АОКА директори в. б. Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева нодавлат секторда ишлаш мақсадида ўз лавозимларини тарк этди. Дилшод Саиджанов АОКА директори в. б. этиб тайинланди.
Чехиялик дастурчилар транспорт вазири 16 миллион евро сарфлашни истаган сайтни дам олиш кунлари бепулга тайёрлаб беришди.
Бош вазир Абдулла Арипов коронавируснинг олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказди. Чегарада санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатмоқда, тиббий муассасаларда захира ўринлари ва дори-дармонлар тайёрлаб қўйилди.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига янги турдаги коронавирус тарқалиши билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли Хитойга ҳар қандай саёҳатлардан сақланишни тавсия қилди.
Фарғонада бемор қиз ва унинг онаси тиббиёт ходимларига тажовуз қилиб, бир ҳамширанинг бурнини синдирди.
Ғалла харидида давлат буюртмасидан давлат захирасидан фойдаланишга ўтиш тизими йўлга қўйилади. Шунингдек, президент қарори билан Қишлоқ хўжалигига юклатилган вазифа ва ваколатлар қайта кўриб чиқилади.
АҚШ ва Япония расмийлари ўз фуқароларини Ухандан эвакуация қилишни бошлади. Хитой ТИВ ўз фуқароларини эвакуация қилишда қаттиқ туриб оладиган давлатларга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Тожик-афғон чегарасида содир бўлган зилзила Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам сезилди.
Қибрай туманида Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ташкил этилади. Унинг ҳудудида Фармацевтика техник университети ва саноат зонаси жойлашади.
Буюк Британиянинг Йирик фирибгарликларга қарши курашиш бошқармаси Гулнора Каримова билан боғлиқ деб тахмин қилинаётган мол-мулклар рўйхатини эълон қилди. У учта кўчмас мулк ва 10 миллион фунт стерлингдан ортиқ пулни ўз ичига олади.
Давлат пенсия таъминоти солидар тизимга асосланади, аммо охирги пайтда у ўзини оқламаяпти. Шу туфайли тизимда янгиликлар жорий этилади. Шунингдек, пенсия ёши ҳам ўзгариши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев самолёт ва поездларда хизматлар сифатининг пастлиги ва чипталар нархи қиммат эканлигини танқид қилди.
Икки гувоҳ Чироқчи туман ИИБга олиб борилган эркакнинг калтаклангани (бунинг оқибатида у вафот этди) ҳақида Daryo нашрига сўзлаб берди. Уларнинг ўзлари ҳам калтакланган, ИИБ ходимлари эса ишни «ёпти-ёпти» қилишга уринган.
Хитой ҳукумати Ухандаги чет эл фуқароларини эвакуация қилиш масаласини кўриб чиқаётгани йўқ. Шу билан бирга, Хитой чет эл фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча мажбуриятларни бажаришини маълум қилди.
Андижондаги «Жаҳон буюм бозори» ҳудудида «Тиғ» профилактик тадбирлари доирасида 350 дан ортиқ пичоқнинг учи тўмтоқлаштирилди. Бу каби чоралар «Эски шаҳар деҳқон бозори» ҳудудида ҳам олиб борилмоқда.
Косонда мактаб директори қалбаки диплом тайёрлаб бериш ва мактабга ишга жойлаштириш учун 800 доллар пора олаётганда ушланди.
Қонунчиликдаги янгиликка биноан, манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган 68 нафар маҳкумга пенсия тайинланган. Аммо шу тоифа маҳкумларнинг 300дан ортиғи давлат пенсиясини олиш ёшига етган. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати бўлим бошлиғи Шуҳрат Утаганов ушбу масалага ойдинлик киритди.
Андижонда саккиз ойлик қизини 5000 долларга сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди.
Хитойда янги турдаги коронавирус туфайли келиб чиққан пневмониядан вафот этганлар сони 106 кишига етди. Касалланганлар сони эса 4,5 мингдан ошди.
Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ва жаримага тортилган мансабдорлар рўйхати эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг