«Келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз», — дея маълум қилди «Толибон» ҳаракатининг Дохадаги сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадар. Афғонлараро музокараларнинг навбатдаги раундларидан бирини Самарқандда ўтказиш таклиф қилинди.
17 сентябрь куни эрталаб Тошкентнинг Миробод ва Чилонзор туманларидаги иккита кафеда деярли бир вақтда ёнғин чиқди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг кўплаб туманларида яшовчи аҳоли электр энергияси ўчирилганидан шикоят қилди. Қарздорлик учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан, бир неча соат давомида тармоққа уланмаган. «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг «Газета.uz»га изоҳ беришича, бир вақтнинг ўзида оммавий ўчириш ва қайта улаш бўйича автоматлаштирилган тизимига юкланиш ортиши натижасида тизим қайта уланишни 4−5 соатга кечикиб амалга оширган.
Наманганда 5 йилдан буён севишиб келаётган икки ёш ота-оналарини ўзаро турмуш қуришларига рози қилиш мақсадида бир-бирини пичоқлади. Қиз вафот этди, йигит шифохонада.
1 трлн сўм маблағни нақдлаштирган, 30 млн долларни чет элга чиқариб юборган жиноий гуруҳ иши судга оширилди. Аниқланишича, жиноий гуруҳ 300 млрд сўмга яқин маблағни соҳта раҳбарларнинг ҳисобига туширган ва кейинчалик ушбу маблағлар шерик банкларда нақдлаштирилган. Ҳар битта операцияда ўртача 500−600 минг доллардан нақдлаштирилган.
Чироқчи туманида ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этган фуқаронинг турмуш ўртоғи судланувчиларни кечириб, суд залидан озод қилишни сўради. «Буларни 50 йилга қамасангиз ҳам эрим қайтиб келмайди», — деди марҳумнинг хотини. Суд жараёни давом этмоқда.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги 11-умумтаълим мактабида ўқув йили бошланишининг биринчи кунида, 9-синф ўқувчиси (қиз бола) дарс вақтида тўсатдан вафот этди. Ҳолат сабаби ҳозирча номаълум.
Ўзбекистонда кун давомида 597 та коронавирус ҳолати аниқланиб, жами ҳолатлар сони 49 162 тага етди.
Меҳнат вазирлиги нима учун Ўзбекистонда фуқароларни хорижга ишлашга жўнатишдан аввал мажбурий ўқитишга қарор қилингани, шунингдек, қонуний ва ноқонуний мигрантлар ўртасидаги фарқларни тушунтириб берди. Тақдим этилган статистикага кўра, ҳозирда Россияда 600 минг ўзбекистонлик ҳужжатларсиз ишламоқда, 421 минг киши эса депортация қилиниб, РФга киришга тақиқ олган.
Президент Самарқанд, Тошкент ва Наманган вилоятларида сув тежовчи технологиялар учун ускуналар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш вазифасини қўйди. Шунингдек, сув сарфини камайтириш мақсадида далаларни лазер ёрдамида текислаш технологияси жорий этилади. Бунинг учун 250 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади.
Коронавирус инфекциясининг мавсумийлиги, Россияга кириш учун янги қоидалар, Apple`дан янги қурилмалар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов 44 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Меҳмонхоналар, санаторийлар, дам олиш масканлари ва бошқа шу каби муассасалар хизматларидан фойдаланадиган барча фуқаролар жойлашиш вақтидан бошлаб, қанча муддат бўлишидан қатъи назар E-Mehmon тизимида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказилади.
Тошкентда 14 сентядрдан ўз фаолиятини бошлаган 139 та мактабнинг 2 тасида дарслар коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар тўхтатилди.
Ҳозирги зерикарли ва мафкурага бўйсундирилган ижтимоий фанлар техника факультетлари талабаларига керак эмас. Уларни олий таълимнинг «қалби ва мусиқаси»га айлантириш орқали қандай жонлантириш мумкин? Ўқув жараёнига зарар етказмасдан фанларни 50 фоизга қандай қилиб қисқартирса бўлади? Файласуф, социолог ва антрополог Валерий Хан ўз мақоласида мазкур саволларга жавоб беради.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда олий ўқув юртларига киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар ҳибсга олинди.
Оқ уйда бўлиб ўтган маросимда Исроил, БАА ва Баҳрайн давлатлари муносабатларни тиклаш бўйича келишувларни имзолади. Бу Исроил ва араб давлатлари ўртасида 1994 йилдан буён амалга оширилган илк шундай келишувдир.
Шароф Рашидов тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган Хуршид Алимардонов Арнасой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Геодезкадастр давлат қўмитаси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Мақсуд Рўзметов, «Агробанк» бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Мирзаев ва Аграр университет ректори Ботиржон Сулаймонов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари этиб тайинланди. Амалдаги вазир ўринбосари Саидкамол Ходжаев бир вақтнинг ўзида Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бош бошқармасини бошқаради. Мажлисни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов олиб борди.
Президент Администрациясида шўъба етакчи инспектори лавозимида фаолият юритиб келаётган Қурбанмурат Тапаров молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг