ОТБнинг Ўзбекистон бўйича янги стратегияси мамлакатнинг яшил иқтисодиётга ўтишини қўллаб-қувватлашни назарда тутади. Банк энергетика, давлат сектори ва табиий ресурсларни бошқариш, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва шаҳарсозлик соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Озарбайжон ишбилармонлари билан учрашувда қўшма инвестиция фонди миқдорини, авиақатновлар сонини ошириш, Боку ва Тошкентда «Боқий шаҳар» мажмуаларини қуриш таклифини билдирди. «Бокуда ўзбек тупроғи, Тошкентда Озарбайжон тупроғи бўлади», — деди у.
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига Шерали Қосимов ҳоким этиб тайинланди. У мазкур лавозимга қадар Поп тумани ҳокими ўринбосари сифатида ишлаган.
Ўзбекистон ва АҚШ 2021 йилнинг августида Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолётлар ва вертолётлар тақдири бўйича келишувга эришди. Америка элчиси Жонатан Ҳеник улар Ўзбекистонга ўтказилишини билдирди.
Гидеон Лустиг Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлди. У бунгача Исроил Ташқи ишлар вазирлигида фаолият юритган.
Озарбайжоннинг Agalarov Development компанияси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қурилиши бошланганини маълум қилди. Лойиҳа қиймати 133 млн долларга баҳоланмоқда.
Қозоғистоннинг Kaspi финтех компанияси Ўзбекистонда Humo тўлов тизимини хусусийлаштиришда иштирок этишни ва «ушбу мамлакатда технологияларни ривожлантиришга катта сармоя киритишни» режалаштирмоқда.
Ориф Рахмонкулов Сирдарёнинг Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманни бир йил ҳам бошқармаган собиқ ҳокимни июль ойида президент ишдан олганди.
Қонунчилик палатаси кибержиноятларга қарши курашиш учун рақамли далиллар тўғрисидаги қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Биринчи ўқишда депутатлар эътирозига сабаб бўлган норма чиқариб ташланди. Ҳужжат аввал 2 марта рад этилганди.
Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентдан Нукус, Бухоро, Термиз, Урганч, Фарғона ва Наманганга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Yunusabad Residence турар жой мажмуасидаги коттежларнинг янги эгаларига BYD Chazor автомобили совға қилинади.
Ўзбекистонда ёшларнинг камол топиши учун имкониятлар мавжуд, аммо улар нотекис тақсимланган. Ҳозир буларни амалга оширишнинг айни пайти, деб ёзади БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии ўз колонкасида.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида Тошкент метрополитенида 131,9 млн йўловчи ташилди. Кунлик ташиш кўрсаткичи ўртача 724,5 минг нафарни ташкил этмоқда.
Зангиота туманида ҳаракатланиб кетаётган Damas тўлиқ ёниб кетди. Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган. Ҳеч ким жароҳат олмаган.
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманига Учқун Елмуратов ҳоким этиб тайинланди. У бунга қадар «Агробанк» вилоят филиали бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Тошкент метросининг вагонларидан бирида кичик ойна синди. Метрополитен тирқиш йўловчилар томонидан эҳтиётсиз ҳаракат сабаб синганини маълум қилди.
Данғара туманида хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори фуқаронинг пичоқ билан ҳужум қилиши оқибатида вафот этди.
Fido-Biznes IТ-компанияси Islamic Business and Finance билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ислом молияласини ривожлантириш бўйича меморандум имзолади.
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев 17 август куни Ободонлаштириш бошқармасига раҳбар бўлганди. Бир ҳафта ўтгач, у «соғлиғи сабабли» ушбу лавозимдан кетди.
Qanot Sharq авиакомпаниясининг Истанбулдан Самарқандга учаётган А320 самолёти Туркия шимолидаги Мерзифон аэропортида тўхташни амалга оширди. Бунга салондаги босимнинг пасайиши сабаб бўлди. Самолёт хавфсиз қўнди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг