Бош прокуратура фуқароларга 6 апрелдан бошлаб кундалик юритишларини сўраб мурожаат қилди. Карантин даврида ҳар бир фуқарога қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориш тавсия этилган.
Хитойда карантин тугаганидан кейин ажрашиш бўйича мурожаатлар сони кескин ошган. Баъзи провинцияларда уйдаги зўравонлик ҳолатларининг кўпайгани айтилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда COVID-19 инфекциясини юқтирган шахслар яна кимларга касаллик юқтирганини маълум қилди. Жумладан, бир бемор аввал ота-онасига, отаси эса 36 ҳамкасбига коронавирус юқтирган.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 5 апрель куни коронавирус инфекциясининг аломатлари йўқолмаганлиги учун касалхонага ётқизилди. Унинг шифокори бу ҳолатни «эҳтиёт чораси» деб атамоқда.
Нукус шаҳрида яшаётган бир эркак киши ва унинг онасида «COVID-19» инфекцияси аниқланиб, юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Маълум бўлишича эркак киши иш юзасидан 14 март куни Тошкент шаҳрида бўлган.
Ўзбекистонда бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ ҳолатлар 29 953 тага етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг 188 нафари эркак, 202 нафари аёллардир. Улардан 9 нафарининг аҳволи нисбатан оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир баҳоланмоқда.
1 майдан бошлаб Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади,
Яқин кунларда республика бўйича ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда ҳарорат кечалари -1 даражагача тушади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 390 тага етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 342 тага етди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 310 тага етди.
Ўзбекистонда яна 5 нафар бемор тузалиб, коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 30 нафарга етди.
Словакиянинг Chirana компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Сентябрга қадар Бектемир туманида завод ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 9 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
2018 ва 2019 йилларда ДХХ идоралари томонидан хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда 9 та террорчилик ҳаракатининг олди олинган. Улардан 2 таси Ўзбекистонда, 7 таси ҳамдўстлик мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган бўлган.
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи икки ўзбекистонлик — бир аёл ва бир эркак COVID-19 коронавирус инфекциясидан вафот этди. Нью-Йоркда коронавирус билан зарарланган ўзбекистонликлар сони 10 кишидан ошганлиги айтилмоқда.
Ўзбекистонда 298 та коронавирус ҳолати аниқланди. Барча янги ҳолатлар стационар карантинда бўлганлар орасида аниқланди.
6 апрелдан Нукус, Тошкент ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади. Мототранспорт ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Йирик савдо мажмуаларига ташриф буюраётган фуқароларнинг тана ҳарорати ўлчанади.
«Рўйхатдан ўтказиш» тушунчасининг киритилиши, Тошкент шаҳрида пропискасиз кўчмас мулк сотиб олиш ҳуқуқи, прописка учун никоҳдан кейин бир йил биргаликда яшаш шарти, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддатининг 15 кунга оширилиши — прописка тизимини ислоҳ қилиш бўйича қонун ва Вазирлар маҳкамаси қарорининг лойиҳаларида.
Zoom платформасида сақланган минглаб видеолар Youtube ва Vimeo платформаларига чиқиб кетди. Улар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий рақамлари ва маълумотлари, компанияларнинг молиявий ҳисоботлари эълон қилинган видеолар ҳам бор. Компания охирги ойда кунига 200 млн киши платформадан фойдаланаётганлигини маълум қилган эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг