Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди ва ҲЭТК томонидан асоссиз равишда, қуёш панели ўрнатмагани учун тармоқдан узиб қўйилганини қайд этди. Сирдарё ҲЭТК ҳолатга муносабат билдириб, масъуллар президент қарорини нотўғри талқин қилганини маълум қилди.
Chery кўплаб нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлди, ушбу мукофотлар Chery компаниясининг юқори рақобатбардошлигини таъкидлайди ва бренднинг глобал бозордаги таъсири ва кучини кўрсатади.
Собиқ камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Агентликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Салкам 3 йил фаолият юритган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди. Унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилади.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қилган Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.
Украинанинг Россия билан урушдаги «ғалаба режаси» 4 банддан иборат бўлиб, НАТО мудофаа пактига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари, ҳарбий ва молиявий ёрдам сўровларини ўз ичига олади.
«Ўзсувтаъминот» АЖ Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда 12 нафар ўқувчининг заҳарланишига сув истеъмоли сабаб бўлганини рад этди. Сувдан олинган намуналарда унинг белгиланган талабларга жавоб бериши аниқланган. Қўшимча текширув олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти Чирчиқ дарёсида ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди.
ЙҲХХ «маҳалла еттилиги» билан биргаликда йўл ҳаракати қоидаларини беш ва ундан ортиқ марта қўпол равишда бузган ҳайдовчилар билан манзилли ишламоқда. Бу ҳақда Сенатда ЙҲХХ раҳбари Шерзод Ибрагимов гапирди.
Tashkent Medical Park клиникаси простатит ва бошқа урологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича тўлиқ хизматлар спектрини таклиф этади.
Тошкентда пиёдалар ўтиш жойида Gentra катта тезликда 19 ёшли қизни уриб кетди. Марҳуманинг отаси ва гувоҳларга кўра, ҳайдовчи унинг машинаси «мурда ташувчи эмаслигини» айтиб, қизни шифохонага элтишдан бош тортган. Қизнинг яқинларидан бири бундай ЙТҲларда автомобилларни мусодара қилишни таклиф этди.
Хорватия қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилинмоқда. Ойлик маош 1000 евродан бошланади. Номзодлар 18−50 ёш оралиғида ва камида 1 йиллик иш тажрибасига бўлиши лозим.
Тошкентда 2024−2028 йилларда аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг мақсади мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга янада самарали жавоб беришга тайёрлигини оширишдан иборат.
Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда 12 нафар ўқувчи фильтрланмаган сув истеъмоли оқибатида заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Бухорода божхоначилар 705,5 минг қути қора чой сифатида кўрсатилган сигареталарни Ўзбекистон орқали транзит қилишга уринишнинг олдини олди. Тамаки маҳсулотларининг тахминий қиймати 17 млрд сўмни (1,3 млн доллар) ташкил этади.
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Иккинчи ярмида эса Каспий денгиз ҳудудларидан бироз салқин ва нисбатан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ромитан туманида ҳоким ёрдамчиси содир этган ЙТҲда 3-синф ўқувчиси вафот этди. Ҳайдовчининг катта тезликда ҳаракатлангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Олмазор туманидаги бир қисми 23 сентябрь куни 07:00 дан 24 сентябрь куни 07:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.
Чирчиқ шаҳрида Spark ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина ФВБ ходимлари томонидан чиқариб олинди. Воқеа оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида 189 та давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Шахматчи Шамсиддин Воҳидов олтин, Нодирбек Абдусатторов кумуш медаль билан тақдирланди. Аёллар жамоаси 12-ўринни эгаллади, Нодира Нодиржонова эса ўз доскасида иккинчи энг яхши натижани қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг