Архив

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди
2 ноябрь 2020, 11:50

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди

Туркиянинг Измир провинциясида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди, 962 дан ортиқ киши жабр кўрди.

«Тезак ҳиди келади» — Сенатор вилоятлардаги газ етишмовчилиги ҳақида
2 ноябрь 2020, 11:41 1

«Тезак ҳиди келади» — Сенатор вилоятлардаги газ етишмовчилиги ҳақида

«Бир ёши катта онахон келиб айтаяпти: яқинроқ келиб мени ҳидланг, мен ва бошқа аёллардан гўнгнинг ҳиди келаяпти, биз тезак ёқаяпмиз», — деди сенатор Қутбиддин Бурхонов. У газ корхоналарини танқид қилиб, ҳудудларда газ танқислиги натижасида юзага келган вазиятга эътибор қаратди. Парламентнинг яна бир аъзоси нима сабабдан 25−30 йил давомида газ қувурлари алмаштирилмаганлиги тўғрисида савол қўйди.

Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди
2 ноябрь 2020, 11:09

Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди

Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлашди.

Samarkand Half Marathon’да Ситора Ҳамидова Ўзбекистон рекордини янгилади
1 ноябрь 2020, 14:03

Samarkand Half Marathon’да Ситора Ҳамидова Ўзбекистон рекордини янгилади

Samarkand Half Marathon’да эркаклар орасида Тошкент вилоятидан Андрей Петров финишга биринчи бўлиб етиб келди. Аёллар ўртасида эса сурхондарёлик Ситора Ҳамидова ярим марафон бўйича Ўзбекистон рекордини янгилади, бундан аввалги рекордни ҳам ўзи ўрнатган эди.

Кўмирдан таппи тайёрлаётган болалар боғчаси тарбиячилари ҳақидаги хабарга изоҳ берилди
31 октябр 2020, 18:19

Кўмирдан таппи тайёрлаётган болалар боғчаси тарбиячилари ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

Сўнгги пайтларда мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу масалага МТВ матбуот анжуманида аниқлик киритилди.

Илҳом Маҳкамов транспорт вазири в. б. этиб тайинланди
31 октябр 2020, 17:43

Илҳом Маҳкамов транспорт вазири в. б. этиб тайинланди

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Илҳом Маҳкамов вазир вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Бектемир Мелиқўзиев Алан Кампни муддатидан аввал мағлубиятга учратди
31 октябр 2020, 15:54

Бектемир Мелиқўзиев Алан Кампни муддатидан аввал мағлубиятга учратди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Алан Камп устидан муддатидан аввал ғалаба қозониб, WBO Inter-Continental унвонига сазовор бўлди.

Ўзбекистонликларга юргани учун пул тўланади
31 октябр 2020, 15:07 2

Ўзбекистонликларга юргани учун пул тўланади

Фуқароларга бир кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрганлари учун 3 минг сўм, бир ой давомида босиб ўтилган энг кўп қадамлар учун эса 1 млн сўм тўланиши белгиланди. Бунинг учун ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади.

Икки нафар коллеж ўқувчиси ис газидан заҳарланиб, вафот этди
31 октябр 2020, 12:27

Икки нафар коллеж ўқувчиси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Навоий вилоятидаги уйларнинг бирида ис газининг сизиб чиққанлиги натижасида ака-укалар заҳарланиб, вафот этди.

Наманганлик аёл фарзандлари билан сув омборида чўкиб кетди
31 октябр 2020, 11:35 1

Наманганлик аёл фарзандлари билан сув омборида чўкиб кетди

Наманган вилоятида аёл аввал фарзандларини, сўнг ўзини сув омборига ташлаб, чўкиб кетди. Тирик қолганлар йўқ.

Давлат органлари раҳбарлари спорт билан шуғулланишади
31 октябр 2020, 10:58

Давлат органлари раҳбарлари спорт билан шуғулланишади

2021 йилдан бошлаб давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иш вақтидан сўнг ҳафтада камида бир марта жисмоний тарбия билан шуғулланишади. Раҳбарлар шахсий наъмуналари орқали семизлик даражасини камайтириш, вазн кўрсаткичларини яхшилаш, саломатликни мустаҳкамлаш учун қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади. Давлат органлари жамоа шартномаларида ишлаб чиқариш гимнастикаси машқлари жорий қилинади.

Лимондан нималар тайёрлаш мумкин?
31 октябр 2020, 10:45

Лимондан нималар тайёрлаш мумкин?

Лимонли курд, мураббо, печенье ва яна бошқа қизиқарли лимонли ширинликлар рецептларини Zira.uz тайёрлаб қўйган рўйхатдан топишингиз мумкин.

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди
30 октябр 2020, 22:38

Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Туркияда содир бўлган 6,6 баллик зилзиладан сўнг 97 марта афтершок қайд этилди, улардан 20 тасининг магнитудаси 4 дан ошди. Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди.

Мактаб директорлари танлов асосида ишга қабул қилинади
30 октябр 2020, 18:58 1

Мактаб директорлари танлов асосида ишга қабул қилинади

Президент мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фақат ёдлашга эмас, балки фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади. Эндиликда мактаб директорларини лавозимга тайинлаш бевосита маҳаллий кенгашлар билан келишилган ҳолда, танлов асосида амалга оширилади.

Туркияда кучли зилзила қайд этилди
30 октябр 2020, 18:44

Туркияда кучли зилзила қайд этилди

Туркиянинг Измир провинциясида бир қанча уйларнинг қулашига олиб келган 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди.

Суд UzAuto Motors иши бўйича МҚКҚ қарорини ҳақиқий эмас деб топди
30 октябр 2020, 17:53 1

Суд UzAuto Motors иши бўйича МҚКҚ қарорини ҳақиқий эмас деб топди

Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантирди. Қўмитадан UzAuto Motors томонидан тўланган давлат божини ундирилиши белгиланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд қарори устидан шикоят қилишини маълум қилди.

Айрим транспорт воситаларидан вақтинчалик утилизация йиғими ундирилмайди
30 октябр 2020, 17:02

Айрим транспорт воситаларидан вақтинчалик утилизация йиғими ундирилмайди

Айрим транспорт воситаларига 2022 йил охирига қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

Хитойда iPhone сотилиши пасайгани сабаб Apple 83 млрд долларга арзонлади
30 октябр 2020, 16:36

Хитойда iPhone сотилиши пасайгани сабаб Apple 83 млрд долларга арзонлади

Apple компаниясининг акциялари 4,21% га арзонлади. Сармоядорларнинг ҳисоблашича, Apple Осиё смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларига рақобатни бой бермоқда.

Абитуриентлардан жами 80 млрд сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушган — ДТМ
30 октябр 2020, 15:19

Абитуриентлардан жами 80 млрд сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушган — ДТМ

ДТМ бу йил ўқув юртларига кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтишда абитуриентлардан жами 80 млрд сўмдан кўпроқ маблағ келиб тушганини маълум қилди.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади
30 октябр 2020, 14:21

Дам олиш кунлари ҳаво илиқлашади

Ўзбекистон ҳудудига Эрондан иссиқ ҳаво киришни бошлади. Дам олиш кунлари республикада об-ҳаво илиқ бўлиб, ҳарорат кундузи 17−22 даражагача, кечаси 2−7 даража атрофида бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг