистонда исмлардаги русча қўшимчалардан воз кечилади

Тожикистонда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар русча қўшимчаларсиз берилади. Тақиқ миллий озчиликлари вакиллари ва рус фамилиясига эга бўлганларга таъсир қилмайди.

Фуқароларга шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади
29 апрель 2020, 20:06 2

Фуқароларга шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади

Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Ота-оналарга фарзандлари билан ўз уй атрофида сайр қилишларига ҳам рухсат берилади.

30 июнга қадар мунтазам авиақатновлар тикланмайди — Uzbekistan Airways
29 апрель 2020, 18:32

30 июнга қадар мунтазам авиақатновлар тикланмайди — Uzbekistan Airways

Uzbekistan Airways халқаро ва маҳаллий авиақатновлар учун йўловчилар чиптасини сотишни 30 июнга қадар тўхтатди. Авиачипта эгалари бир маротаба учиш санасини бепул тарзда кўчиришлари мумкин бўлади. Юк ташувчи ва почта авиақатновлари фаолияти эса давом этади.

ИИВ карантинга оид саволларга жавоб берди
29 апрель 2020, 17:55

ИИВ карантинга оид саволларга жавоб берди

Ички ишлар вазирлиги карантинга оид саволларга жавоб қайтарди. Хусусан, ҳунармандчилик, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолиятларини юритаётган тадбиркорлар шахсий транспорт воситасини хайдашга рухсатнома олиш имконияти, автомактабларда онлайн дарс жорий этиш масаласи ва бошқа саволларга жавоб берилди.

3 ойда 115 нафар амалдор жиноий жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура
29 апрель 2020, 16:55

3 ойда 115 нафар амалдор жиноий жавобгарликка тортилди — Бош прокуратура

3 ой давомида республика бўйича жами 87 та жиноят иши бўйича 115 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Уларнинг энг кўпи — 50 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этган.

Сирдарёда илк бор 4 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди
29 апрель 2020, 15:51

Сирдарёда илк бор 4 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди

Сирдарё вилоятида илк бор коронавирусга чалинган 4 нафар бемор буткул соғайди. Қорақалпоғистон, Хоразм ва Наманганда ҳам беморлар соғайиб, жами тузалганлар сони 1059 нафарга етди.

Коронавирус ҳолатлари 14 тага кўпайди
29 апрель 2020, 15:40

Коронавирус ҳолатлари 14 тага кўпайди

Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 14 тага ошиб, жами 1969 тага етди.

Миллий идентификация тизимини яратиш режалаштирилмоқда
29 апрель 2020, 14:40

Миллий идентификация тизимини яратиш режалаштирилмоқда

Яқин вақтларда яратилиши режалаштирилаётган Миллий идентификация тизими давлат ташкилотлари ва банкларга ташриф буюрган фуқаролар шахсини ҳужжатларни текширмасдан аниқлаш имконини беради. Мобил телефон рақами орқали ҳам шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади.

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 1000 кишидан ошди
29 апрель 2020, 13:52

Коронавирусдан тузалган беморлар сони 1000 кишидан ошди

Бухоро вилоятида коронавирусга чалинган навбатдаги 11 нафар бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 1005 кишига етди.

Тошкент бош режаси концепцияси: уй-жой қурилиши, ижтимоий соҳа, метрополитен ва аэропорт
29 апрель 2020, 13:46

Тошкент бош режаси концепцияси: уй-жой қурилиши, ижтимоий соҳа, метрополитен ва аэропорт

Уй-жой қурилишини паст қаватли турар жойларни бузиш ҳисобига амалга ошириш, узлуксиз ҳаракатланиш магистрали узунлигини 353,6 км етказиш, аэропортни шаҳардан жануб томонга 9 километр узоқликда жойлаштириш — Тошкент шаҳри бош режаси концепциясининг асосий қоидаларидан.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг