Коррупцияга қарши курашиш агентлиги «Микрокредитбанк», «Бизнесни ривожлантириш банки» ва «Туронбанк»даги 148 нафар ходим 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилаётганини аниқлади. Ходимларга огоҳлантириш хатлари берилмоқда. Аввалроқ агентлик 6 та вазирликда ҳам шундай ҳолатларни аниқланганди.
Доктор Ҳумам Баки Nano Medical Clinic`да таянч-ҳаракат аппарати билан боғлиқ муаммоларга дуч келган одамларга консультация ва операциялар ўтказади.
Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университети талабалар турар жойи биноси қурилиши бўйича ўтказган тендер савдолари қонунга зид деб топилди. Университет объектнинг тоифасини нотўғри белгилаши оқибатида бошқа вилоятдаги қурилиш ташкилотларининг тендерда иштирок этиши чекланган.
Ҳукумат фермерлар ва кластерлар томонидан пахта сотиш бўйича шартномалар тузадиган пахта хомашёсининг бошланғич нархларига оид қарорни имзолади. Ҳужжат пахта хомашёси ишлаб чиқарувчилари орасида саволлар туғдирди. Иқтисодчи ва блогерлар янги қоидалар фермерлар зарарига қабул қилинганини айтмоқда.
Чоршанба куни соат 10:00 дан Қамчиқ довонида ҳаракат вақтинча чекланди. Йўлда табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Олмазор туманидаги мебель ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин рўй берди. Жараён пойтахт ФВБ бошлиғи назоратида салкам 1,5 соатда бартараф этилди.
Mobiuz мобил оператори барчани 17−20 сентябрь кунлари АКТ ҳафталиги, шу жумладан, ихтисослаштирилган кўргазма бўлиб ўтаётган CАEх мажмуасига таклиф қилмоқда.
Ўзбекистон футзал термаси ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи ўйинида ҳам ғалаба қозона олмади. Аксинча, Парагвайга қарши ўйин ўзбекистонликларнинг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан тугади. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф учрашув лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Ўзбекистон термаси ўзи мезбонлик қилаётган футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида Парагвайга йирик — 1:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, мундиал плей-оффга чиқиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Парагвайдан ташқари Таиланд ва Бразилия ҳам нимчорак финалга чиқиб бўлди.
Германия темирйўлларида (Deutsche Bahn) ишламоқчи бўлган фуқаролар Ўзбекистоннинг ўзида немис стандартлари асосида германияликлар томонидан касб ва тилга ўқитилади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганлар ишга жойлаштирилади.
Тошкент шаҳрида немис тиббий-таълим дастурлари асосида «Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси» ташкил этилади. Муассаса бир йил давомида касб ва тилга ўқитиб, диплом ва Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат беради.
Германияга ишлашга юбориладиган 800 нафар ўзбекистонлик ҳамшира, чорва ҳайвонларини идентификация қилиш лойиҳаси, АҚШ билан муҳим фойдали қазилмалар соҳасида имзоланган меморандум, 2 баравар қисқарган электромобиллар савдоси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Лондон мэри Содиқ Хон шаҳарнинг асосий савдо кўчаси ҳисобланадиган Оксфорд-стритни пиёдалар ҳудудига айлантириш режасини эълон қилди. Шу йўл билан расмийлар аҳоли ва сайёҳлар учун шароитларни яхшилаш, шунингдек, иқтисодий фаолликни оширишни истамоқда.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари билан кесишмалари оралиғида ерости кабель тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилади. Шу сабаб 18 сентябрдан 5 октябрга қадар ушбу ҳудуд автомобиллар учун ёпилади.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги тўқимачилик, туризм, яшил иқтисодиёт ва АКТ соҳаларидаги лойиҳаларни грантлар билан қўллаб-қувватлайди. Хотин-қизлар, ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга доир лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилади.
Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси катта тезликда темир тўсиққа бориб урилди. ИИББнинг маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи рулда ухлаб қолган. Камералар йўқлиги ҳақидаги хабарларга жавобан кўчада кўчма радарлардан фойдаланилаётгани айтилди.
23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади. Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.
Висконсин университети профессори Феликс Элверт «Газета.uz»га берган интервьюсида оила динамикаси, демография, маълумотлар очиқлиги масаласи бўйича ўз фикрларини билдирди. «Биз каби тадқиқотчилар Ўзбекистонга келиб, охир-оқибат Франция ҳақида тадқиқот қилишга мажбур бўлишини истамаймиз», дейди у.
Россия ва Украина ўртасидаги 2,5 йиллик кенг масштабли уруш давомида фронтда ҳалок бўлган ёки яраланганлар сони миллион кишига етди, деб маълум қилди The Wall Street Journal.
«Ғишткўприк» чегара постида 22 дона қирғовул ва 5 дона Ҳиндистон оқ товусини тегишли ҳужжатларсиз олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди. Қушлар ҳолатга аниқлик киритилгунча Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг