Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида маҳбусларга етарли шароитлар яратилмаган, дея омбудсман мониторинг натижаларини эълон қилди. Камераларда қатор жиҳозлар етишмайди, чойшаб ва ёстиқ жилдлари ҳам мониторинг куни алмаштирилган, ювиниш хоналари гигиенага жавоб бермайди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Isuzu автобусининг двигатель қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, жароҳатланганлар йўқ.
UzAuto Motors’га нисбатан иш очган Рақобат қўмитаси, қўшма машғулотлар ўтказган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво мудофаа кучлари, икки баравар ошган пропан нархлари, маймунчечакка қарши илк вакцина ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд вилоятидаги «Омонқўтон» миллий табиат боғига экскаватор ва бульдозерлар билан ноқонуний кириб, жами 64 та дарахт ва бутага зарар етказган ҳамда Қизил китобга киритилган ўсимликларни пайҳон қилган шахслар табиатга 1 млрд 115 млн сўм зарар етказгани аниқланди.
Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлашга доир фармойишни имзолади. Газ, электр, сув ва иссиқлик тармоқлари, уйлар, қозонхоналарни таъмирлаш режалаштирилмоқда. Бу мақсадлар учун 732,6 млрд сўм йўналтирилади.
Даниянинг Bavarian Nordic A/S компаниясининг MVA-BN вакцинаси дастлабки квалификациядан ўтди ва маймунчечакка қарши биринчи дори бўлди, деб хабар қилди ЖССТ.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҲҲК ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш бўйича қўшма машғулотлар доирасида ҳаво мудофааси воситаларидан биргаликда фойдаланиш, шунингдек, жанговар экипажларнинг қўшни Қирғизистон ва Тожикистон қўмондонлик ва бошқарув пунктлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқди.
Президент Париж паралимпиадаси совриндорлари билан учрашувда 2028 йилги ўйинларга ҳозирданоқ тайёргарлик кўриш кераклигини айтди. «Келгуси Паралимпия ўйинларида кучли ўнталикка кириш бош мақсадимиз бўлади», — деди у.
Августда Ўзбекистон аҳолисига сезилган инфляция 13,6 фоизгача ўсди, деб хабар берди МБ. Гўшт ва сут, бензин, метан ва пропан, нефть нархлари кескин ошганини айтган респондентларнинг улуши сезиларли даражада ортди. Июлдаги сўровномада нархлар юқорилаши бўйича электр ва газ биринчи ўринни эгаллаганди.
Ўзбекистон аҳолиси ва бизнесининг ёнилғи ҳамда энергоресурслар нархлари ошишидан хавотирлари кучайди. Марказий банкнинг инфляцион кутилмалар бўйича сўровномаси натижаларига кўра, улар, шунингдек, коммунал хизматлар нархининг ўсиши ва валюта курсининг ўзгаришини кутмоқда.
Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик товар белгиси кўрсатилгани аниқланди. Рақобат қўмитаси рекламани жойлаштирган агентликка нисбатан молиявий жарима қўллади.
«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Август ойидаги янги лойиҳалар пайдо бўлди, тўхтаб қолган лойиҳалар қайта ишлай бошлади, Олимпиадачилар эса асосий қаҳрамонлар бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси Остона шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида медаллар ҳисоби бўйича тўртинчи ўринни эгаллади. Жамоа 11 та олтин, 12 та кумуш ва 11 та бронза — жами 34 та медални қўлга киритди.
Футзал бўйича ФИФА-2024 жаҳон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Humo Arena ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.
Андижон шаҳридаги мактабда дарсга кеч қолган қизлар жисмоний машқ қилишга мажбурланди. Ўқувчиларни шу тарзда «жазолаган» мактабнинг масъул ходимига интизомий чора қўлланди.
Олтита кинопремьера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, Корея маданиятининг «Чхусок 2024» фестивали, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркалари, Райҳоннинг бепул концерти, кўргазмалар, спектакллар, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Тошкентда 3−12 сентябрь кунлари креатив ёшларнинг RE/Generation биринчи арт-фестивали ўтказилди. 6000 квадрат метрдан зиёд майдонда юзлаб санъат намуналари намойиш этилди. «Газета.uz» кўргазмадан фоторепортаж тайёрлади.
Ўзбекистон ЖСТга кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади. 12 сентябрь куни Бразилия ва Шри-Ланка билан протокол имзоланган бўлса, 13 сентябрь куни Аргентина билан музокаралар якунланди.
Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари тасдиқланди. Бунда чегарага дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги Олимпиаданинг иккинчи турида Миср терма жамоасини мағлубиятга учратди. Аёллар терма жамоаси Ангола вакилларини мағлуб этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг