Ўзбекистоннинг тўртта вилоятидан Хитойга қовун экспорт қилинади.
Беларусь электробуси Тошкентда ўз йўналиши бўйича илк қатновни амалга оширди. Синов уч ой давом этади.
Тимур Азаматов етти ой ўтиб Mirzo Ulugbek Innovation Center директори лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Дониёр Жунайдуллаев эгаллади.
Октябрда Тошкентда илк бор чек асосидаги ютуқли ўйинлар ўтказилади. Унинг ўтказилиши учун 1 млрд сўм ажратилади.
Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланишда гумон қилинган беш кишини қўлга олиш вақтида экоинспекторлар машинасига ўқ узилди.
Атом электр станцияси қурилиши учун танланган Тузкондаги майдонча МАГАТЭнинг қурилишни сўроқ остида қолдириши мумкин бўлган 15 та ноқулай омилдан 14 тасидан ҳоли экани аниқланди.
Тошкент ҳокими Ғафур Ғулом боғи реконструкциядан кейин ҳам бепуллигича қолиши, тадбиркорлар фаолиятини давом эттириши ва бирорта ҳам дарахт кесилмаслигини маълум қилди.
Мусулмонлар идорасида безорилик қилганликда гумонланиб қўлга олинган блогерлар Рустам Карим ва Тўлқин Астанов устидан очиқ суд бошланди.
Янги ўқув йилидан техникумлар битирувчилари ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси лавозимига расман сайланди.
Президент дори воситалари савдоси устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Савдо-сотиқ жараёнини видеога ёзиб олиш, 2021 йилдан эса рецептларни электрон шаклда бериш мажбурий бўлади.
Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарининг собиқ ўринбосари, подполковник Нуримон Абулхасан ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди. Қўмитага эса ДХХ Сурхондарё бошқармаси бошлиғи Абдуғофур Аҳмедов раҳбар бўлди.
Олий Мажлис депутатлари қонунчиликка транспорт воситалари учун утилизация йиғимини жорий этишни кўзда тутувчи қўшимчаларни киритишни биринчи ўқишда қабул қилди.
Вена яна бир марта яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди. Энг ёмон шаҳар эса — Дамашқ.
Ботир Зокиров қурилиш вазири этиб тайинланди. Tashkent City қурилиши дирекциясига раҳбарлик қилган Шерзод Хидоятов унинг ўринбосари бўлди.
Адлия вазирлигининг таклифига асосан Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ваюридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида президент қарори қабул қилинди.
Янги ҳафтада ҳарорат 3−6 даража пасаяди, мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Зангиота туманидаги Хўжалик моллари ва ҳунармандлар савдо комплексида «Мy5» телеканали ижодкорлари ҳамда Зангиота тумани ҳокими ўринбосари иштирокида юзага келган воқеа дўстона ҳал этилди.
20−22 сентябрь кунлари Тошкент дзюдо бўйича навбатдаги Токио олимпиадасига рейтинг очколарини берувчи Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг