«Наврўз» қабуллар уйини капитал таъмирлаб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантириш режалаштирилмоқда. Биринчи қаватида эса меҳнат биржаси очилади.
Одатий овқатлардан чарчаб, таомномасига янгилик киритмоқчи бўлганлар учун Zira.uz 7 та мазали ва тўйимли тоблатмалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Фарғона вилоят прокуратураси ҳудудларда 3 соатдан 28 соатгача электр узилишлари кузатилаётганини аниқлаб, электр тармоқлари мансабдорларига нисбатан маъмурий иш қўзғатди.
Тошкентнинг Чилонзор туманини комплекс ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилди. Президентнинг туманга ташрифи чоғида мазкур дастур муҳокама қилинди. Тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, йўл ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларида янги ислоҳотларни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.
Шавкат Мирзиёев киноижодкорлар билан учрашувда охирги йилларда яратилган кинолар сони кам бўлса ҳам, маъноси борлигини таъкидлади. У ўзбек фильмлари 100 талигини тузиб, давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берди.
Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электростанциясининг ҳар икки энергоблоки авариявий тўхтади. Натижада водий вилоятлари, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига электр энергиясини етказиб бериш чекланди.
ДХХда масъул лавозимларда ишлаб келаётган Алижон Абдуллаев Бош прокуратуранинг Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимга тайинланди.
Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишлари, Арманистон пойтахтида бош вазирга қарши намойишлар, Сеулда коронавируснинг учинчи тўлқини бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Беш киши Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган, кўмир ортилган вагонларни ўмармоқчи бўлишди. Уларни ушлашнинг имкони бўлмади, ҳозирда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 790 та мурожаат келиб тушган. Йил бошидан ўтказилган мониторинг давомида 107 та мажбурий меҳнатга жалб қилинганлик ҳолатлари қайд этилган.
Павел Дуров янги iPhone 12 Pro смартфонини ноқулай деб атади. Шунингдек, Telegram асосчиси Apple ҳақида фикр билдириб, компания «ҳалигача Стив Жобс томонидан яратилган технологиялар ва обрў-эътибор эвазига» кун кўришини таъкидлади.
Клиник синовларнинг навбатдаги босқичида Pfizer препарати 90% дан юқори самарадорликни кўрсатди. Синовда иштирок этган 43 мингдан ортиқ инсонлардан атиги 94 нафар иштирокчи коронавирус инфекциясини юқтирган. Вакцина нархи 15,5 еврога баҳоланмоқда.
Канализация тизимига чиқарилган чиқиндилар ҳажми йил сайин ортиб бормоқда, деб хабар беради «Ўзсувтаминот» компанияси. Шу сабабли коллектор блокировкалари ва канализация тизимидаги бахтсиз ҳодисалар тез-тез учрамоқда. Тошкентнинг оқава сувларида озиқ-овқат қолдиқлари, бутилкалар, кийим-кечаклар, тагликлар ва ҳаттоки саноат чиқиндилари топилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги технопаркга ташриф буюриб, у ердаги янги иншоотларни кўздан кечирди. 2021 йилда бу ерда яна турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тўққизта корхона ишга туширилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқда, бу борада ҳукумат ва парламентда келишувга эришилди. ЕОИИга қўшилиш масаласи очиқ бўлиб қолмоқда, аммо аъзо бўлиш учун муҳим омиллар мавжуд. Бу ҳақда Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев АҚШда гапирди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди.
Совуқ об-ҳаво туфайли электр энергияси истеъмолининг кескин ортиши таъминотда узилишларга олиб келади, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги. Шу билан бирга, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон бериши таъкидланди.
Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Беларусь хавфсизлик хизмати мамлакатнинг энг машҳур Telegram каналлари Nexta ва Nexta Live асосчиларини «террористик фаолиятга алоқадор шахслар» рўйхатига киритди. Рўйхатга киритиш учун асос сифатида Путило ва Протасевичнинг Беларусь Жиноят кодексининг оммавий тартибсизликларни ташкил этиш моддасини бузиш ҳолатлари кўрсатилган.
Сенат навбатдаги ялпи мажлисда никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи бўйича ҳукуматга сўров юбормоқчи. Вазирлар Маҳкамасининг бу борадаги қарори қабул қилинганига 17 йил тўлди. Сенат раиси диспансерлар ҳақида, — «Ҳисобда турмаса, касалмас деб ёзиб беради», — деган эди. Тизимни мониторинг қилувчи ягона ташкилотни белгилаш таклиф этилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг