Мобил телефонга олинган йўллардаги қоидабузарликлар эндиликда видеорегистраторлар билан тенглаштирилади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорлари халқ депутатлари кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг раҳбарлари энди ҳокимларнинг маслаҳатчилари ҳисобланади.
Туризм бўйича ўтказилган семинарда Азиз Абдуҳакимов кўчалардаги пиёда ва велойўлаклар қониқарсиз аҳволда эканини айтди. «Ёшларимиз, бошқа катта ёшли аҳолимиз ҳам жисмоний машғулот билан шуғуллангиси келади. Лекин жой йўқ», — дея таъкидлади бош вазир ўринбосари.
Президент пандемия шароитида Қашқадарёдаги вазиятни ўрганиш мақсадида вилоятга жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик ва қирғиз халқига иқтисодий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилишди.
Йил бошидан буён АОКА оммавий ахборот воситаларига 90 та огоҳлантириш юборди. Давлат телеканалларига 20 га яқин хат келиб тушган бўлса, Zo’r TV ва Sevimli каналлари мос равишда 7 ва 5 та огоҳлантириш олган. Газета ва журналлар 29 марта, интернет нашрлари 22 марта огоҳлантирилди.
2021 йил 1 сентябрга қадар туғилганликни қайд этиш, яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга қўйиш, бир марталик мукофот пулини ажратиш, поликлиникага жойлаштириш ва боғчага навбатга қўйиш тўлиқ автоматлаштирилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдуллани қабул қилди.
Битирувчиларининг 90 фоизи ОТМга кирган ёки ишга жойлашган мактаб директорларига ўз ойлигидан ташқари қўшимча равишда 8 млн сўм, ўринбосарига 4 млн сўм миқдорида бир мартталик пул мукофоти берилади. Бундан ташқари, туман бўйича рейтинги энг юқори бўлган мактаб директорларига ҳам молиявий рағбатлар ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Алишер Мақсудов номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.
Ўзгидромет 12−13 ноябрда Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши ва туман тушиши ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб Қудратилла Рафиқов бир овоздан сайланди. Унинг номзоди Оқсоқоллар кенгаши томонидан тавсия қилинди.
Жорий йилнинг 10 ой давомида 13,8 млн долларлик 119,4 мингта телевизор ва 5,2 миллион долларлик 32,4 мингта музлаткич экспорт қилинди. Бу йилдан Грузия ва Туркияга ҳам ушбу маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.
Май ойида Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлиб ўтган оммавий тартибсизликлар юзасидан суд жараёни бошланди. Айбланувчилар сони 22 нафарга етди, августда улар сонининг олти нафар экани хабар қилинганди. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор.
ХМТ ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Унга кўра, жумладан, Тошкентда ташкилотнинг тўлақонли ваколатхонаси очилади.
Apple ўзининг шахсий Apple Silicon процессорини ўз ичига олган биринчи Mac компьютерларини тақдим этди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарийб 900 нафар бангладешликка Ўзбекистонда ишлаш учун рухсат берилмаганини айтди. Uzbekistan GTL ва ENTER Engineering ишлаш ҳуқуқи учун тасдиқномани олиш юзасидан мурожаат қилмаган. Мазкур ҳолатга Қонунчилик палатаси депутати муносабат билдириб, «Ўзимизникиларнинг ризқини қирқиши қанчалик тўғри бўларкин?» — деди.
Aртур Конан Дойл асарининг машҳур терговчиси Шерлок Холмс яшаган уй ҳозирда Нурсултон Назарбоевнинг оиласига тегишли экани маълум бўлди. Бундан ташқари, Лондоннинг Бейкер кўчасидан 215−237 уйлар ҳам собиқ президент оиласига қарашли.
Президент қарори билан Сирдарё вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникаларда тажриба тариқасида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилади. Ўрганишлар натижасида бу амалиёт бутун республикада ҳаётга тадбиқ этилади.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан учрашди. Суҳбатда асосий эътибор Афғонистонни Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларига жалб қилиш ҳамда мустаҳкам тинчлик ўрнатишга қаратилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг